Hudud Inform
8.62K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Андижон_вилояти

Ганаликларнинг Андижонда туғилган эгизак фарзандларига "метрика"лар берилди

✍️ Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати
маълумотига кўра, 2020 йил 23 декабрь куни Андижон шаҳар фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимига Гана Республикаси фуқаролари Эммануэл Аквей ҳамда Суссанна Мфумлар Андижон вилоят перинатал марказида ўғил жинсидаги эгизак фарзандларни дунёга келтирганлигини билдириб, уларнинг туғилганлигини қайд этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг мурожаати ФҲДЁ бўлими томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилиб, болаларнинг ҳақиқатан Андижон шаҳрида туғилганлиги тасдиқланиб, далолатнома ёзувлари қайд этилган. 24 декабрь куни Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Маҳмуджон Абдижалиев томонидан хорижлик фуқароларга фарзандлари Марвен ва Арвенларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари топширилган.

🤝 “Ўзбекистонга жорий йилнинг март ойларида оилам билан АҚШлик кўнгиллилар орасида ўқувчиларга осон ва самарали йўллари орқали инглиз тилини ўрганишларида кўмаклашиш мақсадида келганмиз. Айни пайтда Андижон шаҳридаги 43-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бераяпмиз. Шу кунга қадар ўнлаб ўқувчиларимиз чет тилини билиш тўғрисидаги сертификатларга эга бўлишди. Жорий йилнинг 28 сентябрь куни турмуш ўртоғим Сусанна фарзандларимизни дунёга келтирди. Бугун уларнинг туғилганлигини қайд этилганлигидан хурсандмиз. Боиси юртимизга қайтганимизда уларни рўйхатга олишда қийинчиликлар вужудга келмайди. Ишимиз осон ҳал бўлганидан хурсандмиз”, - дейди Эммануэл Аквей.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_ёшлари_форуми

Айни пайтда пойтахтимиздаги "Ҳумо" аренасида Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔊"UZAUTO MOTORS" ЗАВОДИ ПРОФИЛАКТИКА ИШЛАРИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТЎХТАТАДИ

"Ўзавтосаноат" АЖ ахборот хизмати "UZAUTO MOTORS" заводида ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатиш бўйича жамоатчилик орасида хавотир ортиб бораётганлиги сабабли, тўхтатиб туриш ишлаб чиқариш линияларида йиллик режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш билан боғлиқлигини маълум қилади.

Шунингдек, тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича расмийлаштирилган шартномалардаги барча мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини маълум қиламиз. Режалаштирилган профилактика ишларини амалга ошириш, илгари шартнома қилинган автомобилларнинг НАРХИ ВА ЕТКАЗИБ БEРИШ ЖАДВАЛИГА таъсир қилмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter