Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ ЙҲХББ нинг барча йўл ҳаракати иштирокчиларига мурожаати

✍️ Видеомурожаат ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Матбуот анжумани — "Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи"

Бугун, 23 ноябрь куни соат 12:00 да АОКА пресс-холида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади. Унда мавзуга оид барча саволларга ойдинлик киритилади.

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари , АОКАнинг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

✈️ Наманган халқаро аэропортидан “Газпром” компаниясининг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи атрофидаги қатор қурилишларда ишлаш учун 182 нафар фуқаро ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

✍️ Видеоматериал Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳурматли фуқаролар! @Viloyat_hokimiga_murojaat мазкур телеграм орқали Жиззах вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Ушбу профил шахсан вилоят ҳокимининг назоратида.

Эслатма: Ҳурматли юртдошлар, мурожаатингизга қўшимча равишда тўлиқ исм шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни қолдиришни унутманг!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Андижон_вилояти

Жорий йилнинг 21 ноябръ куни “Андижонда мактаб ўқувчилари курткасиз ташқарига чиқишга мажбур бўлади” сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати томонидан муносабат

✔️ Мазкур
хабар юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ҳолат ўрганилди. Ўрганиш якунлари бўйича қуйидагилар маълум бўлди:

1. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” шиори остида мамлакатимизда кўзга кўринган зиёлилар, санъат, фан-маъданият ҳодимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюрган.

2. Тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифидан хабардор бўлган ўқувчилар (соат 11:25)да уларни кузатиш мақсадида йўлакка чиқишган. Ўтказилаётган тадбирнинг фотоальбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган. Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2-3 дақиқа ташқарида қолишганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан (соат 11:35гача) уларни синф хоналарига киришлари сўралганлиги таъкидланди.

3. Ишчи гуруҳнинг расмдаги ўқувчилар ва ота-оналар билан суҳбати жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирозлари йўқ эканлигини таъкидлашди.

📝 Якуний хулосага кўра: Ҳар бир ўқувчининг мактабдаги вақтидаги саломатлиги ва хавфсизлигига кенг жамоатчилик вакиллари, блоггерлардан ҳам кўпроқ таълим соҳаси вакиллари жон куйдиришлари зарур эканлигини ҳисобга олиб 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д.Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Исманова)лар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

❗️ Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси шу каби қўштирноқ ичидаги ташаббусларни қоралайди, барча тизимда фаолият олиб бораётган раҳбарлар, ўқитувчилар ва ҳодимлар мактабдаги ўқувчиларнинг ҳар бирига ўз фарзандидек даҳлдорлик туйғусида ёндошиши лозимлиги, уларнинг соғликлари ва хавфсизликларига таъсир кўрсатувчи мана шундай ҳолатларга йўл қўйилмаслигига маъсул эканликларини эслатиб қолади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанча?

Марказий банк мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида МБ департамент директори ўринбосари Отабек Тожиддинов ушбу саволга изоҳ берди:

💰 «Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига, яъни 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 27,6 млрд долларни ташкил этмоқда. Бунда:

🔹10,1 млрд доллар — хусусий сектор ҳиссасига,

🔹17,5 млрд доллар — давлат сектори ҳиссасига тўғри келмоқда.

〰️〰️〰️〰️
👉 Инфографика: ташқи қарзнинг таркибий бўлинмалари ва кесимлари.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи тўғрисида матбуот анжумани

Марказий Банк департамент директор ўринбосари Отабек Тожиддинов:

1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг ҳалқаро инвестицион позицияси ҳажми миқдори 13,8 млрд долларни ташкил этади.

Манба: https://t.iss.one/studio_67/7400

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Товарлар савдоси бўйича ташқи савдо айланмаси

▫️Экспорт
▫️Импорт

🔰 Жорий операциялар ҳисобининг бирламчи даромадлар манбаси

▫️Норезидентлардан олинган даромадлар
▫️Норезидентларга ҳисобланган даромадлар

🔰 Ўзбекистоннинг халқаро инвестицион позицияси

▫️Активлар
▫️Мажбуриятлар

〰️〰️〰️〰️
АОКАда Марказий банк мутасаддилари иштирокида ўтган матбуот анжуманида тақдим этилган маълумотлар.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Қиш яқин, қор, ҳаво ҳарорати минус даражага тушмоқда. Бундай ҳавода коронавирус тарқалиши кучаядими?

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида ўтган брифингда ушбу саволга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
«Дунё олимлари, хусусан, республикамиз олимлари тадқиқотларига кўра, бу вирус бошқа вирусларга нисбатан иссиқ ҳаво ёки совуқ ҳавода нобуд бўлмаслиги тасдиқланиб келинмоқда.

⚠️ Яъни, ҳаво ҳарорати қанчалик совуқ бўлса, вируснинг яшаш имконияти кучайиши кузатилиши таъкидлаб келинмоқда.

Коронавирус ҳаво ҳароратининг ўта юқори бўлишида, яъни 70 даражадан юқори ҳароратда сувда қайнатилса, 5-15 дақиқада нобуд бўлиши кузатилган.

