Hudud Inform
8.39K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Наманган_вилояти

🔰 Гуллар фестивали: Наманганга келинг! Фестивал жорий йилнинг 31 майгача давом этади деб хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча янги кредитлар бўйича жамғарма кафиллигидан яна фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Бугун соат 18:00да Шаҳрисабзда “Мўйноққа мадад” хайрия акцияси ва веломарофони бўлиб ўтади. Экологик хайрия акцияси ва веломарафон ғолибларини ҳамда битирувчи ёшларни тақдирлаш маросими ҳам тадбирдан жой олган.

❗️Веломарафон старти Кук Гумбаз обидаси олдидаги майдондан берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Бугун, 27 май куни, Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Ҳ. Аҳмедов (1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган, EFFEСT.UZ веб-сайти мухбири), А. Нуримбетов (1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, EFFEСT.UZ веб-сайти мухбири) ва Э. Таджибаев (1990 йилда Фарғона вилоятида туғилган, EFFEСT.UZ веб-сайти мухбири) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди судьяси Н. Абдуллаев раислигида кўрилмоқда.

Судланувчилар Ҳ. Аҳмедов Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш), А. Нуримбетов Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 140-моддаси (ҳақорат қилиш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) ва Э. Таджибаев Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 140-моддаси (ҳақорат қилиш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 31 май куни ўтказилиши белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Ўзбекистон фуқаролари ва ОАВ вакиллари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 1213 қисқа рақамли Call-марказ фаолиятини йўлга қўйилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

❗️Агар сизда:

▫️Ахборот-кутубхона фаолияти, китоблар ва бошқа зарур архив-ҳужжатлар билан электрон ишлаш тартиби;

▫️нашриёт-матбаа, оммавий ахборот воситаларининг муайян турини очиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш;

▫️лицензия бериш тартиби;

▫️мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, Ахборот агентликларининг ишлари юзасидан юридик саволларингиз туғилса 1213 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

🔰Саволларга Агентлик юридик бўлим мутахассислари амалдаги қонунчилик доирасида жавоб беришади. Жавоблар Агентлик расмий сайтида эълон қилинади.

🌐 Веб-сайтга www.aoka.uz ҳаволаси орқали кириш мумкин.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Тошкент_вилояти

🔰 Тошкент вилоятида 70 нафар талабанинг 1 млрд. сўмга яқин контракт пуллари тўлаб берилмоқда

Бу
ҳақда Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
СЕНАТ АЪЗОЛАРИ ОЛМАЗОР ТУМАНИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нариман Умаров пойтахтимиздаги Олмазор тумани Давлат хизматлари марказига ташриф буюрди.

Мақсад - аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш жараёни, халқимизга хизматлардан фойдаланишда яратилган шарт-шароитлар ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ижроси билан яқиндан танишиш.

ДХА директори ўринбосари Н. Мухаммадиев Сенат аъзоларига Марказда яратилган шароитлар, онлайн навбат, компьютер тизимлари, фуқароларнинг кутиш вақтини мазмунли ўтказиш учун қилинган ишлар намойиш қилинди. Хизматлардан фойдаланувчи сифатида жорий этилган тизимга баҳо берилди.

Ташриф давомида фуқаролар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг соҳага оид фикрлари тингланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мўйноққа мадад» экологик хайрия веломарафони иштирокчилари Жиззах вилоятида бўлишди

📹Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Расмий_муносабат

📱Ижтимоий тармоқларда ва мессенжерларда жисмоний имкониятлари чекланган (кар-соқов) аёлга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди.
🔊Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.
25 майдан 26 майга ўтар кечаси соат 03.15 ларда 102 рақамига тез тиббий ёрдам муассасасидан келиб тушган хабарга кўра, 24 ёшли Мохизода В. тан жароҳатлари билан келтирилганлиги аниқланди.
24 май куни, 28 ёшли Мумтозбегим Д. ўзининг Миробод туманидаги хонадонида бўла туриб, икки нафар танишлари: 20 ёшли Диёра Б. ва 23 ёшли Мукаррам М. лар билан бирга 24 ёшли Мохизода В.га тан жароҳатлари етказишган.
❗️Ҳозирда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган, суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “в” банди (Қийнаш, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида содир бўлган воқеанинг сабаблари батафсил ўрганилади.

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Инфографика: Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш: 2016-2020 йилларга умумий шарҳ

Ушбу шарҳда туризм соҳасидаги беш йиллик институционал ислоҳотларнинг ўсиш динамикаси ва пандемик инқирозни бартараф этиш тўғрисида сўз боради.

📄 Батафсил

〰️〰️〰️
📌 Инфографика: Развитие туризма в Узбекистане: обзор туротрасли за 2016-2020 гг.

О динамике взрывного роста за пять лет институциональных реформ в туристической отрасли Узбекистана и преодолении кризиса пандемии в обзоре эксперта ЦЭИР.

📄 Подробно

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган “Онко-назорат” хоналари ташкил этилади

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга оширилади:

👉 9–14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш;
👉 30–55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45–65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги.

🗓 2022 йил 1 январдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг “Аёллар маслаҳатхона”лари таркибида мунтазам равишда аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширадиган “Онко-назорат” (Cancer-назорат) хоналари ташкил этилади.

2021 йил 1 июлдан:

👉 гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар тўлиқ қоплаб берилади;

👉 беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади;

👉 онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

🖥 Шунингдек, гематологик, онкологик ва ирсий иммунологик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида беморларнинг электрон рўйхатини юритиш тизими жорий этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
65 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔖 «Бугунги кунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хусусий бандлик агентликлари реестридан 106 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 78 тасига хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилган.

💼 Ўтган давр мобайнида 65 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилиниб, уларнинг сони бугунги кунда 13 тани ташкил этмоқда. 13 танинг
5 таси фаолият юритмоқда, 8 тасининг жамғарма пули шакллантиргунга қадар фаолияти тўхтатилган.

🌎 2019-2020 йилларда ХБАларнинг саъй-ҳаракати натижасида 3 минг 300 га яқин фуқаро Россия, Туркия каби давлатларга қонуний тарзда ишга жойлаштирилди. Бироқ, хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари учрамоқда».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Ҳудудларга қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш бўйича масъуллар бириктирилди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида айни пайтда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларга ижтимоий дастурлар ижросини назорат қилишга мутасаддилар бириктирилди.

Бош прокурор ўринбосари А.Мавлонов дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик назоратни кучайтириб, ҳар ҳафта камида 2 тадан вилоятга чиқиши ва муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиши қайд этилди.

Шу билан бирга, дастурларни амалга оширишда қолоқликлар мавжуд ҳудудларга Президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлардан масъул раҳбарлар бириктирилди.

Жумладан, Президент маслаҳатчиси Т. Худойбергенов ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари О.Раматов бириктирилган ҳудудлардан ташқари, барча ҳудудларда ишларнинг боришига ҳамда муаммоларни жойининг ўзида ҳал этилишига шахсан масъул ва жавобгар экани қайд этилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари дастурларда жорий йил учун белгиланган барча ишларни 1 октябрга қадар якунлаш бўйича топшириқлар берди.

@hudud_inform