Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Навоий_вилояти

Навоийда кўтарма кран қулаб тушди

✍️ Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

🏗Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган.

🏥Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарлари 2021 йилда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбалари тўғрисида ҳисобот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения устойчивого экономического роста в текущем году.
Отмечалось, что необходимо спустить представителей экономического комплекса на уровень махалли, наладить согласованную деятельность всех органов, создав вертикальную систему.
Руководство Министерства экономического развития и сокращения бедности отчиталось о дополнительных источниках экономического роста в 2021 году по отраслям и регионам.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент "маҳаллабай" ишлаш тизими ҳақида: Ҳар бир хонадонда соат сайин ишонч пайдо бўлиши керак

Президент о системе работы в разрезе махаллей: В каждой семье должна крепнуть уверенность в завтрашнем дне

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шаҳрисабзда бетакрор овоз соҳиби, эстрада хонандаси Ботир Зокировни хотирлаб 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида ижодий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда меҳнат фахрийси Элмурод Боймуродов, мусиқа ва санъат ихлосмандлари, ҳокимлик вакиллари иштирок этишди. Кечани шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Сабрина Турсунова кириш сўзи билан очиб, тадбир қатнашчиларини, ташкилотчиларни қизғин муборакбод этди.

Мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олаётган ёшлар тадбирда марҳум Ботир Зокиров ижро этган қўшиқлар ва ўзлари тайёрлаган адабий ва бадиий мусиқий дастурларини намойиш қилдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform