Hudud Inform
8.65K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт олди молиялаштириши видео шарҳи

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушган меҳнат мигрантларига моддий ёрдам бериш учун вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида махсус Жамғарма ташкил этилмоқда, дея хабар берди, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати .

⚡️ Жамғарма вафот этган шахс жасадини Ўзбекистонга олиб келишда ҳам кўмаклашади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Транспорт воситалари қандай даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 5-бандига кўра, транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар, ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган (қайта рўйхатдан ўтказилган) кундан бошлаб бир йил ўтгач (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари ижарага берилади.

🔰 Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қуйидагилар:

● қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар – Ўзбекистон фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

● ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари – жисмоний ва юридик шахсларга;

● яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар – Ўзбекистон фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон резидентлари бўлган инвесторларга 3 йилдан кам бўлмаган ва 49 йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Шерматов Озодбек Назарбековнинг чақирувини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди. Озодбек Назарбеков "Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас" байти билан бошланувчи ғазалнинг биринчи байтини ўқиб, челленжни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга давом эттиришини билдирган эди.
Вазир Шерзод Шерматовнинг ғазал ўқиш маҳоратига баҳо беринг

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✍️ Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрида электромобилар учун 2 та қувватлаш станцияси ўрнатилди

📝 Президентимизнинг 2020 йил 10 июлда “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4779-сон карорига асосан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, электромобилларни кувватлантириш станцияларини “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига қарашли “UNG Petro” МЧЖ тасарруфидаги Тошкент шаҳрида жойлашган 2 та АЁҚШда (Чилонзор тумани, Байнал-Мuнал кўчаси, 100А-уй ва Чинобод 15 М.Улуғбек туманu, КАХЙ, Чuнобод кўчаси бўйлаб жойлашган) шаҳарсозлик норма қоидаларига мувофиқ жойлаштириш мумкинлиги белгилаб олинди.

Ҳозирда ушбу АЁҚШларда модуль станциялари ўрнатилиб ишга туширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📋 Қуйидагилар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар ҳисобланади

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган “Истиқлол” мажмуаси бўйича ТАНЛОВ

👉 Танлов тўғрисида.

Ўзбек давлатчилигининг 3 000 йиллик сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, маънавий тарихи ҳамда ўтган 30 йил, айниқса, Янги Ўзбекистонни қуриш босқичини ўзида қамраб олган жараёнларни гавдалантирувчи “Истиқлол мажмуаси”нинг концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.

👉 Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги ҳудуд танланган.

❗️ Танлов шартлари.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган юридик ва жисмоний шахслар (ижодкорлар) томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқишлари талаб этилади:

- мажмуанинг бош ғояси;

- мажмуанинг тузилмаси – бош режаси (майдондаги кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолиш шарти билан);

- мажмуанинг асосий рамзи ва тимсоллари;

- мажмуада акс эттириладиган тарихий воқеликлар (ўзбек давлатчилигининг 3000 йиллик тарихи, сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий соҳалардаги ютуқларини инобатга олган ҳолда);

- тарихан мамлакатимиз ривожи ва мустаҳкамланишида ўзининг улкан ҳиссасини қўшган буюк аждодларимиз, миллий қахрамонларимизни мажмуада тасвирлаб бериш;

жумладан, моддий маданият дурдоналари, буюк давлат ва ҳарбий арбоблар, атоқли аёллар, илм-фан ва маданият арбоблари, миллий озодлик кураши етакчилари ҳамда оламшумул тарихий воқелар тўғрисида;

- мажмуанинг меъморий ечими - безаклар, рамзий тимсоллари;

- дунё давлатларида бунёд этилган мустақиллик ёдгорликларидан фарқ қилган ҳолда, мажмуанинг ўзига хос хусусиятлари;

- мажмуани бунёд этишда фойдаланиш таклиф этиладиган қурилиш материаллари (мармар, ёғоч, тош ва бошқалар);

- мажмуанинг мазмунида тарихий манбалар, хусусан, илм-фан, санъат, архитектура ёдгорликларидан фойдаланиш;

- мажмуанинг маънавий, маърифий ва тарбиявий аҳамияти.

❗️ Талаблар:

👉 Ижодкорлар томонидан ишлаб чиқиладиган таклифлар чуқур илмий асосланган, кенг мазмунга эга ва пухта бўлиши зарур.

👉 Танловда иштирок этиш истагини билдирувчи ижодкорлар жорий йил 7 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институтида электрон рўйхатга олинади.

👉 Электрон рўйхатга олиш учун ижодкорлардан қуйидаги ҳужжатларни Республика ишчи комиссияси (А.Зиё)га тақдим этиш талаб этилади:

👉 танловда иштирок этиш учун Республика ишчи комиссияси (А.Зиё) номига ариза (имзоланган);

👉 ижодкор (лар) тўғрисида маълумот (Ф.И.О., туғилган йили, маълумоти, иш жойи, ижодкорлик фаолияти тўғрисида, бу каби танловларда иштирок этганлиги тўғрисида, электрон почта манзили, алоқа рақамлари).

Танлов жорий йилнинг 7 март куни якунланади.

👉 Ижодкорлар томонидан ўз таклифларини ёзма матнлар, чизмалар, видеороликлар, презентациялар ёки ясалган конструкциялар кўринишларида тайёрлашига рухсат этилади.

👉 Танлов ғолиб (лар)ини аниқлаш.
Танлов ғолиблари Ҳукумат таркибида ташкил этилган Республика ишчи комиссияси (А.Зиё) томонидан, унга юклатилган вазифалар доирасида, юқорида санаб ўтилган энг мақбул таклифларни танлаб олиш мезони асосида жорий йил 10 мартига қадар аниқланади.

❗️ Танлов ғолиб (лар)ини тақдирлаш.
Танлов ғолиб (лар)и жорий йил 15 март куни қуйидаги тартибда тақдирланади:

I-ўрин соҳибига биратўла тўлаб бериладиган 300 млн сўм пул мукофоти ва Ҳукумат номидан расмий табрикнома;

II-ўрин соҳибига биратўла тўлаб бериладиган 200 млн сўм пул мукофоти ва Ҳукумат номидан расмий ташаккурнома;

III-ўрин соҳибига биратўла тўлаб бериладиган 100 млн сўм пул мукофоти.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🛃 Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва сертификат бериш тартиби

♻️ Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази хабарига кўра, бугун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) янги хизмат йўлга қўйилди.

📝 Эндиликда риэлторларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизмати my.gov.uz портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

🧾 Риэлторлар малака сертификатини олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

▪️ 3,5 х 4,5 ҳажмидаги электрон фотосурат;
▪️ риэлторларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги ҳақидаги сертификат нусхаси.

💰 Малака сертификатларини берганлик бўйича Базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

📆 Малака имтиҳони санаси, жойи ҳақидаги маълумотлар имтиҳондан 15 кун олдин, малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб сайтида имтиҳон санасидан 5 кун олдин эълон қилинади.

📖 Талабгор риэлтор малака сертификатини олиш учун тест топширади. Тест 75 та саволдан иборат бўлиб, умумий 45 дақиқа вақт берилади. Саволларнинг 70 фоиздан кам бўлмаган қисмига тўғри жавоб берилса, имтиҳондан ўтган ҳисобланади.

🗳 Талабгор малака сертификатини олиш бўйича имтиҳонни муваффақиятли топширса, имтиҳон ўтказилгандан сўнг икки кун муддатда QR-код қўйилган малака сертификатини Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

✍️ Покистон делегациясининг Самарқандга ташрифи вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати лавҳасида

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурида 274 банд бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ доллари бўлган).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Ислоҳотлар амалда: Наманган металлургия заводи.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади

❗️ COVAX
дастури бўйича коронавирусга қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июнь ойигача тақдим этилади. Бу ҳақда ЮНИСЕФ сайтида маълум қилинди.

💉 ЮНИСЕФ тақдим этган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев вылетел в Ферганскую область.
В ходе поездки намечено ознакомление с деятельностью предприятий сельского хозяйства, ремесленничества, текстильного и кожевенно-обувного производства, с проводимой созидательной работой.

#Mirziyoyev #safar #Fargona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили Давлат дастури” тасдиқланди

Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштиришга оид янги тизим яратилади

✍️ Инфографика Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага сафари Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясига ташрифдан бошланди.
40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган кооперацияда ёшларга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирларига ер ажратиб берилган.
Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашиб, ўқиб-ўрганиш, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди.

Поездка Президента Шавката Мирзиёева в Фергану началась с посещения виноградарской кооперации «Файзли боглар сари» в Алтыарыкском районе.
В кооперации, где разбиты виноградники на 40 гектарах и интенсивные сады на 90 гектарах, выделены наделы молодым людям, в том числе вернувшимся из-за рубежа трудовым мигрантам.
Глава государства побеседовал с ними, дал совет больше учиться и совершенствовать свою деятельность.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter