Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 10 март куни режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰 Брифинглар
● Мавзу: COVID-19 га қарши вакцинация билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Баҳодир Юсупалиев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи
〰️〰️〰️
● Мавзу: "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштрокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Президент қарори моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ўғилой Ўрозова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи
@aoka_uz

🍅 Январь ойида Сурхондарёдан 717,1 тонна помидор экспорт қилинди
📌 Ўзбекистон жорий йил январь ойида қиймати 4,9 млн долларга тенг бўлган 7,4 минг тонна помидор экспорт қилди.
Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

🔰 "NESTONE" турар жой комплексида келиб чиққан ёнғин бўйича расмий маълумот
ФВВ ахборот хизматига кўра, ҳодиса бугун соат 10:02 да Олмазор кўчаси 1/А-уйда жойлашган "NESTONE" турар жой комплексидаги битмаган бинонинг ертўласида содир бўлган. Маълум бўлишича у ердаги 2 кв.м майдонда пенопласт ёнган.
Мазкур вазият юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этган.
Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни онлайн-учрашув ўтказадилар.
Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали Ўзбекистон-Германия шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
—
12 марта состоится онлайн-саммит Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Федерального канцлера Германии Ангелы Меркель.
Лидеры двух стран рассмотрят актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-германского многопланового партнерства.
Особое внимание будет уделено вопросам выполнения договоренностей встреч на высшем уровне, развития конструктивного политического диалога, продвижения совместных проектов и программ сотрудничества.
#Mirziyoyev #uchrashuv #Germaniya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Китобхонлик
Чирчиқдаги мактаб кутубхонасига 350 дан ортиқ китоб совға қилинди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 9-мактабда "Ўздавкитобсавдотаъминоти" МЧЖ билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбир якунида ота-оналар 255 дона, ўқитувчилар ва собиқ ўқувчилар эса 100 дона турли хил номдаги бадиий адабиётларни мактаб кутубхонаси учун совға қилишди.
Шунингдек, 9-мактаб директори Эльянора Ларина кутубхонани янги адабиётлар билан бойитиш мақсадида ўз ҳисобидан 1.000.000 сўмлик ҳомийлик маблағини ажратди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Чирчиқдаги мактаб кутубхонасига 350 дан ортиқ китоб совға қилинди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 9-мактабда "Ўздавкитобсавдотаъминоти" МЧЖ билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбир якунида ота-оналар 255 дона, ўқитувчилар ва собиқ ўқувчилар эса 100 дона турли хил номдаги бадиий адабиётларни мактаб кутубхонаси учун совға қилишди.
Шунингдек, 9-мактаб директори Эльянора Ларина кутубхонани янги адабиётлар билан бойитиш мақсадида ўз ҳисобидан 1.000.000 сўмлик ҳомийлик маблағини ажратди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Матбуот котиблари учун махсус ўқув-семинар ўтказилмоқда
2021 йилнинг 9-13 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув семинари ўтказилмоқда.
Ўқув-семинардан кўзланган мақсад — матбуот котибларининг ахборот билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот хуружлари ҳамда зиддиятли вазиятларга тайёргарлик, медиасаводхонлик, очиқликни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини ошириш, ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш, ташкилотнинг PR-стратегиясини ишлаб чиқиш, ахборот муҳитида ижобий имижни яратиш каби йўналишларда билимларини оширишдан иборат.
👉 Батафсил

💳 Кадастр паспортини олиш учун қаерга мурожаат қилинади?
🏢 Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Давлат хизматлари марказига(ДХМ) ўзи келиб ёки
🌐 Ягона интерактив давлат хизматлари портали(ЯИДХП) орқали мурожаат қилинади.
🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Сўровномани тегишлиги бўйича Давлат кадастрлари палатасининг худудий филиалига юборади.
КАДАСТР ФИЛИАЛИ:
📏📐📝 Жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) 🏢 ДХМга, ариза берувчига 🌐 ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.
📍Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).
⏳💳 Регламентда кўрсатилган (объект мураккаблигига қараб) муддатларда кадастр паспортини тайёрлайди.
🏢 ДХМ ёки 🌐 ЯИДХП: Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради. Реал вақт режимида.
👨🏻💼👩🏼💼 Ариза берувчи: Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.
🏢 ДХМ ёки 🌐ЯИДХП: Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.

Бугун, 11 март куни соат 12:00 да АОКАда «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси фармойиши ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди мутасаддилари иштирок этади.
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
@aoka_uz
Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди мутасаддилари иштирок этади.
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.
@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон – Қирғизистон бизнес форуми ва ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бошланди.
Унда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов ҳамда қўшни республиканинг масъул мутасаддилари иштирок этмоқда.
Бизнес форум доирасида «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган. Унда мамлакатимиз тадбиркорлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларини қардош давлат вакилларига намойиш этишади. Бу жараёнда Қирғиз Республикаси ишбилармонларидан ҳамкорлар топиш ҳам кўзда тутилган.
https://t.iss.one/aoka_uz

⚡️Қирғиз Республикаси Президенти Тошкентга келди
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 11 март куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Бугун Кўксарой қароргоҳида икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиши кутилмоқда.
Давлат раҳбарлари учрашуви кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш ўрин олган.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
#ONLINE
🔰 Матбуот котиблари учун тақдимотлар ташкил этилди
✅ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 9-13 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун махсус ўқув семинари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
‼️ Бугун, семинарнинг учинчи куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот котиблари Агентлик фаолияти билан таништирилмоқда, очиқ-мулоқот ташкил қилинди.
☑️ “Ягона ахборот сиёсатини юритишда ахборот хизматларига қўйиладиган асосий талаблар ҳамда матбуот котиблари фаолиятини баҳолашнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Ахборот кампанияларини муваффақиятли ташкил қилишда медиарежалаштиришнинг ўрни” каби йўналишларда тақдимотлар ўтказилмоқда.
🔜 Шунингдек, бугун маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарларига сертификатлар ҳам топширилади.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Абу-Даби валиаҳдини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, дўст Амирликлар халқига фаровонлик, муваффақиятлар ва равнақ тилади.
Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Наследным принцем Абу-Даби, заместителем Верховного Главнокомандующего Вооруженными силами ОАЭ Шейхом Мухаммедом бин Заидом Аль Нахаяном.
Глава нашего государства тепло поздравил Наследного принца Абу-Даби с днем рождения, искренне пожелав благополучия, успехов и процветания дружественному народу Эмиратов.
В ходе разговора были рассмотрены вопросы дальнейшего расширения многопланового сотрудничества между нашими странами.
#Mirziyoyev #muloqot #BAA #hamkorlik