Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
⚡️Илк бор “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” ойлиги ўтказилади

🔷 Жорий йилнинг 11-16 январь кунлари Ёшлар ижод саройида “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” ойлиги доирасида "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" ташкил этилади.

✳️ Ҳафталик давомида янги кинолойиҳалар тақдимоти, ёшлар учун маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, кастинг ва конференциялар ҳамда янги фильмлар премьералари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, республика бўйлаб таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ташкил этилиб, аҳоли билан ўзбек кино санъати тарихи ва бугунги куни ҳақида мулоқот уюштирилади. Бир қатор тарихий-бадиий фильмларнинг бепул намойиши ўтказилади.

Кино ҳафталик доирасида ёш киноижодкорлар учун Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкентда филиалини очиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ташкил қилиш масалалари муҳокамалар марказида бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатномага_муносабат

2021 йил — янги марралар, янги қадамлар

🇺🇿 Давлат бошқаруви академиясида Республика тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халққа Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини аҳолига халқчил тилда етказиш учун тарғиботчилар олдида турган вазифалар ҳақида сўз борди.

☝️ Лавҳада батафсил

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатларида спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнги ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

🔶 Сиёсий маърифат соати 22 январь соат 09:00да бошланади ҳамда уни кузатиб бориш учун ҳаволани кейинроқ каналга жойлаштирамиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz