Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Жиззахда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивалига старт берилди.

Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
7 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу: Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу: COVID-19 билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фурқат Санаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу: Аҳолидан келган долзарб масалалар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саодат Боймирзаева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу: Фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олишнинг долзарб масалалари
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий ўзлик белгиси, ғурур ва ифтихоримиз!

Символ национального самосознания, наша гордость и слава!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан янги лойиҳа йўлга қўйилмоқда.

"Темир дафтарданман"- ушбу лойиҳа қаҳрамонлари давлат раҳбари томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун жорий қилинган "Темир дафтар" ташаббуси уларнинг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақида сўзлаб беради.



Пресс-служба Президента Республики Узбекистан запускает новый проект.

Герои проекта "Темир дафтарданман" расскажут, как изменилась их жизнь благодаря инициированной главой нашего государства "Железной тетради" - механизма социальной поддержки населения.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари:

Молиявий пирамида комига одамлар қандай тушишади?

Келишувга амал қилмаслик фирибгарлик ҳисобланмайди(ми)?
〰️〰️〰️〰️

📈 Статистикага кўра, жорий йилнинг 1-чорагида фирибгарлик бўйича 2 498 та жиноят иши 3 129 нафар шахсга нисбатан кўриб чиқилган. 2020 йилда эса жиноят ишлари судлари томонидан 5 466 нафар шахсга нисбатан фирибгарликка оид 4 328 та жиноят иши кўрилган.

👉Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

https://www.youtube.com/watch?v=pIT1rW3tt6k

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг баланд Эверест чўққисини забт этиб, унда давлатимиз байроғини ҳилпиратган қаҳрамон альпинистимиз Сергей Денисенкони “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади.

Президент Шавкат Мирзиёев присвоил альпинисту Сергею Денисенко, взошедшему на наивысшую точку Земли - Эверест и водрузившему на вершине флаг нашей страны, почетное звание “Ўзбекистон ифтихори”.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Расмий баёнот

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига «Эффект.уз» интернет-нашри журналистлари томонидан ўз касбий фаолиятини юритиш жараёнида, уларга нисбатан Андижон шаҳар халқ депутатлари кенгаши котибияти мудири ва унинг ўғли томонидан куч ишлатиб тан жароҳати етказилгани, уяли телефон аппаратлари яроқсиз ҳолга келгани тўғрисида мурожаат келиб тушди.

ОАВ вакиллари фаолиятига бу каби ноқонуний ва тажовузкор қаршилик қисқа муддат ичида иккинчи бор такрорланаётгани Агентликда алоҳида хавотир уйғотмоқда.

Такроран эслатиб ўтиш жоизки, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра, журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Мазкур қонуннинг 10-моддасида, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилиниши таъминланиши лозим, 14-моддада эса журналистнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳимоявий кафолатлар «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида ҳам мустаҳкамланган.

АОКА воқеа тафсилотлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигига ҳолатни чуқур ўрганиш орқали қонун устуворлигини таъминлаш бўйича сўровлар юборди. Ишонамизки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан воқеликка тегишли ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда айбдорларга қонуний чора кўриш учун зарур ишлар амалга оширилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ишсиз аҳолига ерни ижарага берган кластер ва фермерлар ер солиғидан озод қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказмоқда. Йиғилишда ғалладан бўшаган ердан фойдаланиш тартиби маълум қилинди.

Унга кўра, жорий йилдан эътиборан ғалладан бўшайдиган ерларнинг 800 минг гектари ишсиз аҳолига бозорбоп такрорий экин экиш учун берилади. Ишсиз аҳоли ва ёшларга ерни ижарага берган кластер ҳамда фермерлар ушбу ер майдони учун солиқдан озод қилинади.

Шу орқали қарийб 1,5 миллион аҳолини мавсумий иш билан таъминлаб, даромадли қилиш мумкин бўлади.

@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ва Навоий вилоятларида нега ичимлик суви йўқ?

Қайси ҳудудларда сув таъминоти узилади?

Самарқандда ичимлик суви қайси вақтларда етказилади?

Шу ва бошқа масалаларга «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов расмий баёнотида ойдинлик киритилди.

@hudud_inform