Hudud Inform
8.36K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибининг жанговар шайлиги синовдан ўтказиляпти

Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди:

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий округларида қўшинларни жанговар шайликка келтириш бўйича амалий машғулотлар бошланди. Хусусан, мудофаа вазири раҳбарлигида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округлари ҳамда Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий қисм ва бўлинмаларида қўққисдан текширувлар бўлиб ўтмоқда. Бунда шахсий таркиб ва жанговар техникаларнинг шайлиги текширувдан ўтади.

Шунингдек, «Ангрен» ва «Термиз» умумқўшин дала майдонлари ҳудудида Тошкент ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонликлари тасарруфидаги ҳарбий қисм ва ҳамкорликдаги куч тузилмалари ўртасида ўзаро тажрибалар алмашиш ҳамда ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳарбий хизматчиларнинг амалий дала кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида батальон тактик ўқувлари ўтказилиши кўзда тутилган.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Туманларда чарм ишлаб чиқариш бўйича саноат зоналари ташкил қилинади

💰 Бугунги видеоселектор йиғилишида «Чармсаноат» уюшмасига жорий йилда 221 миллион долларлик 248 та лойиҳа якунига етказилиши бўйича топшириқ берилди.

📉 Тармоқдаги мавжуд қувватлар аёллар пойабзалига талабни — 36 фоиз, болалар пойабзалига — 70 фоиз, сунъий чармга — 13 фоиз, чарм-атторлик маҳсулотларига — 75 фоизга таъминлайди, холос.

📍Президентимиз мутасаддиларга бир ойда Андижон, Шаҳрихон, Жиззах, Наманган, Марғилон, Қўқон, Нурафшон ва Оҳангарон шаҳарлари, Ургут ва Самарқанд туманларида чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича кичик саноат зоналарини ташкил қилиш юзасидан топшириқ берди.

Ушбу ҳудудларда лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча 50 миллион доллар кредит линияси ажратилади.

🔌 Худди шу каби, йил якунига қадар электротехника ишлаб чиқариш ҳажмини 15 триллион сўмга етказиш, бунинг учун умумий қиймати 140 миллион долларлик 45 та лойиҳани ишга тушириш бўйича вазифалар қўйилди.

💊 Шунингдек, Фармацевтика агентлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, жорий йилда умумий қиймати 146 миллион долларлик 36 та лойиҳани ишга тушириши шарт ва зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Жумладан, Тошкент вилоятида — 7 та, Наманганда — 6 та, Андижон ва Самарқандда — 4 тадан, Тошкент шаҳри ва Сирдарёда — 3 тадан, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғонада — 2 тадан, Қашқадарё, Навоий ва Сурхондарёда — 1 тадан лойиҳа ишга туширилиши керак.

https://t.iss.one/hudud_inform
Инвестиция ва экспорт соҳаларидаги ишлар натижадорлиги, йил якунигача амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент тармоқ ва ҳудуд раҳбарларининг асосий вазифаси инвестициявий фаолликни кучайтириш билан бирга, уларнинг самарадорлигини ошириш бўлиши кераклигини таъкидлади.
Саноат бўйича ишга солинмаган имкониятларни аниқлаб, манзилли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по результативности проводимой работы в сферах инвестиций и экспорта, приоритетным задачам на период до конца года.
Президент отметил, что главной задачей руководителей отраслей и регионов в этом направлении является повышение инвестиционной активности и повышение эффективности вложений.
Поставлена задача выявить незадействованные возможности для промышленности и разработать адресные инвестиционные проекты.

#Mirziyoyev #videoselektor #investitsiya #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
25 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

Мавзу: Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнлари ҳамда тизимни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Шерхон Суяров, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларни рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform