Hudud Inform
7.36K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Олий таълим муассасаларида ўқув йили қандай тартибда анъанавий шаклга ўтказилади?

Айни дақиқаларда АОКА пресс-холида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

📺 Тўғридан-тўғри томоша қилинг👇

https://www.youtube.com/watch?v=5KOLBPZuZaU

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Айни дақиқаларда АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

«Олий таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида қўшма қарор имзоланган бўлиб, унда анъанавий таълим қандай тартибда ташкил этилиши белгиланган.

Ҳар бир олий таълим муассаси ҳудуддаги тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ишлайди.

❗️Аудиторияларга белгиланган сиғимнинг 50 фоизигача талабалар киритилади. Яъни, 30 кишилик адуторияга 15 нафар талаба киритилади», — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи.

#Live
@aoka_uz
1-4-курслар университетга қатнаб (аъанавий) ўқиши, 2-3-курслар эса онлайн ўқиши ростми?

АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов «Талабаларнинг онлайн ё қатнаб ўқишини ОТМларнинг ўзи мустақил ҳал қила оладими?» каби саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️
— Олий таълим вазирлиги пойтахтда туриб барча олий таълим муассасаларининг имкониятларини аниқ белгилаб бера олмайди. ОТМ имкониятини ўзининг раҳбарияти яхши билади. Шу учун бу ваколат ректорларга берилган.

⚠️ Масалан, Фарғона давлат университети 1-4-курсларни анъанавий (қатнаб) ўқишга жалб қилаётган бўлса, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Тан олиш керак, бугунги кунда кўпчилик 1-курс талабалари олий таълим муассасасига кирганини ҳис қилгани йўқ.

🏛 Давлат гранти ё тўлов-шартнома асосида қабул қилинган, лекин ОТМнинг қаердалигини билмайдиган талаба-ёшларимиз бор. Шу боис уларни олий таълимда таҳсил олиш жараёни билан таништириш ва уларда талабалик ҳиссини уйғотиш мақсадида биринчи курслар «анъанавий»га жалб қилинган.

Битирувчи курслар ҳам амалиёт даврига кетадиган фурсати етган, шу сабабли битирувчи курсларни жалб этиш ОТМ томонидан белгиланган.

Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, ОТМлар имконияти ва моддий техник базасидан келиб чиқиб, барча курсларни навбат билан, кетма-кетликда анъанавий таълимга (қатнаб ўқишга) жалб этади.

🔎 Бунда ОТМдаги талабалар сонини ҳам ҳисобга олиш керак, айрим ОТМда 3000 талаба бўлса, айрим ОТМнинг битта курсида 5000 талаба бор. Бундай ҳолатларда ҳам курсларнинг анъанавий ё онлайн ўқишини ОТМнинг ўзи ҳал қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️ Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани

Савол. Онлайн ёки оффлайн таълимни танлаш тартиби қандай?

Савол. Кечки таълимда ярим онлайн, ярим анъанавий шаклда дарс жараёнлари амалга оширилиши айтилган эди. Ҳозир айни жараённинг тартиби қандай?

Савол. Анъанавий таълим бошланиши билан талабалар ўз ўқув муассасаларига йўл олади. Бу жараёнда йўл кира нархлари айрим таксилар томонидан сунъий оширилади. Шунга кўра, талабаларнинг ўз манзилига етиши учун қандайдир имтиёзлар берилиши кўзда тутилганми?

Савол. Айни пайтда олий таълим муассасалари бўйича рўйхат борми? Аниқроғи, ҳозирда қайси институт, университет талабаларни қабул қилиш имкониятига эга?

Манба: https://t.iss.one/studio_67/7225

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Савол: Муайян босқич талабалари орасида касалланиш ҳолатлари пайдо бўлса, у ҳолда қандай йўл тутилади?

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлашни хоҳловчилар 345 428 нафарни (82%), масофавий шаклда давом эттиришни хоҳловчилар 75 808 нафарни (18%) ташкил этди.

Манба: https://t.iss.one/studio_67/7230

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Савол: Тиббиёт олий муассасаларининг юқори босқич талабалари учун амалиёт кўпроқ белгиланган. Амалий машғулотлар қандай тартибда ўтказилади?

Савол: Фарзандимда пневмония кузатилган. Шунга масофавий таълимни давом эттирса бўладими? Қолаверса, дарс жараёнлари нега ҳозирдан бошланаяпти, иккинчи сместрдан бошласа ҳам бўлардику?

Манба: https://t.iss.one/studio_67/7232

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 11,1 фоизни ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 2,1 фоизга камайди

✍️ Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

📊 Жорий йилнинг сентябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан республикамизнинг 108 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилди. Тадқиқот давомида 490 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26,0 минг нафар фуқаролар қамраб олинди.

📉 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида меҳнат ресурслари сони 19 121,3 минг кишини ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 фоизга ёки 135,5 минг кишига ошган.

✔️ Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 205,2 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан
3,7 фоизга (468,5 минг кишига) ошган.

⚡️ 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида расмий секторда банд аҳоли сони 5 673,8 минг кишини ташкил қилиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 1,7 фоизга ёки 92,6 минг кишига ошди.

📈 Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 618,8 минг кишини
ташкил этиб, жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 9,9 фоиз ёки 504,2 минг кишига ортган. Бу асосан республикадан ташқарига ишлаш учун чиқадиган меҳнат мигрантларининг ички меҳнат бозорига қайтиб келиши ҳамда мавсумий ишлар қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг ортиши эвазига юзага келган.

🛠 Республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1 912,6 минг кишини ташкил этган, бу жорий йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан
128,3 минг кишига ёки 6,3 фоизга камайган.

❗️ Ўтказилган тадқиқот натижалари кўра, ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 642,5 минг кишини ташкил этди. Ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 11,1 фоизни ташкил этганлигини кўрсатди.
16-30 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси - 17,1 фоиз, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси эса - 14,7 фоиз бўлди.

👨‍👩‍👧‍👦 Жорий йил январь-сентябрь ойларида республикамизда иқтисодий нофаол аҳоли 4 273,6 минг кишини ташкил этиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 3 фоизга ёки 130,3 минг кишига камайган.

📝 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида туман(шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилган 910 201 нафар фуқарога хизмат кўрсатилди.

🤝 Мурожаат қилган фуқароларнинг 243 946 нафари иш билан таъминланди, 500 449 киши жамоат ишларига жалб қилинди, 25 384 нафар ишсизлар касбга ўқитилди, 45 036 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди, 38 002 кишига меҳнат муносабатлари бўйича консультациялар берилди.

📎 Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига 30 827 нафар оила шахсий томорқаларда, 19 174 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги, тикувчилик ва ҳунармандчилик кооперативларида банд қилинди, 7 383 нафар фуқаро тадбиркорликка жалб этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Агар талабанинг имконияти йўқ бўлса, ўз хоҳиши билан ўқишни масофавий (онлайн) давом эттириши мумкин

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ўтган матбуот анжмуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди:

«Олий таълим муассасалари қайси курсни қачондан бошлаш кераклиги бўйича тўлиқ графигини тайёрлади. 16 ноябрь куни барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди. Бунинг имконияти мавжуд эмас. Курсларнинг муҳимлик даражаси бўйича кетма-кетликда анъанавий таълимга жалб қилиш ОТМнинг ўзининг ваколатида.

🛡 Талабаларнинг имкониятлари ва ОТМнинг имкониятлари биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. Ҳар қандай шароитда ҳам бугунги кунда талабанинг ёки ОТМ ходимининг соғлиғини ўйлаган ҳолда амалга оширишимиз керак. Ҳар бир олий таълим муассасаси мана шу талабга риоя қилган ҳолда жараённи бошлаяпти.

👨🏻‍💻 Агар талабаларнинг имкониятлари мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириш имконияти бор».

@aoka_uz
#Наманган_вилояти

Халқ депутатлари Давлатобод тумани кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

✍️ Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

📌 Президентнинг жорий йил 26—27-июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини қайта ташкил этиш юзасидан таклиф билдирилганди. Мазкур масала халқ депутатлари Наманган шаҳар ва вилоят кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, давлат раҳбарининг ташаббуси маъқулланди.

👨‍👩‍👧‍👦 Қайта ташкил этилган Давлатобод тумани ҳудуди 4686 гектарга тенг бўлиб, Наманган шаҳри ҳудудининг 26 фоизини ташкил этади. Туманнинг 25 та маҳалласида 150 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу пайтга қадар вилоят ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири этиб ишлаб келган Анваржон Тожимирзаев Давлатобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 2024-йилда Қашқадарё вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси ҳозирги 53 фоиздан 79 фоизга етади. Косон, Муборак, Қамаши ва Ғузор туманларидаги 274 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти, Шаҳрисабз, Китоб ва қарши шаҳарларида яшовчи 370 минг аҳолининг оқова сув хизмати тубдан яхшиланади.

🎤 "O‘zsuvta’minot" АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаровнинг интервьюсида бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз боради.

✍️ Видеоматериал "O‘zsuvta’minot" АЖ ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бу ислоҳотларни қилиш ҳар бир инсоннинг, ҳар бир раҳбарнинг дунёқараши ўзгаришини талаб қилади

Президент: Реализация этих реформ требует изменения мировоззрения каждого человека, каждого руководителя

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter