Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ташрифи шарафига расмий қабул маросими ташкил этилди.
Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, Ўзбекистондаги қирғиз диаспораси вакиллари иштирок этди.
Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

По завершении мероприятий от имени Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева дан официальный прием в честь визита Президента Кыргызстана Садыра Жапарова.
В церемонии приняли участие члены делегаций двух стран, государственные и общественные деятели, представители кыргызской диаспоры в Узбекистане.
Состоялись совместное фотографирование и беседа в искренней обстановке.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қашқадарё_вилояти

🔰 Қашқадарё корхоналари “Made in Uzbekistan” кўргазмасида иштирок этмоқда

📌 Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, айни пайтда Тошкент шаҳрида “Made in Uzbekistan” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

❇️ Кўргазма доирасида ташкил этилган Қашқадарё вилояти стендида Қарши шаҳри, Қарши, Ғузор, Косон, Китоб, Муборак, Чироқчи, Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларида фаолияти йўлга қўйилган 20 та корхонанинг экспортга йўналтирилган маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бугун видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади

📋 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бугун соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

Ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳиндистонлик ҳамкасбларига мураккаб вазиятларда яшовчанликни таъминлашдан сабоқ беришди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Садир Жапаров Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазди.
Бу Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари дўстлигининг, давлатлараро муносабатларда янги давр бошланганининг рамзи бўлди, дейиш мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Садыр Жапаров высадили дерево на Аллее почетных гостей в резиденции Куксарой.
Церемония стала символом начала новой эпохи в узбекско-кыргызских отношениях и крепнущей дружбы народов наших стран.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Япония телеканалида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида кўрсатув намойиш этилди

«NHK» телерадиокомпанияси «Дунё ажойиботларга тўла» сайёҳлик дастури доирасида Ўзбекистонга бағишланган махсус телевизион дастурни намойиш этди. Япон халқи орасида жуда машҳур бўлган ушбу теледастурда таниқли япон актёри Рёҳи Сузуки, машҳур қўшиқчи JUJU, шунингдек, ўзбекистонлик оила Обиджон Ҳакимов ва унинг рафиқаси — япониялик Кана Мори иштирок этди.

«Буюк ипак йўлининг мафтункор мамлакати» деб номланган ярим соатли дастурда Япония жамоатчилиги Самарқанд, Бухоро, Хива ва Фарғона шаҳарларининг сайёҳлик салоҳияти ва тарихий обидалари билан таништирилди. Шунингдек, япон томошабинларига ўзбек халқининг бой маданияти, қадимий тарихи, меҳмондўстлиги ва кундалик ҳаёти ҳақидаги ранг-баранг лавҳалар кўрсатилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
Сенат раиси: «Ҳудудлардаги муаммолар ҳал этилмас экан, одамларнинг норозилиги кўпайиб бораверади»

Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисидан:

🔎 «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳозирги кунда олдимизда турган энг муҳим вазифалардан. Бироқ бу масалага ҳамма ҳам масъулият билан ёндашмаяпти. Президентимизнинг яқинда Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифлари давомида ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларни, маҳаллалардаги ҳолатни ҳаммамиз кўрдик. Аҳоли ўз норозилигини яширмаяпти. Ташрифлар давомида марказий ва ҳудудий ижро органлар фаолиятига баҳо ҳам берилмоқда. Муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ вазифалар ҳам белгиланиб, ҳокимлар ўша жойларга кўчиб ўтиб муаммоларни ҳал этяпти.

📌 Лекин савол туғилади. Ҳудудлардаги бундай муаммоларни наҳотки жойлардаги халқ вакиллари — депутатлар, сенаторлар кўрмаган. Ахир улар ҳам шу ҳудудда яшайдику. Одамлар уларга ишонч билдириб қўйганку. Қонун ваколат, давлат минбар бериб қўйибди. Қани жонкуярлик, қани фаоллик. Токи ҳудудлардаги муаммолар ҳал этилмас экан, одамларнинг норозилиги кўпайиб бораверади».

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#LIVE

‼️ Матбуот котиблари учун ўқув-семинари давом этмоқда

👉 2-босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар (туман) ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Семинарларда матбуот котиблари ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда геосиёсат йўналишларида билимларини оширишмоқда.

🔜 Эртага семинарлар якунланиб, матбуот котиблари учун махсус тақдимотлар ташкил қилинади. Шунингдек, иштирокчиларга сертификатлар топширилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official