Hudud Inform
8.32K subscribers
18.5K photos
4.13K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Долзарб

"Avtosanoat Invest" корхонаси "UzAuto Motors"нинг расмий сервис марказлари билан ҳамкорликда республикамизнинг барча ҳудудларида "UzAuto Service" тезкор авто-ёрдам хизматларини таклиф этади.

✍️ Бу ҳақда "Узавтосаноат" АЖ ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади.

📝 Махсус сертификатга эга сервис марказларининг тажрибали уста-мутахассислари туну-кун, дам олиш кунларисиз юқори сифатли таъмир ишларини кўрсатишади. Махсус асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги Сизга юзага келиши мумкин бўлган носозликларни жойида бартараф этишга имкон беради.

«UzAuto Service» хизматининг устунлик томонлари:

Куннинг исталган пайтида республикамизнинг исталган нуқтасига етиб бориш.
Кўп учрайдиган носозликларни бартараф этиш имконияти.
«UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқарилган барча автомобилларга эҳтиёт қисмларининг мавжудлиги.
Таъмирлаш ва керакли эҳтиёт қисмлар учун арзон нархлар.

❗️Буюртма берилган манзилга тезда етиб келган малакали мутахассислар компютер диагностикасини амалга оширадилар ва ҳар қандай мураккаб муаммони ҳал этадилар.

«UzAuto Service» хизматлари:

⚙️Калит йўқолган тақдирда автомобил қулфини очиш
⚙️ Ўт олдириш тизимини созлаш
⚙️ Электр тизимни таъмирлаш ва сақлагични алмаштириш
⚙️Аккумулятор, генератор, вентилятор ускуналарини алмаштириш ёки таъмирлаш
⚙️Реле ҳамда ўт олдириш тизимининг қисмларини алмаштириш
⚙️Автоматик узатмалар қўтисини қулфдан чиқариш
⚙️Инжектор ва ёқилғи насосини алмаштириш
⚙️Совутиш тизими қувурлари, кенгайтириш баки, юқори кучланишли симларни алмаштириш
⚙️ Бошқа турдаги таъмирлаш хизматлари

📞 1244 – «UzAuto Service» хизматининг 24/7 шаклида ишловчи телефон рақами.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (#USAID) Брайл ёзувида чоп этилган 2000 дона «Кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқуй ҳужжатлар тўплами»ни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига топширди ow.ly/DqWp50CHEpG

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

⭕️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, биргина истеъмолчининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали
📲 “Ucell” компанияси томонидан 337 975 та абонентининг ҳуқуқи бузилганини аниқлади.

📱Уларга жами 97 432 379,33 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Жамоат транспортида имтиёзли карталар ва уларнинг тарифлари

📮 Транспорт картаси – йўловчилар томонидан умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишсиз таксидан ташқари) юрганлик учун амалдаги тариф асосида йўл ҳақини тўлиқ тўлаш учун мўлжалланган шахсийлаштирилмаган кўп марталик дебет тўлов картаси.

✍️ "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати маълумотига кўра, транспорт картасининг депозит ҳисоб рақами пул маблағларини тушириш орқали тўлдирилади. Транспорт картасидаги тариф режаларининг тўлиқ қиймати умумий фойдаланиладиган транспортдаги чекланган тарифни, чегирма ва имтиёзларни ҳисобга олган холда, юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

🚉 “ATTO” Операторининг транспорт карталарини “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ойлик йул чипталарини сотиш шаҳобчаларида ҳамда метрополитен кассаларида 15 000 сўмдан харид килиш мумкин. Бунда тўлов килинган 15 000 сўмнинг 5 000 сўми картанинг ҳисобиги ўтказилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

🇺🇿🇹🇷 Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 2002 йил 21 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси M.B.нинг 2021 йил 2 январь куни Измир музофоти (Туркия Республикаси) Каршияка туманидаги турар-жой биносининг ўнинчи қаватидан қулаши оқибатида вафот этганлиги ҳақида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади.

❗️ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими бўйича тергов жараёнини бошлади.

⚡️ Бундан ташқари, Бош консулхона маълумотларига кўра,
2021 йил 1 январь куни Истанбул шаҳрида 1974 йил 11 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш.Р юрак етишмовчилигидан вафот этган. Бош консулхона юқоридаги ҳолатларни назоратга олиб, Туркиянинг ваколатли идоралари билан алоқада бўлиб турибди.

Вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумларнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform