Hudud Inform
8.36K subscribers
18.4K photos
4.05K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи диаграмма ва рақамлар кўринишида

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиш натижасида сув тошқининидан талофат кўрган А-373 автомобиль йўлининг 11-12 км.лар оралиғида асфальтобетон қопламаси ётқизиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлар “интернет” тармоғида

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Сайт | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Шу пайтгача Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Улуғбек Эрназаров Муборак тумани ҳокими этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия кичик маслаҳатчиси Ибрахимов Шухрат Отаназарович Янгибозор тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Ш.Ибрахимов тайинловга қадар Хоразм вилояти прокурорининг давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Карантинда сақланган фуқароларда коронавирус инфекцияси аниқланмади

Андижон вилояти, Пахтаобод тумани Гулистон-Пастқишлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган карантин зонасида навбатдаги фуқаролар назоратда сақлаш учун жойлаштирилган бўлиб, белгиланган муддат - 14 кун мобайнида уларда коронавирус инфекцияси аниқланмаганлиги сабабли яшаш жойларига кузатиб қўйилди. 181 нафар фуқаронинг барчаси қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудидан ўтган бўлиб, карантин даврида уларга туман СЭОМ, ИИБ, туман Тиббиёт бирлашмаси Юқумли касалликлар бўлими ходимлари, 45605-сонли ҳарбий қисм аскарлари томонидан етарли шарт-шароитлар яратилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
НАМАНГАНДАГИ ТАДБИРКОРНИНГ ҚАРИЙБ 1,5 МЛРД. СЎМ ҲАҚИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

⚡️Марғилондаги “Марғилон бўёқ текстиль” МЧЖ Наманган вилоятида фаолият юритувчи “NBU INVEST GROUP” МЧЖ билан маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш билан ҳамкорлик қилишни режалаштирганди.

⚡️Шу мақсадда “NBU INVEST GROUP” МЧЖ ҳамкор корхонага қарийб 1,5 млрд. сўмга яқин пул маблағини ўтказиб ҳам беради. Бироқ “Марғилон бўёқ текстиль” МЧЖдан негадир садо чиқмади. Оз эмас, кўп эмас 1,5 млрд. сўмга яқин пул маблағи ҳам сувга тушган тошдек изсиз ғойиб бўлди.

⚡️“Марғилон бўёқ текстиль“ МЧЖ рўйхатдан ўтган ҳудуд бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судида мазкур иш кўриб чиқилиб, табиийки, 25.11.2019 йилдаги 4-1001-1919/21702-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Марғилон бўёқ текстиль” МЧЖдан ундирувчи “NBU INVEST GROUP” МЧЖ фойдасига 1 млрд. 488 млн. сўм қарздорлик ундириш белгиланди.

⚡️Қарздор “Марғилон бўёқ текстиль” МЧЖ турли баҳоналар билан юқори турувчи суд органларига мурожаатлар қилиб қарзни бўйнидан соқит қилишга уриниб кўрди. Лекин бирон-бир инстанция унинг фойдасига қарор қабул қилмагач, суд ижро варақаси Бюронинг Марғилон шаҳар бўлимига 12.03.2020 йилда келиб тушди.

⚡️Қонун талаби бўйича дастлаб қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган бўлса, суд қарорини ижросини таъминламагач, унинг банк ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномалари қўйилди. Бироқ шунда ҳам “Марғилон бўёқ текстиль” МЧЖ қарзни тўлашни негадир истамади.

⚡️Охирги чора сифатида, жорий йилнинг май ойи бошларида давлат ижрочилари қонун талабига асосан қарздор “Марғилон бўёқ текстиль” МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва бино-иншоотларини хатлашга киришади. Шундагина қарздор тўлиқ енгилганини ҳис қилиб, 11.05.2020 йилда суд ҳужжатида кўрсатилган 1 млрд. 488 млн. сўм маблағларни Наманганлик тадбиркор “NBU INVEST GROUP” МЧЖга тўлиқ ўтказиб берди.

⚡️Шу билан биргаликда қонун талаби бўйича Бюро фойдасига 29.7 млн. сўм ижро йиғими ҳам ундириб олинди. Қарздор ўзининг ноқонуний ҳаракатлари билан кўпчилик вақтини олгани етмаганидек, ўзига ҳам зиён етказди, холос.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар ва экспортёрларга тайёр маҳсулотларини истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб беришни таъминлаш бўйича қулай шароитлар яратилмоқда.

