Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Сурхондарё_вилояти

🔰 Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди

⚜️ Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Хўжақулов Абдусалом Пардаевич Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌1 июндан аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

🔰 Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

⚡️руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
⚡️наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
⚡️судланганлик;
⚡️манзил-маълумот ахбороти;
⚡️фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️турар жойнинг майдони;
⚡️солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
⚡️пенсия ва нафақа миқдори;
⚡️пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
⚡️никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.

❇️ Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти
#Бизнес_форум

Бугун соат 11.00да Термиз шаҳридаги "Санъат саройи"да Ўзбекистон - Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтади.

💻📲 Тадбирни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизматининг Facebook ва Instagram расмий саҳифалари орқали онлайн кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

"Барқарорлик ва фаровонликнинг асосий элементлари сифатида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишга қаратаётган эътиборингизни мамнуният билан қабул қиламиз", - дейилади, жумладан, мактубда.

Еврокенгаш Президенти Европа Иттифоқи Ўзбекистон Республикаси билан яқин мулоқотни давом эттиришга қатьий қарор қилганлигини ҳамда янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокара жараёнларини якунлашдан манфаатдорлигини яна бир бор тасдиқлади.

Шунингдек, Шарль Мишель Президент Шавкат Мирзиёевнинг иқлим ўзгариши ва Орол денгизи минтақаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, Марказий Осиёда ҳамкорлик, хавфсизлик ва барқарорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари ва саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.

Батафсил

Facebook|Instagram|Twitter
Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятини тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи маъқулланди.
Президент далагача етиб борадиган хизматлар тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
“Агробанк” томонидан 150 миллиард сўмлик кредит линияси очиш, хусусий сектор вакилларига молиявий имтиёзлар бериш вазифаси қўйилди.

Состоялось совещание по совершенствованию системы защиты растений.
Одобрено предложение об упразднении АО «Узагрохимоя», передаче ее полномочий и функций другим структурам.
Президент указал на необходимость организации широкой сети оказания услуг, доступной каждому фермеру.
Поставлена задача открыть кредитную линию на 150 миллиардов сумов в “Агробанке”, предоставить финансовые преференции частному сектору.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #agroxizmat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
26 май куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнлари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ёз мавсуми билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, ёнғин ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

🔰 "Сентоб"да меҳмон уйлари 11 тага кўпайди.

⚡️ Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси Нурота тумани "Сентоб" МФЙ аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🔰 Вилоят ҳокими Оқдарёдаги махсус мактаб-интернат фаолияти билан танишди (25.05.2021)

📹Видеоматериал Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 300 дан ортиқ киши иштирок этди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ўтган 2 йил мобайнида Ўзбекистонда Афғонистон сармояси иштирокидаги корхоналар сони уч баробарга кўпайиб, ўзаро савдо ҳажми қарийб 800 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди.

Батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform