Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда ер соҳасидаги қонунчилик бўйича мавжуд аҳвол ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.
Ер ажратилиши ва ундан фойдаланилиши устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам совершенствования земельных отношений.
На совещании рассмотрены предложения, разработанные на основе изучения текущей ситуации и передового зарубежного опыта в области земельного законодательства.
Обсуждены также вопросы совершенствования механизмов контроля за землепользованием.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
4 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Тасвирий, амалий санъат ва дизайн соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолияти таҳлили, кириш имтиҳонлари ва ўқув дастурлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бадиий академия ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
1 июндан архив ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича нималар ўзгарди ва аҳоли учун қандай имкониятлар жорий этилди?
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
24−31 май кунлари БААда ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иштироки
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бокс федерацияси, мураббий ва мусобақа иштирокичилари
〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
4 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, реабилитация марказлари фаолияти ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Тасвирий, амалий санъат ва дизайн соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолияти таҳлили, кириш имтиҳонлари ва ўқув дастурлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бадиий академия ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
1 июндан архив ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича нималар ўзгарди ва аҳоли учун қандай имкониятлар жорий этилди?
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Анваржон Алиев, "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
24−31 май кунлари БААда ўтказилган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иштироки
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бокс федерацияси, мураббий ва мусобақа иштирокичилари
〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва масъул ходимлар хизмат сафари билан Сурхондарё вилоятига келди.

Агентлик мутасаддилари ОАВ, нашриётлар, ахборот хизматлари раҳбарлари ва соҳа мутахассислари билан учрашувлар ўтказди.

👉Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
🔰 Азиз Абдуҳакимов UNWTO Бош ассамблеяси 24-сессияси вице-президенти этиб сайланди

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, UNWTO Европа минтақавий комиссиясининг овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Венгрия вакиллари бир овоздан UNWTO Бош ассамблеясининг жорий йил октябрда Марокаш шаҳрида бўлиб ўтадиган 24-сессияси вице-президентлари этиб сайланди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси вакили сифатида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов қайд этилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА директори Асаджон Ходжаев сурхондарёлик блогерлар билан учрашди

Сурхондарё вилоятига сафар қилган АОКА мутасаддилари ҳудудда фаолият кўратаётган блогерлар билан учрашди.

Учрашувда бугунги кунда жамиятдаги кўплаб муаммоли ҳолатлар айнан блогерлар томонидан ёритилаётгани учун ҳам ўз вақтида ҳал этилаётгани, бироқ шу билан бирга, блогосферада ҳам ўзига хос айрим камчиликлар мавжуд экани қайд этилди.

Асаджон Ходжаев учрашувда холислик ва қонунийлик — блогер фаолиятининг асоси экани ҳақида гапирар экан, ташкилот ва идоралардан ўз вақтида расмий муносабатлар олиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъкидлади.

Учрашувда блогерлик соҳасини янада ривожлантириш, қизиқарли ва фойдали контентга эга ёш блогерларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар билдирилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Расмий муносабат

Куни-кеча «Рост24» интернет-нашрининг «Ички ишлар ходимларининг «ички найранглари» ёхуд Миллий гвардия кўз ўнгида ўлиб кетишига оз қолган «мардикор-журналист» кечинмалари» номли мақола Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Мақолада, журналист Анора Содиқова ва унинг ҳамкасбларига нисбатан Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ноқонуний ҳаракатлар қилингани, шунингдек журналист шу воқеалар ҳақида материал ёзса, 200 нафар аёл ишхона олдига жанжал кўтариб боришларини айтиб, босим ўтказилгани баён қилинган.

Таъкидлаш жоизки, «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра, журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади. Мазкур қонуннинг 10-моддасида, журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши лозим, 14-моддада эса журналистнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Бу каби ҳимоявий кафолатлар «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида ҳам ўз ифодасини топган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисида Низом»нинг 2-бобида «Миллий гвардия ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари» белгиланган бўлиб, ходим фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиши, Миллий гвардия обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик асосий одоб-ахлоқ талаблари экани кўрсатилган. Шунингдек, Низомнинг 46-бандида фуқаролар билан муомала маданияти қоидаларини бузган ходимларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилиши белгиланган.

АОКА айни пайтда давом этаётган хизмат текшируви натижаларини диққат билан кузатиб боради. Ишонамизки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги амалдаги қонунчилик нормаларини четлаб ўтган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига муносиб ҳуқуқий баҳо беради ҳамда тегишли чоралар кўради.

Энг асосийси, бу каби ҳолатлар сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, журналистларнинг эркин фаолият кўрсатиши борасидаги янгича очиқлик сиёсатига зиддир. Агентлик, ўз ўрнида, барча даражадаги давлат идоралари ходимларини ахборот қонунчилиги ҳамда журналистлар касбий фаолиятига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун АОКАда "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

📢Брифингда маълум қилинишича, 9-июнь – Халқаро архивлар куни ва 15 июнь “Архив иши тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 11 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги “Янги Ўзбекистон-Янги ренессанс сари” шиори остида республика “Ёш архивчилар форуми”ни ўтказади.

Мазкур сана муносабати билан Агентлик томонидан ҳафталик эълон қилинган. Ҳафталик 7 июнь санасидан “Ўзбекистонда архивлар ташкил топиши тарихи”га оид материалларни ҳавола этишдан бошланади.

▫️8 июнь
, сешанба куни Бухоро шаҳридаги “Grand Bukhara Hotel” меҳмонхонаси конференц залида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов иштирокида “Республикадаги архив тизимида фаолият кўрсатаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар“ мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

▫️9 июнь, чоршанба куни Бухоро шаҳрида "Ёш архивчилар форуми" ва “Электрон архивлар: Архив фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари ва инновация” мавзусида илмий-амалий Конференция ҳамда “Йилнинг энг фаол ёш архив ходими” республика кўрик танлови ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, шу кунининг ўзида Бухоро вилояти Когон тумани давлат архиви янги биносининг очилиш маросими ўтказилади.

▫️10 июнь пайшанба куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов жисмоний ва юридик шахслар сайёр қабулини ўтказади.

▫️11 июнь жума куни Навоий вилояти Навоий шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ва Конимех тумани давлат архивлари янги биноларининг очилиш ҳамда фойдаланишга топшириш маросимлари ўтказилади.

@hudud_inform / Медиабанк
Марказий банки 2021 йилнинг 14 июнидан бошлаб номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилди

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official