Hudud Inform
8.64K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан вилоят бўйлаб электр энергияси таъминотида изчил ишлар олиб борилмоқда.

📍Хусусан, Қўшкўпир тумани «Кўназей» маҳалласида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктлари модернизация ва реконструкция қилинмоқда.

🛠 Маҳалладаги эски ёғоч устунлар янги темир бетон таянч устунларига алмаштириш ҳамда 11 км. узунликдаги электр узатиш тармоқларини янгидан тортиш ишлари давом этмоқда. Аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги 160 кВА қувватга эга 2та трансформатор ўрнатилди. Маҳалладаги 4 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📊 Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари рақамларда

https://t.iss.one/aoka_uz
#Қашқадарё_вилояти

"SHAKHRISABZ OPEN" 12 жамоа, 70дан зиёд велопойга иштирокчилари қадимий ва ҳамиша навқирон Шаҳрисабз шаҳрига етиб келишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент матбуот котиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди.

ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди.

Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди.

Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Пресс-секретарь Президента провел встречу с руководителями информационных служб Совета Министров Республики Каракалпакстан и хокимиятов областей.

На встрече обсуждены деятельность пресс-служб, состояние их работы по освещению происходящих в регионах изменений, уровень взаимодействия со средствами массовой информации и блогерами.

Указаны информационные службы, недостаточно взаимодействующие со СМИ и блогерами, не реагирующие оперативно на критические сообщения. Определены меры по оказанию им содействия.

На встречу были приглашены также пресс-секретари министерств и ведомств, согласован механизм взаимодействия между центральными и региональными информационными службами.

Участники договорились регулярно проводить встречи в таком формате.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 21 апрель куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Диний-маърифий йўналишда амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Музаффар Комилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
● Мавзу: СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
● Мавзу: "Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, Давлат дастурлари асосида паст кучланишли электр тармоқларида олиб борилаётган реконструкция ва модернизация ишлари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Маҳмуджон Каримов, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: Кўп хонадонли уй-жойларнинг ертўласидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш тартиби
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Абдуназар Эрдонов, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

@aoka_uz
📸 Ҳафта сурати / Фото недели

Муаллиф/Автор: Юра Артыков

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Пойтахтимиздаги жамоат транспортларидан кунига минглаб йўловчилар фойдаланишади. Афсуски бекатларда турган йўловчиларнинг кўпчилигида тиббий ниқоб йўқ. Карантин қоидаларига қанчалик риоя қилинмоқда?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

Мактаб ўқувчилари эмланишлари учун молиявий имкониятлари бўлмаса у ҳолда қандай йўл тутилади?

Ўзбекистонда болаларга эмлаш жараёнлари бепул.

Бола у ёки бу касалликга қарши эмланганидан сўнг ножўя таъсирлар ҳам кузатилиб турадими?

Эмлашдан кейин ножўя таъсирлар кузатилиб туриши табиий ҳол. Ножўя таъсирларнинг барчаси рўйхатга олинади ва мониторинг қилиб борилади.

Эмлаш тадбирлари ва вакциналарнинг самарадорлиги бўйича қандай статистик рақамларни айта оласиз?

Ҳозир республикамизда шол (полиомиелит), бўғма (дифтерия), чақалоқлар қоқшоли (столбняк), 20 ёшгача бўлганлар орасида вирусли гепатит В, бактериал менингит касалликлари, шунингдек, 5 ёшгача бўлган болалар орасида ротовирус касаллигидан ўлим ҳолатлари умуман қайд этилмаяпти.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Куни кеча «Чегара билмас мухбирлар» нодавлат ташкилоти эълон қилган матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 157-ўринда қайд этилди. Бироқ ташкилот томонидан юртимизда ахборот соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўлақонли ўз аксини топмагани ва муносиб баҳоланмагани афсусланарли.

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик — давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Журналист ва блогерлар ҳуқуқлари қонун доирасида ҳимоя қилинаётгани, ахборот хизматлари ва давлат тузилмаларининг матбуотдаги танқидларга конструктив жавоб қайтараётгани натижасида аҳолининг хабардорлик даражаси ошиб бормоқда.

Мураккаб пандемия шароитида Ўзбекистонда ОАВ, ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар имкониятларидан самарали фойдаланиб, медиа маконда тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган ҳар бир маълумотга ўз вақтида расмий муносабат, изоҳ, тушунтиришлар бериб борилди. Агентликда барча давлат органлари ва идоралари билан биргаликда брифинг ҳамда матбуот анжуманларини тизимли ўтказиш йўлга қўйилди. Аҳоли ўзини қизиқтирган саволларга мутасаддилар ҳамда мутахассислардан бевосита жавоб олишни бошлади. Худди шундай амалиёт ҳудудларда ҳам жорий этилди, махсус медиа-режалар асосида журналистлар учун тадбирлар мунтазам ўтказиб бориляпти.

Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, жиноий жавобгарлик либераллаштирилди. Хусусан, туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди.

Бугун Ўзбекистоннинг янги очиқлик ва ошкоралик сиёсатида ахборот соҳасидаги баҳсли масалалар, томонлар ўртасида пайдо бўладиган ҳар қандай низоли вазиятлар мавжуд қонунлар, шунингдек, суд тизими доирасида ҳал қилиниши йўлга қўйилди. Бу борада Агентлик ахборот соҳасидаги ваколатли орган сифатида ишончли ва холис ахборот тарқатаётган журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр.

Умид қиламизки, «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг кейинги рейтингларида Ўзбекистонда ахборот эркинлиги соҳасидаги барча ислоҳотлар ўз аксини топади ва муносиб баҳосини олади.