Hudud Inform
8.36K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
❗️ Бугун Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари онлайн-саммит ўтказишади.

https://youtu.be/FeBC9vO1Gp4

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Кун_тарихи

🗓 28 январь (1992 йил)

Президент Фармони билан Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, фуқаро авиациясининг 243-заводи, “Авиастрой” қурилиш-монтаж бирлашмасига қарашли “Авиаспецмонтажналадка” хўжалик ҳисобидаги участкаси негизида Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси — “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ташкил қилинган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистоннинг ўрни 7 поғона кўтарилди

🔰Ўзбекистон Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил учун эълон қилинган нашрида ўз ўрнини 7 поғона яхшилади.

🔰Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон 2012 йилдаги 17 балл билан 170-ўриндан 2020 йилга келиб 26 баллга ва 146-ўринга кўтарилишга эришди.

🔰Мазкур ижобий ўзгаришларнинг сабаби сифатида сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам институционал асослари мустаҳкамланаётганлиги, ушбу жиддий муаммо давлат ва жамият кун тартибида кенг муҳокама қилиниб, коррупцияга тоқатсизлик муҳити шаклланиб бораётганлигидир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Алишер Навоий ҳақида фильм суратга олинмоқда

🎥 “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда “SPECTRE” студияси томонидан "Алишер Навоий" тарихий-ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди.

Бу ҳақда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

"Алишер Навоий" тарихий ҳужжатли фильми Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан мутафаккир шахси ва асарларига янгича ёндашув асосида ишланмоқда. Мазкур фильм "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум фильмлардан бири.

🎞 Фильмда тарихий бадиий реконструкция, компьютер графикаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари, навоийшунос олимлар билан интервьюлардан фойдаланилади. Суратга олиш ишлари Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#инфографика
"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунга асосан Ишсиз шахсларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш кафолатлари (47-модда).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари боди камералар билан таъминланади

Жазони ижро этиш тизимига IT-технологияларни жорий этиш, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларига қулайлик яратиш мақсадида:

🌐маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан бўлиб ўтадиган учрашувлари видеоконференцалоқа режимида онлайн тарзда ўтказилади. Масофали видео-учрашув жараёнида маҳкумнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан мулоқотлари тўғридан-тўғри трансляция орқали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида барча жазони ижро этиш муассасалари оптик толали алоқа каналлари билан таъминланди;

📹 жазони ижро этиш ходимлари шахсий видеорегистраторлар (36 комплект боди-камера) билан хизмат ўташлари жорий қилинади.

❗️Тизимдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади.

〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилган «Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятининг жорий ҳолати ва истиқболдаги вазифалар» мавзусидаги матбуот анжуманидан

@aoka_uz
2020 йилда Сурхондарё вилоятида демографик кўрсаткичлар қандай бўлди?

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, 2020 йилда Сурхондарё вилоятининг демографик кўрсаткичлари қўйидагича бўлган:

➡️ Доимий аҳоли сони – 2 млн 681 минг киши;
➡️ Аёллар сони – 1 млн 326.2 минг киши;
➡️ Эркаклар сони – 1 млн 354.8 минг киши;
➡️ Шаҳарда яшовчилар сони – 971.4 минг киши;
➡️ Қишлоқда яшовчилар сони – 1 млн 709.6 минг киши;
➡️ Туғилиш сони – 74.616 киши
➡️ Ўлимлар сони – 11.9 минг киши;
➡️ Кўчиб келганлар сони – 8,5 минг киши;
➡️ Кўчиб кетганлар сони – 19.4 минг киши;
➡️ Никоҳлар сони – 24.8 мингта;
➡️ Ажримлар сони – 1.6 мингта.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чже Иннинг онлайн-саммити бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини, савдо, инвестициялар, саноат ва энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида аниқ лойиҳа ва дастурларни амалга оширишни муҳокама қилдилар
Учрашув якунида якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Состоялся онлайн-саммит Президентов Шавката Мирзиёева и Мун Чже Ина.
Лидеры обсудили актуальные вопросы развития и укрепления узбекско-корейских уз многовековой дружбы и особого стратегического партнерства, реализацию конкретных проектов и программ в сфере торговли, инвестиций, промышленности и энергетики, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и культурного обмена.
По итогам встречи состоялось подписание целого ряда документов.

#Mirziyoyev #sammit #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқмоқда

🤝
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли билан бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг ушбу ва бошқа устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

📈 Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширишнинг устувор йўналишлари, таълим қамрови ва сифатини кенгайтириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, мутахассислар малакасини ошириш ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.

Марко Мантованелли, шунингдек, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг муваффақиятли бажарилишини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Манба:
"Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил учун эълон қилинган нашрида ўз ўрнини 7 поғона яхшилади

✍️ Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон 2012 йилдаги 17 балл билан 170-ўриндан 2020 йилга келиб 26 баллга ва 146-ўринга кўтарилишга эришди.
Ўзгаришларнинг сабаби сифатида сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам институционал асослари мустаҳкамланаётганлиги, ушбу жиддий муаммо давлат ва жамият кун тартибида кенг муҳокама қилиниб, коррупцияга тоқатсизлик муҳити шаклланиб бораётганлигидир.

Коррупция иллатига қарши кураш масаласида давлат органларининг тоборо очиқлик намоён қилаётганлиги, фуқароларни бу борада қийнаб келаётган муаммоларни муҳокама қилишга тайёрлиги ҳамда уларнинг ечимини биргаликда ишлаб чиқишга мойиллик яққол кўзга ташаланаётгани Коррупцияни қабул қилиш индексининг туб моҳиятига мос келади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқандда биринчи туризм бекати ўз ишини бошлади.

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform