Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг баланд Эверест чўққисини забт этиб, унда давлатимиз байроғини ҳилпиратган қаҳрамон альпинистимиз Сергей Денисенкони “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади.

Президент Шавкат Мирзиёев присвоил альпинисту Сергею Денисенко, взошедшему на наивысшую точку Земли - Эверест и водрузившему на вершине флаг нашей страны, почетное звание “Ўзбекистон ифтихори”.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Расмий баёнот

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига «Эффект.уз» интернет-нашри журналистлари томонидан ўз касбий фаолиятини юритиш жараёнида, уларга нисбатан Андижон шаҳар халқ депутатлари кенгаши котибияти мудири ва унинг ўғли томонидан куч ишлатиб тан жароҳати етказилгани, уяли телефон аппаратлари яроқсиз ҳолга келгани тўғрисида мурожаат келиб тушди.

ОАВ вакиллари фаолиятига бу каби ноқонуний ва тажовузкор қаршилик қисқа муддат ичида иккинчи бор такрорланаётгани Агентликда алоҳида хавотир уйғотмоқда.

Такроран эслатиб ўтиш жоизки, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра, журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Мазкур қонуннинг 10-моддасида, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилиниши таъминланиши лозим, 14-моддада эса журналистнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳимоявий кафолатлар «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида ҳам мустаҳкамланган.

АОКА воқеа тафсилотлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигига ҳолатни чуқур ўрганиш орқали қонун устуворлигини таъминлаш бўйича сўровлар юборди. Ишонамизки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан воқеликка тегишли ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда айбдорларга қонуний чора кўриш учун зарур ишлар амалга оширилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ишсиз аҳолига ерни ижарага берган кластер ва фермерлар ер солиғидан озод қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказмоқда. Йиғилишда ғалладан бўшаган ердан фойдаланиш тартиби маълум қилинди.

Унга кўра, жорий йилдан эътиборан ғалладан бўшайдиган ерларнинг 800 минг гектари ишсиз аҳолига бозорбоп такрорий экин экиш учун берилади. Ишсиз аҳоли ва ёшларга ерни ижарага берган кластер ҳамда фермерлар ушбу ер майдони учун солиқдан озод қилинади.

Шу орқали қарийб 1,5 миллион аҳолини мавсумий иш билан таъминлаб, даромадли қилиш мумкин бўлади.

@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ва Навоий вилоятларида нега ичимлик суви йўқ?

Қайси ҳудудларда сув таъминоти узилади?

Самарқандда ичимлик суви қайси вақтларда етказилади?

Шу ва бошқа масалаларга «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов расмий баёнотида ойдинлик киритилди.

@hudud_inform
⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги огоҳликка чақиради

📝Айни кунларда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун тайёргарлик жараёнлари қизғин кетмоқда. Табиийки, бу жараёндан унумли фойдаланиб, пул эвазига бирор олийгоҳга киритиб қўйишни ваъда қилаётган шахслар ҳам учрамоқда.

🖇Куни кеча Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг жиянини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ТДЮУга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўраган.

💵Белгиланган пулни фирибгарлик йўли билан олаётганида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, аввалроқ Тошкент ирригация институтига ўқишга киритиш учун 5 минг доллар сўраган шахс, Фарғонада Кореядаги университетга имтиҳонсиз киритиб қўйишни ваъда қилиб, мактаб ўқувчиларидан жами 20 миллион сўм олган шахслар, Ангренда 3,5 минг доллар эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланган.

⚖️ Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

⚠️Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентларни огоҳликка чақирамиз! Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!

📞 Шундай ҳаракатларга дуч келсангиз 1003, (71) 207-03-41, (71) 246-38-57 телефон рақамлари, [email protected] электрон манзилига ёки @EduAntiCorruptionBot телеграм ботига хабар қолдиринг.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Жорий йилда жами 26300 километр паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 9 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари график асосида мукаммал таъмирланади.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, жорий йилда ўтган мавсумига нисбатан 13 фоизга кўп тармоқлар ва 16 фоизга кўп трансформатор пунктлари таъмирланади.

Бундан ташқари, паст кучланишли тармоқларни модернизация қилиш дастури доирасида 15 минг километр электр узатиш тармоғи модернизация ва реконструкция қилинади. Бу ўтган йилга нисбатан 88 фоизга кўп.

Шунингдек, 4 мингта трансформатор пунктлари модернизация ва реконструкция қилинади. Бу ўтган йилга нисбатан 43 фоизга кўпни ташкил қилади.

Маълум қилимнишича, ушбу чора-тадбирларни амалга оширилиши эвазига октябрь-март ойларида истеъмолчиларга жами 30 миллиард 800 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилади. Бу ўтган йилги мавсумга нисбатан 2 миллиард киловатт-соатга кўпни ташкил қилади.

Қизиқарли факт: агар 1991 йилдан 2016 йилга қадар бўлган давр мобайнида ёки 25 йилдан ортиқ вақт давомида мавжуд бўлган паст кучланишли электр узатиш тармоқларининг атиги 28 фоизи ёки 10389 километр тармоқ қурилган бўлса, сўнгги уч йил ичида, 2017 йилдан то ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар 72 фоизни ташкил қилмоқда. Яъни, 26488 километр электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди ва реконструкция қилинди.

@hudud_inform
Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерлари 10 йил муддатга ижарага берилиши айтилди.
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар белгиланди. Чорвачиликда мингдан ортиқ, балиқчилик йўналишида 317 та лойиҳани ишга тушириб, гўшт етиштиришни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения через развитие сельского хозяйства и предпринимательства, а также увеличения производства продовольственной продукции.
Безработному населению будут выделяться в аренду сельскохозяйственные земли сроком на 10 лет.
Определены новые механизмы по поддержке птицеводства. Поставлена задача реализовать более тысячи проектов в животноводстве, 317 проектов в рыбоводстве, увеличить заготовку мяса.

#Mirziyoyev #videoselektor #bandlik #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йил якунига қадар умумий қуввати 1800 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 14 минг мегаваттдан 15,8 минг мегаваттга етказилади. 2016 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи эса 52 фоизни ташкил қилади.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 240 мегаваттдан 2 та ва 230 мегаваттга тенг 1 та, Хоразм вилоятида 174 мегаватт, Бухоро вилоятида 270 мегаватт, Қашқадарёда 220 мегаватт қувватга эга иссиқлик электр станциясиялари, Навоий ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 100 мегаваттдан бўлган 2 та қуёш электр станцияси ишга туширилади.

Сурхондарё вилоятида 38 мегаваттга тенг “Зарчоб-2” ва Тошкент вилоятида 8 мегаваттга тенг “Камолот” гидроэлектр станциялари ишга туширилади.

Электр станцияларида олиб борилган модернизация ишлари натижасида “Сирдарё иссиқлик электр станцияси”нинг қуввати 150 мегаваттга, “Фарход гидроэлектр станция”сининг қуввати 13 мегаваттга оширилади.

Бунда ушбу янги барпо этилган қувватларда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 12 миллиард киловатт-соатни ташкил этади.

@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-11 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурида Душанбе шаҳрида музокаралар ва маданий тадбирлар, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашув ва қатор саноат объектлари билан танишув кўзда тутилган.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олган 30 дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Таджикистана Эмомали Рахмона 10-11 июня посетит эту страну с официальным визитом.
Программой визита предусмотрены переговоры и культурные мероприятия в городе Душанбе, проведение встречи с представителями общественности и посещение ряда промышленных объектов в Согдийской области.
Намечено подписание свыше 30 документов, охватывающих важные сферы взаимовыгодного сотрудничества.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муҳим ер ислоҳотига старт берилди

Сегодня дан старт важной земельной реформе

Facebook|Instagram|Twitter