🚫 Лекин ҳаво ҳарорати қанчалик паст бўлса, у совуқда деярлик уйқу ҳолатига кетади, лекин ўлмайди, у ёки бу сатҳларда, ҳавода организмга тушишини кутади, иссиқ организмга тушиши билан ҳаёт фаолиятини давом эттиради.

Яъни, коронавирус ҳаво томчи, фекал-орал ва контакт йўллари билан юқади, демак, иссиқроқ кунларга нисбатан совуқ кунларда бундай муҳитда сақланиши узоқроқ бўлади. Бу эса инсон организмига тушиши имкониятини кучайтиради.

Масалан, инсон организмига вирус тушган ва ҳали касаллик аломатлари пайдо бўлмаган. Яъни яширин-инкубацион даври кечмоқда. Бу даврда у вирус тарқатувчи ҳисобланади, яъни у ўзидан вирус ажратмоқда.

Ҳавога ажралган вирус ёзги кунда 3 соат туриши тасдиқланган бўлса, бугунги совуқ кунларда у кўпроқ, яъни 5-6 соатгача сақланади. Хитой, Европа ва АҚШ олимлари коронавирус сатҳларда эса 3-5 кунгача, сув каби суюкликларда 9 кунгача сақланиши тўғрисида мақолаларида ёзмоқда.

Бундан келиб чиқадики, агарда Сиз одам гавжум жойларга борсангиз ва у ерда ниқоб, қўлқоп каби ҳимоя воситаларидан фойдаланмасангиз, масофа сақланмаса ҳамда қўлларгатез-тез ишлов берилмаса, коронавирус организмга тушиши аниқ ва айниқса одамлар кўп жойларда касалланиш жуда ҳам юқори бўлади.

☝️Бугунги совуқ кунларда энг яхшиси алоҳидаланиш ва имкон қадар уйда қолиш муҳимдир. Лекин агар иш юзасидан уйдан ташқарига чиқсангиз, албатта ниқоб ва қўлқопларни қоидага риоя қилган ҳолда тақиб юринг, масофани сақланг, доимий равишда қўлларни совунлаб ювинг ёки антисептиклар билан ишлов беринг. Уйга қайтганда эса, ташқарида кийилган устки кийимларни дахлизда қолдиринг, уйда биринчи қўлларни узоқ муддат совунлаб ювинг, юзни, кўзларни, томоқларни ва бурунларни иссиқроқ сувда камида 3 марта чайиб ташланг.

Шу тариқа уйингизга вирусни олиб киришдан сақланасиз».

@aoka_uz
#Инфографика

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмочиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларига 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида истеъмолчилардан коммунал масалаларида тушган мурожаатлар таҳлили
—————————————————————————————————————————————————————————————————————
Коммунал хизмат кўрсатувчи идораларга 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида тушган мурожаатлар таҳлили

⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
📞 Ишонч телефони: 1159

✍️ Инфографика агентлик ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қашқадарё вилояти аҳолисини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 79 фоизга, хусусан, бу борада вазият оғир бўлган Ғузор туманида 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

🏢 Бугунги кунда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан мазкур йўналишда ишлар бошлаб юборилиб, узунлиги 77 км. бўлган Оқсув-Деҳқонобод магистраль сув қувурларининг қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

✍️ Бу ҳақда "Ўзсувтаъминот" АЖ Ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

💧 Айни вақтда акциядорлик жамиятининг раҳбарияти ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида бўлиб, ҳар бир аҳоли пунктлари кесимида ичимлик суви таъминоти кўрсаткичларини давлат раҳбари томонидан қўйилган даражага олиб чиқиш ҳамда вилоятдаги аҳоли яшаш пунктларининг марказлаштирилган ичимлик суви билан қамров даражасини 53 фоиздан 79 фоизгача етказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилди.

📝 Ушбу дастурда вилоят бўйича марказлашган ичимлик суви билан энг паст даражада таъминланган Ғузор туманини 2,4 фоиздан 60 фоизгача етказиш мақсадида Яккабоғ туманидаги сифатли ичимлик суви манбаидан Ғузор тумани марказигача магистраль сув қувурини тиклаш ва Ғузор тумани ички сув тармоқларини реконструкция қилиш режалаштирилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида AҚШ Давлат департаменти, AҚШ Меҳнат вазирлиги ва AҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатни йўқ қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларини муҳокама қилдилар.

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Эртага, 24 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Янги турдаги қурилиш материалларини яратишда илм-фан ютуқларининг жорий этилиши ҳолати, соҳада халқаро стандартларга риоя қилиниши масалалари"
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Вазирликка аҳоли томонидан йўлланган мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби

〰️〰️〰️〰️

🔰Матбуот анжумани

● Мавзу: Ҳудудларни
кўкаламзорлаштириш, шунингдек, дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишининг олдини олиш бўйича мораторий даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари

@aoka_uz