Биргина жорий йилнинг 4 ойи давомида “Ғалаба” станциясидан экспортга 6047 дона вагонда 86 млн. 729 минг 600 АҚШ долларилик маҳсулот четга экспорт қилинди.

13034 та вагонда 247 млн. 156 минг 940 АҚШ долларилик маҳсулот транзит божхона режимида Тожикистон, Афғонистон каби давлатларга ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"Незаконные сносы бизнеса добрались до Кибрайского района?" номли танқидий мақолага
Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг РАДДИЯСИ

2020 йилнинг 16 май куни "UzNews.uz" сайтида мухбир Константин Башлаев томонидан чоп этилган Қибрай тумани Дўрмон қишлоғидаги “Дўрмон агро файз” агрофирма ер майдонлари фермерлардан олиб қўйилаётганлиги ҳақидаги танқидий мақола жойлаштирилган.

🎯 Мазкур мақола юзасидан номлари келтирилганлар:

📌 1. “Agro Goodwill Plus” фермер хўжалиги раҳбари Бахтиёр Рахманов
📌 2. “Do'rmon Agro” МЧЖ раҳбари Акбар Абдураззаков
📌 3. “Richmond Manor” фермер хўжалиги раҳбари Акбар Асқаров
📌 4. “Montabon Omad Nur” корхонаси раҳбари Раҳбархон Эрназарова
📌 5. “Bumi agro” корхонаси раҳбари Мурод Умаралиевлар UzNews.uz таҳририятига мурожаат қилишган.

❗️Юқоридаги тадбиркорлик субъектлари бугунги кунда Қибрай тумани ҳудудида фаолият кўрсатишмоқда. Ҳозирги вақтда, бутун дунёга хавф солаётган коронавирус пандемияси сабабли, мамлакатимизда жорий қилинган карантин шароитида ушбу корхоналар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ва туманнинг экспорт режасини бажаришда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётганлигини таъкидлаш жоиз.

👉 Мақолада мурожаатчи-тадбиркорларнинг ер майдонлари, яъни мевали боғлар, замонавий иссиқхоналар, маҳсулот ишлаб чиқариш тармоқларининг ўрнига 90 гектар майдонда 6 сотихли 900 та турар жой уйлари қурилиши маълум қилинган.

‼️ Бугунги кунда, Қибрай тумани ҳокимлиги томонидан мазкур қишлоқ хўжалигига мўлжалланган иссиқхоналар, боғлар ҳамда сабзовотчилик йўналишидаги ер майдонларини олиб қўйилиши юзасидан ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.
Мурожаатчиларнинг ҳамма ер майдонлари узоқ муддатли ижарага берилган.

⚠️ Мазкур ер майдонлари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарорига асосан етказилган зарар тўлиқ қопланиб, мулк ҳуқуқлари тикланиб берилади. Яъни, мулк эркинлиги кафолатланиши белгиланганлигини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ДХХ Сурхондарё ва Қашқадарёда 62 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддани мусодара қилди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ўтказган тезкор тадбирлари натижасида 62 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддани мусодара қилди.

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Тожикистон Республикасидан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси контрабанда йўли билан олиб ўтилиб, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг “Сарижар” маҳалласи ҳудудига яшириб қўйилганлиги тўғрисида олинган маълумот асосида тезкор тадбир ўтказган.

Натижада воқеа жойидан 61 кг 838 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси процессуал тарзда расмийлаштириб олинди. Ҳозирда мазкур гиёҳванд модданинг кимга тегишли эканлигини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида яшовчи 1987 й.т. Акмал Ўрунов бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина Ғузор туманидаги ЙПХ масканида тўхтатилди. Текширув жараёнида автомобилнинг мотор қисмига яшириб қўйилган 506 гр. “гашиш” ҳамда 236 гр. “опий” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.

Аниқланишича, Ўрунов ушбу гиёҳванд моддаларни Тожикистон Республикасида яшовчи «Хуршид» исмли шахсдан 4500 АҚШ долларига сотиб олиб, контрабанда йўли билан мамлакатимизга ўтказган ва уни келгусида сотиш мақсадида Қарши шаҳрига олиб кетаётган бўлган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 62 кг 344 гр “гашиш” ва 236 гр “опий” гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят rодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform