Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Халқ депутатлари кенгаши сессиясида Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар муҳокама қилинди.
Чирчиқ шаҳрини замонавий инновациялар ва инвестициялар шаҳрига айлантириш, шу намуна асосида вилоятнинг бошқа шаҳарларини ҳам комплекс ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Мутасадди раҳбарлар Президент айтган устувор вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан халқ депутатлари олдида ҳисобот берди.

Основные направления и задачи комплексного развития Ташкентской области обсуждены на сессии кенгаша народных депутатов.
Поставлена задача превратить Чирчик в город инноваций и инвестиций, на основе этой модели разработать программы комплексного развития остальных городов области.
Ответственные руководители доложили депутатам о предстоящей работе по исполнению поставленных Президентом приоритетных задач.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди.
Давлатимиз раҳбарига Нурафшон шаҳрининг бош режасига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Тошкент вилоятида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проводимой в городе Нурафшане созидательной работой.
Главе государства представлена информация о строительных работах в соответствии с генеральным планом Нурафшана.
Состоялась презентация о мерах по развитию сфер культуры, образования и здравоохранения в Ташкентской области.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Кеча 126 кишида коронавирус аниқланди

​​🔺2021 йил 19 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81221 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌106 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Самарқанд вилоятида 6 нафар,
📌Тошкент вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 62 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79708 (+77) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 891 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
💊 Дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчига дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби, хусусан, қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари, қўллаш усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ва бошқалар ҳақида маълумот бериши лозим.

🧑‍⚕️ Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчининг эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан диққат билан танишиб чиқишга қаратиши керак.

ℹ️ Дорихона ходими мижозлар билан бўлган муносабатда этика қоидаларига риоя этиши, профессионаллик ва саводхонлик хислатларини намоён этиши лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наврўз байрамини нишонлашда қандай чекловлар мавжуд?

Ушбу саволга АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов жавоб қайтарди.

—————-

«Наврўз байрамини нишонлашда ҳар биримиз ўз маҳалладан узоқлашмаган ҳолда, оила даврасида ўтказилиши тавсия этилади.

Байрамни маҳаллада нишонлаш жараёнида оралиқ масофани сақлаш, антисептик воситалардан тез-тез фойдаланиш ва очиқ ҳавода бўлишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Яна бир муҳим жиҳати — зиёфатлар уюштириш, катта гуруҳлар учун таомлар тайёрлаш каби тантанали тадбирлардан чекланиш жоиз.

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official