Hudud Inform
8.53K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Она_тили_байрами

Чихо МИЯЗАКИ, Япониянинг Нагоя университети профессори, Япониядаги Буюк ипак йўли илмий тадқиқот жамиятининг асосчиси

"Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" халқаро танловнинг “Ўзбек тилининг хориждаги тарғиботи” йўналиши бўйича 3-ўрин соҳибаси

Видеоматериал Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 21 октябрь дам олиш куними?

📚Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:

1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (10.04.2020 йил, ЎРҚ–615-сон)га кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган, ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг.

2-Савол: Мен Миробод туманида яшайман. Яқинда фарзандим учун 2 ёшгача бола пули олиш учун маҳаллага мурожаат қилдим. Маҳалла ходимлари қўлимга 13 та хужжатлар ёзилган рўйҳатни беришиб шу ҳужжатларни олиб келишимни айтишди. Ҳужжатлар орасида уй боши номидан тузилган далолатнома ва меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам бор. Ҳозир нафақа учун маҳалладан талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати камайтирилган эдику ёки маҳалла ҳодимининг менга қўйган талаби тўғрими?

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Қорақалпоғистон_Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги “Biogumus Farm” фермер хўжалиги томонидан етиштирилиб, қуритилган помидор маҳсулоти Францияга экспорт қилинди

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил бошидан 7 миллион доллари қийматидаги 14 ярим минг тоннадан мева-сабзавот Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ироққа экспорт қилинган.

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан жорий йилнинг дастлабки 9 ойи давомида 243,8 миллион доллар қийматидаги товарлар экспорти амалга оширилган. Бу кўрсаткич ҳудуднинг умумий ташқи савдо айланмасининг 68 фоизини ташкил қилади. Кимё саноати, фармацевтика маҳсулотлари билан бир қаторда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам бугун ҳудуднинг экспорт салоҳиятида барқарор ўринга эга соҳалардан саналади.

Табиий шароитда қуритилган помидор маҳсулотига Франция, Италия бозорларида талаб ортиб бормоқда.

Манба: "Дунё" АА

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Статистика

Ўзбекистонда етиштирилган анорларнинг донаси Кореяда 4 доллардан юқори нархда сотилмоқда

Ўзбекистонда етиштирилган анорлар Кореянинг энг йирик супермаркетлар тармоғида сотилмоқда. Ушбу анорларнинг бир донаси 1 кг тош босади.

Маълумотларга қараганда, бир дона ўзбек анори 4,33 долларга сотилмоқда.

Ушбу анорлар Ўзбекистоннинг айнан қайси ҳудудида етиштирилгани номаълум. Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Kun.uz мухбири билан суҳбатда Шерободда етиштирилаётган анорлар Кореяга экспорт қилинаётганини айтиб ўтган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жорий йил бошидан шу кунга қадар ўз фаолиятини бошлаган мактабгача таълим муассасалари жадвали

Маълумотлар жадвали Мактабгача таълим вазирилиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Хоразм_вилояти

Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг ўн еттинчи сессияси

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Туман ҳокими О.Матякубовнинг Хива тумани ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш мақсадида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳисоботлари тингланди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Муҳокама қилинган масала юзасидан туман Кенгаши қарори қабул қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Euronews телеканалида (20.10.2020) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи тўғрисида махсус репортаж намойиш этилди.
Унда президентимизнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусига алоҳида урғу берилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензини қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар ҳамда глобал хатарларга қарши курашиш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял командующего Центральным командованием Вооруженных сил США генерала Кеннета Маккензи, прибывшего в нашу страну с рабочим визитом.
В ходе беседы обсуждены актуальные вопросы узбекско-американских отношений и региональной повестки. Особое внимание уделено противодействию глобальным вызовам и угрозам безопасности и стабильности.
Рассмотрены также вопросы двустороннего военного
и военно-технического сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #AQSh #KMakkenzi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 20 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ахборот хизмати
маълум қилди.

Мулоқот
чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлиси Хоразм вилоятида 2019 йил май ойида ўтказилган эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.

Асосий йўналишлар қуйидагиларни назарда тутади:

— 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга етказиш;

— 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўқув йиллари учун таянч ўқув режаларида она тили фанини ўқитиш кўламини амалдаги ҳафтада 84 соатдан 110 соатгача ошириш;

— олий таълим муассасаларида ўзбек тили кафедралари сонини 2025 йилга қадар 120 тага, 2030 йилгача эса 140 тага етказиш;

— лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида “Ўзбекистон миллий қомуси” жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш;

— 2020 йилда ўзбек тилининг луғат бойлигини оширувчи 15 та лингвистик, соҳавий-терминологик, изоҳли луғатлар яратиш;

— телерадиоканаллар сухандон-бошловчиларининг ўзбек адабий тилидаги нутқ маданиятини оширувчи қайта тайёрлов курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш ва қамровни 2030 йилгача 100 фоизга етказиш;

— 2025 йилга қадар давлат тилида соҳавий иш юритиш ҳужжатларининг ягона электрон намуналарини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш учун 14 та онлайн дастур ишлаб чиқиш, 2030 йилгача эса ушбу кўрсаткични 25 тага етказиш;

— дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловалари ва электрон луғат дастурларини яратиш;

— хорижликлар учун ўзбек тилини ўргатувчи дастурлар яратиш;

— 2030 йилга қадар хорижий олий таълим муассасаларида ўзбек тилини ўргатувчи марказлар сонини амалдаги 17 тадан 60 тагача кўпайтириш;

2025 йилга қадар “Ўзбек тилининг дўстлари” клублари сонини 30 тага, 2030 йилгача эса 40 тага етказиш.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform