Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️Тошкент вилояти ҳокимига ер ажратишда қонунни бузгани учун ҳайфсан берилди

📝 Бу ҳақда 17 декабрь куни Бош вазир Абдулла Ариповнинг тегишли фармойиши чиқарилди.

☑️ Фармойишда айтилишича, Тошкент вилояти ва Қибрай тумани ҳокимларининг юридик шахсларга ер участкаси ажратиш юзасидан қабул қилган қарорларида қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган. Келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш, шунингдек, бу борада ҳудудлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида ҳокимларга интизомий жазо берилган.

🔹Хусусан, Тошкент вилоятининг ҳокими Рустам Холматов ва Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимовга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси эълон қилинди ҳамда улар келгусида бундай ҳолатлар такрорланган тақдирда, эгаллаб турган лавозимида қолиши масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

🔸Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов зиммасига юкланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Болаларни боғчага ЯИДХП орқали жойлаштириш

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шахс исмига қўшимча киритиш қандай амалга оширилади?

📝 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан агар шахс исмига "-хон", "-хўжа", "-хожи", "-бек", "-бону", "-биби", "-бегим", "-зода", "мир-", "абду-" қўшимчаларини, ота исмини ёзишда "-евич", "-ович", "-евна", "-овна", "қизи", "ўғли", "-ий", "-зода" қўшимчаларини киритишни ёки шу каби қўшимчаларни олиб ташлашни истаса, бу ҳолат шахснинг ёшидан қатъи назар, далолатнома ёзувига қўшимча киритиш йўли билан амалга оширилади.

🧾 Бунинг учун далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ариза билан тегишли ФҲДЁ органига мурожаат қилиш лозим.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди
https://senat.uz/uz/lists/view/2227

Назначен Чрезвычайный и Полномочный Посол Республики Узбекистан в Исламской Республике Пакистан
https://senat.uz/ru/lists/view/2227

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
МДҲга аъзо мамлакатлар халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз тақдирланди

✍️ Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати
маълум қилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ушбу мукофотларни топширди.

“Маданият ва санъатни ривожлантиришдаги хизматлари учун”

👉 Исмаилова Жаннат Ҳамидовна – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори;

👉 Пиязов Женисбек Буркитович – Ўзбекистон давлат консерваторияси ўқитувчиси.

👉 Абдуллаев Илҳом Зоирович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;

👉 Аъзамов Қуддус Аъзамович – Миллий телерадиокомпаниянинг “Ўзбекистон” телеканали “Янги жамият” студияси бош муҳаррири.

“Жисмоний тарбия, спорт ва туризмни ривожлантиришдаги хизматлари учун”

👉 Ли Людмила Рудольфовна – Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг гимнастика бўйича мураббийи (Ўзбекистон Республикаси);

👉 Тасмударов Эльмурат – юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, етти карра Ўзбекистон чемпиони

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мадриднинг Комплутенсе университети ҳудудида буюк аждодимиз Муҳаммад Хоразмий ҳайкали ўрнатилди

🏢 Испаниянинг энг йирик олий ўқув юртларидан бири бўлган Комплутенсе университети 1499 йил ташкил этилган. Бугун у мамлакат университетлари орасида биринчи ўринда туради.

✔️ Муҳаммад Хоразмий ҳайкали физика, кимё ва математика факультетлари бинолари ўртасида жойлашган боғ ҳудудида ўрнатилди.

🤝 Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев ўз сўзида буюк мутафаккир ва олим, бобокалонимиз Муҳаммад Хоразмий ўзининг кашфиётлари билан дунё илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшганини таъкидлади.

Комплутенсе университети ректори Хоакин Гояче Гони барча замонларнинг даҳоларидан бири, буюк мутафаккир Муҳаммад Хоразмий ҳайкали университетнинг Билимлар майдонида ўрнатилгани ва бу олий таълим муассасаси учун катта шараф эканини қайд этди.

Манба: "Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 18 декабрь куни бош ташкилоти Швеция Қироллигининг Хелсинборг шаҳрида жойлашган «Марказий Осиё Уюшмаси»Жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

✍️Бу ҳақа вазирилик ахборот хизмати
маълум қилди.

Ваколатхонанинг асосий мақсад ва вазифаларидемократик ислоҳотларни амалга ошириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга, Ўзбекистон Республикасида демократия ривожи ва инсон ҳуқуқлари масалаларига риоя этилишида кўмаклашиш ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🚨Йўл ҳаракати қатнашчилари диққатига!

🌨❄️Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида айниқса довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўрайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқандда вилоят ҳокими иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди

✍️ Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
✔️Туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади.

Халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️2020 йилнинг 19 декабрь куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 млн долларга тенг бўлган иккита йирик ва иқтисодий жиҳатдан аҳамиятли лойиҳани молиялаштиришни маъқуллади.

✍️ Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилади.

🧮 200 млн долларлик биринчи лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бир қатор инфратузилмавий ва ижтимоий объектларни модернизация қилишни кўзда тутади.

📈 Банк томонидан 80 млн доллар ажратилаётган иккинчи лойиҳа маҳаллий клиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш орқали саратон касаллигига чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш дастурининг иккинчи босқичини амалга оширишни кўзда тутади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ИККИ ВИЛОЯТДА ҚУЁШ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ ҚУРИЛИШИ УЧУН ИНВЕСТОРЛАР АНИҚЛАНМОҚДА

✍️ Бу ҳақда Энергетика вазирилиги ахборот хизмати
маълум қилди.

⚡️ 15 нафар инвестор Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳар бирининг қуввати камида 200 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши лойиҳалари бўйича тендерда ғолиб чиқиш учун беллашади (Лойиҳа).

❗️ Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Ҳукуматининг яқин 10 йил ичида қуёш электр станциялари улушини 5 ГВт.гача ошириш бўйича энергетика стратегиясига киритилган.

📝 Бу ислоҳотлар доирасида Ҳукумат томонидан келишувлар бўйича етакчи маслаҳатчи сифатида, қуввати 1000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тендерлар ўтказишда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) жалб қилинган.

📊 Қўшимча сифатида шуни маълум қиламизки, 15 нафар инвесторни аниқлаб олиш учун қатор босқичлар ўтказилди.

📚 Жорий йилнинг 20 февраль куни тендер босқичи старт олиб, унда потенциал инвесторлар белгиланган талабларга мувофиқ иштирок этишга қизиқиш билдирди (унинг шакли билан Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш агентлиги веб-сайтларида танишиш мумкин эди). Натижада 84 та ариза келиб тушди ва бу ҳақида оммавий равишда жорий йилнинг 24 март куни эълон қилинди.

📌 Жорий йилнинг 29 июнь куни тендернинг “Талабларга мувофиқлик” босқичи эълон қилинди. Унинг натижаларига кўра, 3 декабрь куни малака босқичидан муваффақиятли ўтган 15 та халқаро компаниянинг «Рўйхати» тақдим этилиб, улар танлов (қийматга оид) таклифлар бериш учун “Таклифлар сўрови”га таклиф этилди.

📆 2021 йил апрель ойида Таклифлар сўрови ва қийматга оид энг яхши таклиф натижалари бўйича ғолиб эълон қилиши кутилмоқда. Лойиҳа келишувлари имзоланиб, молиявий ёпилишга эришилгач, 2022 йилга режалаштирилган электр станцияси қурилиши бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Япон тили ва малака курсларида ўқиш учун аризалар қабул қилинмоқда

✍️ Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Тошкент шаҳридаги "Ишга Марҳамат" мономаркази базасида ташкил этилган "Япон тили ва касбий малака тест маркази"да 2021 йил учун ўқишга аризаларни онлайн қабул қилиш бошланди.

Мазкур курсларда фуқаролар Японияда ишга жойлашиш учун талаб этиладиган N4 даражасидаги япон тили ва касбий малака курслари кўникмалари (JFT-BASIC, JLTP) ва "Махсус касбий малака" (Tokutei Ginou) тестларига тайёрланади.

Япон тили ва касбий малака курсларини тугатган фуқаролар “Махсус касбий малака" тестини топширади.

Тестдан муваффақиятли ўтган фуқаролар “Махсус малакали ишчи ҳалқаро сертификати”ни қўлга киритиб “Японияда ишлаш хуқуқига эга махсус малакали ишчилар” базасида рўйхатга олинади ва япониялик иш берувчи компаниялар томонидан ўтказиладиган танлов суҳбатларида иштирок этади.

Мазкур курслар Япониянинг Ниппон академияси япон тили мактаби ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

📌 Курслар 2021 йил 18 январдан бошланади.

📌 Япон тили курслари нархи: 892 минг сўм (давомийлиги 6 ой)

📌 Курсларда ўқиш учун Япония меҳнат қонунчилигига асосланиб ёш чегараланмаган.

📍 Шунингдек, 2021 йил январдан бошлаб, ташкиллаштирилган ҳолда хорижда ишлаш учун кетаётган ва «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхат ўтган фуқаролар мазкур курсларда давлат грант маблағлари ҳисобидан таҳсил олишлари мумкин.

📍Япон тили ва касбий малака курсларига грант маблағлари ҳисобидан ўқиш талаблари ҳақида “Япон тили ва касбий малака тест маркази” телеграм каналида танишиш мумкин.

📌 Рўйхатдан ўтиш муддати 2020 йил 25 декабргача.

👉Рўйхатдан ўтиш

Қўшимча маълумот учун:

☎️Телефон: +998712076900 ( ички рақамлар: 112 / 888)
🖊Телеграм канал : @tokuteiginouz

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform