Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Хоразм вилоятига хизмат сафари мобайнида Агентлик директори Маҳмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази фаолияти ва бу ерда китобхонлар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

Салкам бир асрлик тарихга эга, фондида 600 мингдан ортиқ китоб жамланган, 20 мингдан зиёд мунтазам фойдаланувчиларга хизмат кўрсатаётган ушбу зиё масканида замонавий коммуникациялардан самарали фойдаланиш, турли адабий кечалар, китобхонликлар, маданий-маърифий учрашувлар ташкил этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинганига 29 йил бўлди. Гербимиз осойишта, мустақил, тинч, тўкин ва фаровон ҳаётимизнинг тимсолидир. У бугунги кунда мамлакатимизнинг расмий идораларида, хорижий ваколатхоналарда, давлат ташкилотларининг пештоқида акс эттирилган.

Гербимиз билан боғлиқ қонуний жиҳатлар, муҳим тартиб-тамойиллар, ҳуқуқий мезонлар 1992 йил 2 июль куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Юртимиз истиқболи, тараққиёти ва салоҳиятининг рамзи бўлмиш Давлат герби ғурур, фахр, буюк аждодларимизга муносиблик ва масъулият туйғуларини қалбимизда жўш урдираверади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈Тошкент вилоятининг ривожланиш динамикаси (инфографика)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform🔰
Бугун мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари қандай кетаяпти?

Айни пайтгача нечта одам касалликка қарши эмланди?

Асосан қайси вакциналар одамлар орасида машҳур бўлмоқда? Уларнинг орасида энг яхшиси, самарадори қайси бири?

📺 Бугун, 3 июль куни соат 11:15 да Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги жонли сессияси орқали ушбу саволларга жавоб олишингиз мумкин.

💉Сессияда Ўзбекистондаги кўплаб соҳаларнинг таниқли намояндалари иштирок этишади ва студиянинг ўзида жонли эфирда вакцина оладилар.

🎥 Эфир "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри узатилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА директори Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган блогерлар билан учрашди

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Халқаро пресс-клуб сессиясидан:

📌 Вакцина ва эмланиш ҳақида тарқатилаётган турли «фейк» хабарлар хусусида (1-видео)

Хушнуд Худойбердиев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги директор ўринбосари, блогер

〰️〰️〰️
📌 Эмланиш бўйича халқ орасида овоза бўлаётган ёлғон маълумотлар, динимизда инсон ўз ҳаётини сақлашига оид келтирилган оятлар хусусида (2-видео)

Абдуқаҳҳор Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари

〰️〰️〰️
📌 Ижтимоий тармоқларда эмлаш масаласида миш-миш бўлаётган сохта фатволар хусусида (3-видео)

Ҳикматилла Тоштемиров, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Фатво бўлими мутахассиси

https://t.iss.one/aoka_uz
❗️Коронавирусга қарши ихтиёрий вакцина олган талабаларга контракт тўловида 10% чегирма берилади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, юртимизда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов-контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.

— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.

Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.

Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?

Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.

Олдини олиш учун…

Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.

Қандай кийиниш керак?

Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
5 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Умумтаълим мактабларга 1-синфга қабул бўйича саволлар ва мурожаатлар юзасидан
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул ходимлар

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг лойиҳалари тўғрисида
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Фирдавс Хайриддинов, Ўзтемирйўлназорат" инспекцияси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

Мавзу: Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар
Вақти: 16:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from 67 studio
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш жадвали.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67