Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

⚡️Сирдарёда матбуот котибларининг касбий малака ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириб бориш амалёти жорий этилмоқда

✍️ Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, дастлабки ўқув семинарида бугунги кун талабидан келиб чиқиб, матбуот котиби ва ташкилот раҳбарининг имиджини шакллантириш, ижтимоий тармоқлар билан самарали ишлаш, унга материал жойлашда эътибор қаратиладиган муҳим жиҳатлар хусусида сўз борди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомида қандай имтиёзларга эга бўлади?

Қозоғистоннинг "Хабар 24" телеканали бу ҳақида махсус репортаж намойиш этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спорт фестивалига марҳамат!

‼️12, 13, 14 февраль кунлари Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида анъанавий "Chimgan challange" спорт фестивали ташкил этилади.

Унда мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ҳамда йирик корхона-ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари баскетбол, волейбол, бадминтон, мини футбол, тоғ чанғиси ва сноуборд бўйича бўйича ўзаро мусобақалашади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
"Тонировка" рухсатномаси учун онлайн ариза юбориш имкони яратилади. Натижада тўлови 10%га арзонлашади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланган ҳужжат лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Онлайн тарзда:

орқа ён ойналар учун - 1 млн 102 минг 500 сўм (аслида 1 млн 225 минг сўм)
олд ва орқа ён ойналар учун - 11 млн 25 минг сўм (аслида 12 млн 250 минг сўм) тўлов қилиш керак бўлади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Айни дақиқаларда Нукус шаҳрида ўтказилаётган "Дронлар шоу"си ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Муҳаммад Сарвар: Наманган яқин келажакда Марказий ва Жанубий Осиёнинг "Бизнес Юраги"га айланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу йил Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа, Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с инвестиционными проектами для Андижанской и Ташкентской областей.
В нынешнем году в Андижане намечено реализовать 616 проектов на 1 миллиард 433 миллиона долларов, в Ташкентской области – 355 проектов на 1 миллиард 624 миллиона долларов.
Даны указания по размещению новых проектов в махаллях с высокой потребностью в рабочих местах, активному привлечению научных достижений и инноваций в промышленность.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📚 АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ

🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

🔹2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.

🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган.

🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган.

🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.

🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.

🔹7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.

🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.

🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.

🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.

🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.

🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.

🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.

🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой).

🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.

🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.

🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.

🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.

🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.

🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқ саҳифаларида Ангрен шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 41-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси томонидан ўқувчини урганлиги ҳолати юзасидан тарқалган видеотасвир юзасидан Ангрен шаҳар ХТБ мудири Роҳила Абдуқодирова қуйидагиларни маълум қилди:
- Ушбу ҳолат жорий йилнинг 4 февраль куни 41-умумий ўрта таълим мактабнинг биология фани ўқитувчиси З.Турдиева бешинчи соат дарс машғулоти вақтида 9-“В” синфда биология фани дарси давомида видеотасвирга олинган. Шу куни 9-”В” синф ўқувчиси Асадбек Қубиддинов дарсга дафтарсиз келган. Ўқитувчи доскага мавзу ва режани ёзаётган пайтида А.Қутбиддинов рухсатсиз биринчи қатордан тўртинчи қаторнинг биринчи партасига бориб ўтирган ва дарс жараёнига халақит қиладиган қилиқлар қилиб, қолган барча ўқувчиларни дарсдан чалғитган. Ўқитувчи ўқувчини кетма-кет беш мартадан қўп огоҳлантиришга қарамай, дарс жараёнига халақит қилган. Ўқитувчи мавзуни тушунтираётган вақтда ҳам ўқувчи яна ноўрин қилиқлар қилиб ўқитувчини ва ўқувчиларни дарсдан чалғитаётгани учун уни доска олдига чиқариб, нега бундай қилаётганлиги бўйича изоҳ беришини сўраганида, орқасига қараб яна қилиқ қилиб синфдаги ўқувчиларни кулдиргани учун ўқитувчи З.Турдиева ўқувчи А.Қубиддиновнинг курткасини устидан бир мушт тушурди. Ўқувчи А.Қубиддинов ўқитувчи З.Турдиевага Сиз боксёрсиз яна мушт тушуринг деб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи жаҳл устида ўқувчига бир неча бор мушт тушурган. Ўқувчи дарс тугаганидан кейин яна ўқитувчини масхара қилиб хонадан чиқиб кетган. Ўқитувчи З.Турдиева бу ҳолат бўйича мактаб раҳбариятини ва синф раҳбарини огоҳлантирмаган. Сабаби ўқитувчи қон босими кўтарилиб хонада чамаси икки соатлар ўтириб, сўнг ўзи раҳбарлик қилаётган 6-“Д” синфда жорий йилнинг 5 февраль куни бўлиб ўтадиган тадбирга тайёргарлик кўрган. Жорий йилнинг 8 февраль куни ўқитувчи ҳар доимгидек 9-“В” синфда дарсни ўтган. Ўқувчи А.Қубиддинов жорий йилнинг 4 февраль куни дарс машғулотларига ҳалақит қилиб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи З.Турдиевадан узр сўраб қилган ишидан минг бор пушаймон эканглигини маълум қилди ва ўқитувчи билан ўзаро келишиб олишди. Шу ўринда ўқитувчи З.Турдиева ўқувчи ва унинг ота онасидан бўлиб ўтган ҳолат юзасидан кечирим сўради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️9 февраль - сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд топган кун

✍️ ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

📝 Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

🚫 Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform