Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰 Истеъмолчининг ҳуқуқлари қонун билан ҳимоя қилинади

Истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

📌 товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;

📌 товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;

📌 товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;

📌 ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;

📌 бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;

📌 истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Бугун Геология сохаси ходимлари куни

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Бугун Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган «Китобхонлик ҳафталиги» бошланади

Ҳафталик Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Республика Ёшлар ижоди саройи, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ахборот кутубхона марказларида ўтказилмоқда.

Китобхонлар байрамида фаол иштирок этинг!

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари - Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри аҳолиси Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск проекта "С народом". Его герои - жители города Чирчика Ташкентской области - расскажут о своей встрече с Президентом.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2018 йил 2 октябрдаги Қонунга асосан, 5 апрель - Давлат хавфсизлик хизмати куни

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Кўпчилик томонидан коронавирусни ўлдирувчи робот деб ном олган ультрабинафша нурлари ёрдамида барча вирус ва микроблар билан курашадиган қурилма ихтиро қилинди.

🔰"Биз машинани ёқамиз ва самолётда қолдирамиз. У дезинфекция қилади ва иш тугагандан сўнг автоматик равишда тўхтайди. Инсон билан техника алоқада бўлмайди", дейди қурилмани ишлаб чиқарган компания вакили Жодок Элмигер.

🔊Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
👉Ўзбекистонда коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3-клиник синов босқичи давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази, Соғликни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-тадқиқот институти ва Хитой Халқ Республикасининг Zhifei Loncom Biofarmaceutical тадқиқот маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган COVID-19 га қарши янги рекомбинант вакцина тадқиқотининг III фазаси доирасида жами 14415 нафар кўнгилли скринингдан ўтказилди. Улардан 13110 нафари COVID-19га экспресс тест, 9975 нафари ПЗР таҳлили орқали текширилди. COVID-19 инфекцияси аниқланмаган кўнгиллилар тиббий кўрикдан ўтказилди.

👉03.04.2021 й. ҳолатига Ўзбекистонда 6865 нафар кўнгилли Ўзбекистон-Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1-дозаси, 6667 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси ва 4603 нафар кўнгилли 3-доза билан эмланди.

🌐🌐🌐

👉На данный момент в Узбекистане продолжается 3 фаза клинических исследований узбекско-китайской вакцины ZF-UZ-VAC2001

В рамках III фазы клинических испытаний рекомбинантной вакцины ZF-UZ-VAC2001 в Узбекистане, которая проводится при партнерстве Центра передовых технологий при Министерстве инновационного развития Республики Узбекистан, НИИ вирусологии Министерства здравоохранения и китайской компании Anhui Zhifei Loncom Biofharmaceutical, в общей сложности обследовано 14 415 добровольцев. Из них 13 110 человек протестированы с помощью экспресс-теста на COVID-19 и 9 975 человек - с помощью ПЦР-анализа. Добровольцы, у которых не была диагностирована инфекция COVID-19, прошли медицинское обследование.

👉По состоянию на 03.04.2021 г. 6865 добровольцев получили первую дозу, 6667 человек - 2-дозу и 4603 добровольца - 3-дозу вакцины ZF-UZ-VAC2001.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги С.Насафий номли вилоят ахборот-кутубхона марказида «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди.

Ҳафталик давомида маданий-маърифий тадбирлар, мушоиралар, қўғирчоқ театрларининг чиқишлари, тасвирий санъат бўйича танловлар, библио-кафе, китобсеварлар клубининг дебатлари бўлиб ўтмоқда.

Тадбирлар АОКА Қашқадарё вилояти бошқармаси, С.Насафий номли ахборот-кутубхона маркази, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
2021 йил 7 апрель куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги икки фармацевтика компаниясига ПРЕСС ТУР ташкил қилмоқда.

Ушбу компаниялар Ўзфармагентлик томонидан коронавирус пандемияси даврида қатъийлик ва фидойилик кўрсатган ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар орасида ўтказилган танлов ғолибларидир:

1.NOBEL PHARMSANOAT корхонаси
2. Дори-Дармон AК

Мурожаат учун - (71) 234-58-50
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Расмий_муносабат

🔰Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро З.Холмуродованинг турмуш ўртоғи ва қайниукасининг ҳаракатидан норози бўлиб, йўллаган видеомурожаати ўрганилди.

🔰Терговга қадар текширув натижасига кўра, мурожаатда баён қилинган ҳолатларда бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли 30.03.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

📝Шу билан бирга, З.Холмуродова ва Ч.Норматовларни шаърий никоҳлаган Х.Тга нисбатан МЖтКнинг 240-моддаси (диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш)1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 30.03.2021 йилда ЖИБ туман судига юборилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Россияда қийин вазиятда қолган юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди

🔊Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🔰Россия Федерациясининг турли ҳудудларида узоқ вақтлардан буён вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган ва сўнгги ойларда паспортини йўқотиб, одам савдоси қурбонига айланиб қийин вазиятга тушиб қолган юртдошимиз И.К Ўзбекистонга қайтарилди.

🔰И.Кга мамлакатимизнинг Москвадаги элчихонаси томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, у Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиали кўмагида Москва-Фарғона чартер рейси орқали Ватанга етиб келди.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон тадбиркори” номи билан фирма ташкил этмоқчи эдим. Лекин мазкур фирма номини захирага олиб бўлмаяпти. Мазкур фирма номига чеклов ўрнатилганми?

“Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номида давлатнинг расмий номи тегишли давлат органининг ёки ташкилотнинг рухсати бўлса фирма номига киритилиши мумкинлиги белгиланган.

📹Батафсил видеода

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
XV маротаба ўтказилаётган «Олтин қалам» мукофоти:

🔹Танлов низомига қандай ўзгаришлар киритилди?

🔹2021 йилги танлов учун қанча маблағ ажратилган?

🔹Нуфузли мукофот учун бу йил қандай янги номинациялар мавжуд?

〰️〰️〰️
📹 Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари, «Олтин қалам» миллий мукофоти ташкилий қўмитаси раиси Холмурод Салимов «Ўзбекистон 24» телеканалига ана шу ҳақда интервью берди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Фарғона вилояти ҳамда Пермь ўлкаси ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик битими имзоланди.

🤝Тошкентда бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасидаги "Ўзбекистон-Россия: саноат соҳасидаги мулоқот" форумида Фарғона вилояти ҳамда Россиянинг Пермь ўлкаси ўртасида кўп томонлама ҳамкорлик битими имзоланди.

🔰Ушбу битим доирасида 2021-2022 йилларда Фарғона вилояти ҳамда Пермь ўлкаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган ҳамкорликдаги лойиҳалар ва тадбирлар бўйича битимга илова шаклида чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ахборот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 5 апрель куни жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида судланувчилар Гулжаҳон Юлдашова (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори), Шиҳназар Рўзметов (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси шифокори), Жахонгир Зиядуллаев (Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори), Алишер Дадаматов (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош ҳисобчиси) ва Жанар Акимова (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош ҳисобчиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, иқтисодчиси) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра,

Г. Юлдашова Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ш. Рўзметов Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ж. Зиядуллаев Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

А. Дадаматов Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ж. Акимова Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform