Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Наманган_вилояти

Давлатобод туманидаги янги қуриб битказилган ёшлар кутубхонасида Ёшлар пресс-клубининг сессияси бўлиб ўтди.

✍️Туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Сессия икки қисмга бўлинди. Дастлаб вилоят секторлари раҳбарлари ўз ҳудуд ва тизимларида ёшлар сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилишди.

Студияга тўпланган ёшлар билан жонли мулоқот бўлиб ўтди, уларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.

Сессиянинг иккинчи қисмида эса айни пайтда Наманганда бўлиб турган вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди. Улар ҳам наманганлик ёшлар билан бевосита мулоқотда бўлиб, фикр-мулоҳазаларини тинглашди.

Ёшлар пресс-клубининг Намангандан тайёрланган сессияси яқин кунларда марказий телеканалларда тўлиқ намойиш этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали бир гуруҳ ходимларининг муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб қилган мурожаати Бош прокуратура томонидан ўрганилди.

✍️ Бош прокуратура ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил 2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

✍️ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, Сурхондарё вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш учун келгусида Бойсун ва Сариосиё туманларида кичик туризм зоналарини барпо этиш орқали “Кичик Швейцария”га, Термиз туманидаги Ал Ҳаким ат-Термизий мажмуаси атрофини “Ўрта асрлар шаҳарчаси”га, “Фаёзтепа” ва “Қоратепа” ёдгорликларига олиб борувчи ҳудудни “Япон шаҳарчаси”га айлантириш кўзда тутилган.

Шунингдек, Термиз шаҳридаги “Бобур” боғини вилоятнинг “Ёшлар туризм маркази” сифатида ривожлантириш, “Бахт” боғи ҳудудининг 5,5 гектар ер майдонида “Япон боғи” ва “Като Кюдзо” мемориал музейини барпо этиш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунасига алмаштириш тартиби

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/T95FNK0NcsA

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lL42gBMz-bY

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё Кубоги мезбонлигини қўлга киритди

✍️ Бу ҳақда ЎФА ахборот хизмати хабар берди.
"Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан йирик халқаро турнирларга мезбонлик қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирмоқда.

ЎФА 2022-йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди. ЎФА мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатимизда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борди.

Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди", — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, 2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 миллий жамоалари бош совринни қўлга киритишган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Hudud Inform
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида иштирок этади. Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади. Давлатимиз…
22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида иштирок этади.
Шу муносабат билан, 22 февраль куни, соат 12:30 да Халқаро пресс-клубнинг ушбу воқеага бағишланган тўғридан-тўғри сессияси бўлиб ўтади.

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳелена Фрейзер, ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва бошқа мутасаддилар иштирок этади.

🎥 Эфирни сиз 22 февраль соат 12:30 да "Ўзбекистон 24", "UzReport", "Дунё бўйлаб", "Тошкент" телеканаллари ҳамда Facebook ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Ўтказиб юборманг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликнинг янги босқичи

🇺🇿🇦🇪 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация айни вақтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди.

✍️ Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, бугун ташриф дастури доирасида Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари – Ички ишлар вазири Шайх Саиф бин Зоид Ол Нахаён билан учрашув бўлиб ўтди.

🤝 Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда ҳар икки томон Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида Амирликларга амалга оширган расмий ташрифи ўзбек-амирлик муносабатлари ривожининг янги босқичини бошлаб берганлигини эътироф этдилар.

Дунёнинг 60 дан ортиқ давлатларидан 1300га яқин компаниялар вакиллари иштирок этаётган мазкур халқаро кўргазма бир неча йиллардан буён мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги энг сўнгги ютуқлар намойиш этиладиган халқаро майдон сифатида катта нуфузга эга.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқни бугун соат 13:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 46-й сессии Совета по правам человека ООН.

Смотрите выступление сегодня, в 13:00 часов на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #nutq #BMT #insonhuquqlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
LIVE.

Трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

www.youtube.com/watch?v=nGwRBYLIjlY

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/695320177828236


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 46-й сессии Совета по правам человека Организации Объединенных Наций

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter