Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️ Айрим қурилиш техникалари божхона тўловларидан озод этилади

“Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4718-сон, 19.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади:

2021 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари (27 турдаги);

2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари.

🔺Божхона тўловларини тўловчилар 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда импорт қилинадиган қурилиш соҳасида фойдаланиладиган машина ва механизмлар, технологик жиҳозлар, кичик механизация воситалари, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар бўйича божхона тўловларини (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кичик саноат зоналарида 342,6 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа ишга туширилиб,
1491 та янги иш ўринлари яратилди

✔️ Фарғона вилоятининг 13 та ҳудудида кичик саноат зоналари ташкил этилди.

👷‍♂️ Улар учун 70,3 гектар ишлаб чиқариш майдонлари ажратилди. Бу ерда умумий қиймати 912, 2 миллиард сўм бўлган банк сармоялари, хорижий инвестициялар жалб этилиш орқали 142 та янги лойиҳаларни амалга ошириш, 5739 та иш ўринлари яратиш борасида иш олиб борилмоқда.

🏗 Фарғона шаҳридаги “Фарғона механика” кичик саноат зонасида ҳозирга қадар умумий қиймати 33,9 млрд. сўм бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилиб, 246 та янги иш ўрини яратилди. Жорий йилнинг дастлабки икки ойида, бу ерда 390,5 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Экспорт 10,6 минг доллардан ошди.
“Фарантепкорпетес” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона фаолият кўрсата бошлаганига кўп вақт бўлгани йўқ. Бу ерда туркиялик сармоядорлар умумий қиймати 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритди. Швеция технологияси асосида гилам тўқиш ускуналари олиб келиб ўрнатилди. Маҳаллий хом ашёлардан тайёрланган гиламларга ички ва ташқи бозорда талаб тобора ортиб бормоқда.

“Форес колор” масъулияти чекланган жамияти ҳам кичик саноат зонасида ишга туширилган истиқболли лойиҳалардан. Бу ерда тайёрланаётган бежирим либослар маҳаллий ва хориж бозорлари пештахталарини тўлдирмоқда. Замонавий ишлаб чиқариш ускуналари 250 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар бандлигини таъминлади.

🌇 Жорий йилнинг иккинчи ярмига қадар дизайнерлик ва бўяш цехлари ҳам ишга туширилади. Бу бир вақтнинг ўзида яна 200 та қўшимча янги иш ўринлари яратиш имкониятини беради.
Шунингдек, Германия технологияси билан жиҳозланган “Долина мебель сервис” масъулияти чекланган жамия-ти томонидан умумий қиймати 1 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда. Бинода таъмирлаш ва қайта реконструкциялаш ишлари ниҳоясига етказилди, 400 минг АҚШ доллари миқдорида ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Айни кунда корхонада офис мебеллари ишлаб чиқариш жараёни бошланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Права”ни алмаштириш нуқталари 3 тага кўпайди

Илгари ушбу хизматлари республикамизнинг 17 та Давлат хизматлари марказларида, қарийб барча вилоятларда кўрсатилган эди. Бироқ, айрим сабабларга кўра Андижон ва Хоразм вилоятларида ушбу ускуна мавжуд бўлмаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банк картасининг бировга маълум қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган маълумотлари ҳақида

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳудудлар кесимида кўрсатилган бозор хизматларининг ўсиш сурьатлари, ўтган йилга нисбатан % да

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Самарқанддаги сув омборлари хавфсизлик талабига жавоб берадими?

💧Вилоятда қишлоқ хўжалиги учун ишлатиладиган сувнинг 70 фоизи Зарафшон дарёсидан олинади. Шу билан бирга сув омборлари ҳам тармоқни сув билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади.
Вилоят ҳозирда 8 та сув омбори ва 2 та босимли сув тўғони мавжуд. Сув омборларининг иккитаси сел сув омбори ҳисобланади. 6 та ўзанли сув омбори ҳар йили вилоятдаги 24 минг гектар майдонни сув билан таъминлайди.

🌊Каттақўрғон ва Оқдарё сув омборлари вилоятидаги энг йирик ва кўп йил аввал қурилган сув ҳавзалари ҳисобланади. Оқдарё дарёсининг ўзанида жойлашган Оқдарё сув омбори 1989 йилда фойдаланишга топширилган. У 7 балгача зилзилага бардош беради ва 110 миллион метр куб сув сиғимига эга. Каттақўрғон сув омбори эса 7 балгача зилзилага бардошли, Қорадарё дарёсидан “Дамхўжа” гидроузели орқали тўлдирилади. Бу омбор 3 навбатда лойиҳалаштирилиб, 1939 йилдаги дастлабки лойиҳада сув сиғими 100 миллион метр/куб бўлган бўлса, 1968 йилдаги 3 лойиҳада сув ҳажми 900 миллион метр/кубни ташкил этган.

📹Каттақўрғон сув омборига 2012 йилда 6 та видеокузатув мосламаси ва 2014 йилда 2 та ташвишли чақирув тугмаси ўрнатилган, “С-40” сиренаси мавжуд. 2013 йилда замонавий электрстанция ўрнатилган. 2020 йил 17 май ҳолатига кўра, сув омборида 731 миллион куб/метр сув захираси мавжуд. Оқдарё сув омборига 2011 йилда 8 та видеокузатув мосламаси, 2015 йилда 5 та ташвишли чақирув тугмаси ўрнатилган ва бу ерда ҳам замонавий электрстанция ва “С-40” серенаси мавжуд.

Каттақўрғон сув омбори тўғони танаси асосини бир хил тупроқ ва махсус тоғ тоши ташкил қилади. Оқдарё сув омборида тўғон танаси асосини тупроқ ташкил қилади, экрани силлиқ тошли тупроқ, тўғон ядроси суглинок. Сув омбори қурилишида дастлаб лойиҳачилар танланган жойни бир неча босқичда ўрганиб чиқишади, девор асоси, ернинг зичлиги, сувнинг тўпланиши, хавфсизлик ва бошқа талаблар ўрганилади, сўнг сув омборнинг девори қандай бўлиши лозимлиги тўғрисида хулоса беришади. Лекин омбор қандай бўлишидан қатъий назар унинг сув чиқариш қисми, албатта, бетондан бўлади.
Каттақўрғон сув омборининг қиялик бетон қопламасини таг қисмидаги ҳосил бўлган бўшлиқларга цемент қоришмаси билан инекция қилиш – зичлаш ишлари бажарилган. 2018 йилда вилоят “Сувлойиҳа” масъулияти чекланган жамияти томонидан сув омбор тўғонидаги зилол сувларини назорат қилиб бориш учун қурилган 33 та пеъзометрларни таъмирлаш ва тозалаш ишлари олиб борилди. 2019 йилда омбордаги сув чиқариш иншоотининг жонли қисми Республика идоралараро комиссиясининг кўрсатмасига биноан h=4 метр, l=605 метр замонавий сим тўр (махаон) билан ўралди.
Каттақўрғон сув омбори бугунги кунда соз ва ишчи ҳолатда бўлиб, сув омбор комплексидаги Дамхўжа ва Нарпай гидроузели ҳамда кириш-чиқиш каналлари билан биргаликда 66 та штат бирлигида ишчи-ходимлар хизмат қилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Таълим тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

2020 йил 19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги дастлабки масала — янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишдаги муҳокамаси қизғин кечди. Депутатлар 5-6 май кунлари бўлиб ўтган палата мажлисида қонун лойиҳасини моддама-модда, бобма-боб муҳокама қилган эдилар. Муҳокама давомида бир неча моддалар юзасидан бир фикрга келинмаганлиги сабабли улар устида ишларни давом эттириш ҳамда келгуси мажлисда ана шу моддалар атрофида тўхталиб ўтишга келишган ...

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2020 йил 19 май ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 41,2 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Яширинча минерал ўғит олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга тушди

Жорий йилнинг 19 май куни соат 06:00 ларда, Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 996 км.да “Нексия” русумли транспорт воситаси ЙПХ инспектори Ю.Умаров томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, Бахмал туманида яшовчи 1987 й.т. фуқаро О.Ў. транспорт воситаси юк хонаси ва салонида жами 16 дона полиэтилен қопларда бўлган 800 кг миқдоридаги аммофос минерал ўғитларини олиб кетаётганлиги аниқланган ва ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштирилиб туман ИИБга топширилган.

Ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
“Ҳокимнинг холаси”га ҳукм ўқилди

Азим Тошкентда пайдо бўлган “кимнинг нима муаммоси бўлса, ҳокимнинг ҳожатбарор холаси ҳал қилиб бераётган эмиш”, деган миш-мишлар икки-уч йил ичида урчиб кетди. Давлат ташкилотларидан кўра, ҳокимнинг холасига ихлос қўйган лақма кимсалар топган-тутгани билан Саодат Хушвақтованинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) тузоғига бирин-кетин ўз оёқлари билан келиб туша бошлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Шамол элeктр станциясини қуриш бўйича биринчи тендерда иштирок этиш учун 70 та инвестор ариза берди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“Ўзбекнефтгаз”: "Жанубий Кемачи" конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати олинмоқда

Муборак нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 70-сонли қудуқда ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 2262-2256 м оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Натижада қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,45 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Жанубий Кемачи" газоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида жойлашган бўлиб, 1978 йилда ишга туширилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарё вилояти ҳокимлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Янги лавозимларда иш бошлаган 9 нафар ходимларни бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бирма-бир таништириб ўтди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
БУГУН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА 6 НАФАР ҲАМДА НАМАНГАНДА ЯНА 5 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар ҳамда Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2349 нафарни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жорий йилда Ўрта Чирчиқ туманида 2164 қути ипак қурти парваришланиб, давлатга 119 тонна ҳосил топшириш бўйича фермер хўжаликлари ва ипак қурти боқувчи хонадон соҳиблари билан шартномалар тузилган.

🤝 Айни кунларда туманимизда фермер хўжаликлари ипак қурти парваришлаш ишларини режа асосида олиб боришмоқда. Ўрта Чирчиқ тумани “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти ҳисобида турган 193,3 гектар тут плантациялари касаначилар билан пилла етиштириш бўйича шартномалар тузилган.

🐛 Жумладан, "Қайтмас" маҳалласи ҳудудидаги пахта-ғалла-сабзавотчилик билан шуғулланувчи "Ортиқбоева Жамила агро" фермер хўжалигининг ер майдонлари атрофидаги тут плантациялари 7 нафар ишсиз аҳолига бириктирилиб, уларга 10 қути ипак қурти етиштириш учун фермер хўжалиги томонидан барча шарт-шароитлар яратилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform