Hudud Inform
8.44K subscribers
18.4K photos
4.04K videos
19 files
14.2K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Фарғона_вилояти

🔰 Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят кўчаларида ариқлар ва дренаж тизими такомиллаштирилади

Кўп қаватли уй-жойларнинг атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, дарахтлар, гулларни кўпайтириш, уйлар орасидаги бўш ерлардан унумли фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️ Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати 2021 йил январ-феврал ойларида хорижга энг кўп маҳсулот экспорт қилган ҳудудлар ҳақида маълумот берди.

📌Тошкент шаҳри
– 1,9 млрд (экспорт – 470,7 млн, импорт 1,4 млрд. АҚШ доллари)
📌Тошкент вилояти – 727,1 млн (экспорт – 276,7 млн, импорт 450,4 млн. АҚШ доллари)
📌Aндижон вилояти – 308,5 млн (экспорт – 117,0 млн, импорт 191,6 млн. АҚШ доллари)
📌Самарқанд вилояти – 240,6 млн (экспорт – 59,6 млн, импорт 181,0 млн. АҚШ доллари)
📌Фарғона вилояти – 212,9 млн (экспорт – 72,2 млн, импорт 140,7 млн. АҚШ доллари)
📌Навоий вилояти – 163,9 млн (экспорт – 68,3 млн, импорт 95,5 млн. АҚШ доллари)
📌Наманган вилояти – 145,8 млн (экспорт – 57,1 млн, импорт 88,7 млн. АҚШ доллари)
📌Бухоро вилояти – 124,0 млн (экспорт – 49,7 млн, импорт 74,3 млн. АҚШ доллари)
📌Сирдарё вилояти – 123,0 млн (экспорт – 36,7 млн, импорт 86,3 млн. АҚШ доллари)
📌Қорақалпоғистон Республикаси – 103,0 млн (экспорт – 66,2 млн, импорт 36,8 млн. АҚШ доллари)
📌Хоразм вилояти – 100,3 млн (экспорт – 31,5 млн, импорт 68,8 млн. АҚШ доллари)
📌Сурхондарё вилояти – 65,1 млн (экспорт – 26,9 млн, импорт 38,3 млн. АҚШ доллари)
📌Жиззах вилояти – 60,2 млн (экспорт – 29,5 млн, импорт 30,7 млн. АҚШ доллари)
📌Қашқадарё вилояти – 50,7 млн (экспорт – 24,2 млн, импорт 26,5 млн. АҚШ доллари)

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🧾 Давлат хизматлари агентлиги томонидан телеграмдаги расмий канали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали ўтган икки ҳафта давомида соҳага оид сўров ўтказилган эди.

Натижалар ДХА ахборот хизмати инфографикасида.

Ижтимоий сўровда 947 нафар респондент иштирок этди.

〰️〰️〰️

🧾В течение последних двух недель через официальные канал телеграм и страницы в социальных сетях Агентства государственных услуг проводился опрос, касающийся сферы госуслуг.

В социологическом опросе приняло участие 947 респондентов. Результаты - в инфографике.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
👨🏻‍💻Журналист ва блогерлар диққатига!

🔊
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 30 март куни "Навоий" ЭИЗда қурилиш материаллари саноат корхоналар фаолияти ва ушбу йўналишдаги инвестиция лойиҳалар” мавзусидаги пресс-тур бўлиб ўтади.

Мурожаат учун тел:
+99899-863-80-67 Жамшид,
+99891-189-44-42 Искандар

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда йиллик 3,3 млрд куб метр табиий газ босимини ошириш қувватига эга станция ишга туширилди

Компания ахборот хизмати хабар беришича, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” конидаги сиқув компрессор станциясининг 2-навбати ишга туширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти
#Тайинлов

🔰Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Камалов Азамат Жамалович - Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

А.Камолов 1981 йилда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. 2019 йилдан 2021 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимлигида турли масъул лавозимларда меҳнат фаолиятини олиб борган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_шаҳри

🏅 Тошкент шаҳар ҳокимлигида "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

🔊Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

⚡️"Ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви"

✍️Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, вилоятдаги иқтидорли, бироқ ижтимоий-иқтисодий шароити оғир бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокими 20 нафар, туман (шаҳар)лар ҳокимлари 10 нафардан жами 150 нафар ёшларни оталиққа олиб, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари ва олийгоҳларда ўқишларига ёрдамлашиш ҳамда ишга жойлаштириш тизими йўлга қўйилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

🔰Навоийлик ўқувчи қиз жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди

У Батуми ва Грузияда бўлиб ўтадиган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади.

✍️Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланади ва кимлар биринчи галда эмланади?

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков қуйидагиларни маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш жорий йилнинг 1 апрелидан бошланади.

Биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар ва улар билан бир қаторда хавф ости гуруҳига мансуб бўлган тиббиёт ходимлари эмланади.

Тиббиёт ходимларининг барчаси эмланадими деган савол туғилиши мумкин? Коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослашган муассасалар ходимлари, тез тиббий ёрдам ходимлари, шошилинч тиббий ёрдам тизими ходимлари, юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари, коронавирусга лаборатория ташхисоти билан шуғулланадиган ходимлар ва бирламчи тиббий санитария хизмати, яъни амбулатория, поликлиника хизмати ходимлари биринчи галда эмланадиганлар сафига киритилган».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эмлаш тадбирлари қайси ҳудудлардан бошланади?

АОКАда ўтказилган брифингда Нурмат Отабеков ушбу саволга жавоб берди:

〰️〰️〰️
«Ҳозирги вақтда эмлашни дастлаб вилоятлар марказлари, катта шаҳарлар негизида бошлашга қарор қилинган.

Демак, апрел ойида вилоят марказлари ва катта шаҳарларда эмлаш тадбирлари бошланади. Май ойида эса туман марказлари ва кичик шаҳарларда эмлаш тадбирлари амалга оширилади.

Июнь ойида эса бошқа аҳоли қатлами эмлаш билан қамраб олинади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📣Бизнес-омбудсманга
матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди

❗️Абдумавлонов Абдували Абдусалом ўғли
Бизнес-омбудсманнинг — матбуот котиби-ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

🔹А.Абдумавлонов 1990 йил 9 июлда Тошкент вилоятида туғилган. Шу пайтга қадар у Бизнес-омбудсман девонида бош инспектор лавозимида ишлаб келган.

☑️ Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига асосан амалга оширилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Avto oltmish oy” МЧЖ иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Хатланган пул маблағлари ва мол-мулк сотувидан тушган пулларни пропорционал тартибда жабрланувчиларга тақсимлаш белгиланди
.

Олий суд ахборот хизмати хабар беришича, 2021 йил 29 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида “Avto oltmish oy” МЧЖ масъулларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Ж. Баҳодиров (“Avto oltmish oy” МЧЖ раҳбари)га узил-кесил ўташ учун 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

О. Мирзаевга узил-кесил ўташ учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Э. Қурбонов(“Avto oltmish oy” МЧЖ бош ҳисобчиси)га узил-кесил ўташ учун 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

М. Гулмирзаевага 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоситайинланди. М. Гулмирзаевага Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида, 2019 йил 7 ноябрдан 20 ноябрга қадар дастлабки қамоқда сақланган 14 кун муддатини озодликдан чеклашнинг бир кунига тенглаштириб ҳисобга олган ҳолда ўташ учун узил-кесил 4 йил 11 ой 16 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

М. Ҳакимова(“Avto oltmish oy” МЧЖ маслаҳатчиси) жазодан озод қилинди.

Жиноят оқибатида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши ҳамда жиноят иши юзасидан хатланган пул маблағлари ва мол-мулк сотувидан тушган пулларни пропорционал тартибда жабрланувчиларга тақсимлаш белгиланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун биринчи брифингини ўтказди.

Брифингда давлатимиз раҳбари иштирок этадиган бўлажак халқаро тадбирлар - Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва Туркий кенгашнинг норасмий саммити ҳақида маълумот берилди.

(1 видео)

〰️〰️〰️
Пресс-секретарь Президента Шерзод Асадов провел первый брифинг для СМИ.

На нем была представлена информация о предстоящих мероприятиях с участием главы государства - визите делегации Венгрии в Узбекистан и неформальном саммите Тюркского совета.

(2 видео)

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🤝Навоий вилояти ва Венгрия давлати ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

👨🏻‍💻Жорий йилнинг 29 март куни Навоий вилояти ҳокимлиги ва Венгриянинг Веспрем вилояти маъмурияти ўртасида ZOOM дастури орқали видеоконференция бўлиб ўтди.

📌Тадбирда Навоий вилояти ҳокимлиги ва Веспрем вилояти маъмурияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва маданий соҳаларда ҳамкорлик келишуви лойиҳаси муҳокама этилди ҳамда имзолаш бўйича келишувга эришилди.

🔊Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform