Hudud Inform
8.57K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Ташқи меҳнат миграцияси ахборот хизмати хабар қилади: Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини бир корхонада 4 йилу 10 ой амалга ошириб, қайта шартнома билан Ўзбекистонга келган бироқ, СОVID-19 вирусининг тарқалиши оқибатида иш жойига кета олмаётган фуқаролар диққатига!

Ҳурматли фуқаролар!

Қайта шартнома билан қайтган бўлсангиз, Сиздан зудлик билан хорижга чиқиш ёки фуқаролик паспортингизни карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг минтақавий филиалларига электрон тарзда жўнатишингизни сўраймиз (сканер қилинган рангли нусхаси).

Ўз вақтида хорижга чиқиш паспортини тақдим қилмаган фуқароларнинг шартнома лойиҳалари ва виза тасдиқномалари бекор бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.

Фуқаролик паспортидаги хорижга чиқиш рухсатномаси (ОВИР стикери) амал қилиш муддати тугаган ва тугаш арафасида бўлган фуқаролар зудлик билан қатъий карантин қоидаларига амал қилган ҳолда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришлари кераклиги тўғрисида маълум қиламиз.

Мурожаат учун: 71 202-33-55, 71 200-00-61 ва 1282

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 октябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан" қатор масалалар муҳокама этилди.

Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Вилоятлар ҳокимлари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ойма-ой узлуксиз таъминлаш режалари юзасидан ҳисобот берди.

Мазкур видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чуст туман ҳокими Бекзод Хамдамов туман марказидаги "Деҳқон бозори" да бўлиб бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Бозордаги нарх-наволар билан қизиқиб, сотувчилар ҳамда фуқаролар билан мулоқотда бўлди.

Мутасаддиларга "Чуст деҳқон бозори" даги шароитларни янада яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Она_тили_байрами

БМТДА ЯНГРАР НАВОИЙ ТИЛИ

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Долзарб

РОССИЯДА ИШЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТ ТАЙЁРЛАШ ОСОНЛАШТИРИЛМОҚДА

✔️ Давлатимиз
раҳбари раислигида жорий йил 17 августда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларимизга муносиб шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши, шунингдек, 11 сентябрда қабул қилинган “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида Россия Федерацияси билан боғлиқ бўлган меҳнат миграциясига оид муҳим масалалар, хусусан, “Паспорт-виза хизмати” ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш ва бошқа вазифалари белгиланган.

🤝🇷🇺🇺🇿 Ушбу масалалар ижросини таъминлаш мақсадида таклиф этилган Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги «Паспорт ва виза хизмати» федерал давлат унитар корхонаси раҳбари С.Машин бошчилигидаги делегация аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида учрашув ташкил этилди.

⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Ички ишлар вазирликлари вакиллари ҳамда Россия Федерацияси “Паспорт-виза хизмати” раҳбари С.Машин, РУДНнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Колесников иштирокида ўтказилган учрашувда айни пайтда Россияда ишлаётган ва ушбу мамлакатда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қулайликлар яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

✍️ Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

❗️ Учрашувда таъкидландики, Россия Федерацияси ҳудудида ишлашда талаб этиладиган патентни расмийлаштириш учун ўртача 20 кундан 30 кунгача вақт талаб этилади. Бу вақт оралиғида фуқаронинг ишлаши мумкин эмас ва табиийки, бу жараён меҳнат мигрантларидан ортиқча вақт ва харажат талаб этади. Эндиликда, Россия «Паспорт ва виза хизмати»нинг Ўзбекистонда очилиши режалаштирилаётган ваколатхонаси ҳамда РУДНнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси орқали патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксарият қисми, хусусан, рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихини ўргатиш ва тегишли сертификат бериш ишлари Ўзбекистонда амалга оширилади. Шу билан бирга, кетишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиш ва Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун тақиқ бор-йўқлигини текшириш имкониятини яқин вақтда яратиш ҳам режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Азизбек Абдуғаниевич Абдувалиев Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

А. Абдувалиев меҳнат фаолиятини 1991 йилда “Оила ва жамият” республика газетасида мухбир вазифасида бошлаган. У 1994-2020 йиллар давомида шаҳар ҳокимлигининг “Наманган садоси” газетаси, “Ташаббус” телевидениеси, “Суҳбатдош” газетаси, “Меҳнат муҳофазаси” журнали, “Даракчи” газетаси, “Сабо” газетаси таҳририятларида, Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги, Наманган шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Навоий_вилояти

ҲАРБИЙЛАР ПАХТА ЙИҒИМИГА ЖАЛБ ЭТИЛМАГАН.

Куни кеча ижтимоий тармоқлардан бирида “Ҳарбийлар мажбурий меҳнатга сафарбар қилинмоқда” сарлавҳали сохта хабар тарқалди.

Мазкур хабарда келтирилишича,
Навоий вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси шахсий таркиби ва унга бўйсунувчи харбий техник мутахассислар таёрлаш маркази ўқитувчилари, туман мудофаа ишлари бўлимлари, қуролли кучлари хизматчилари дам олиш кунлари пахта йиғим-теримига мажбурий равишда чиқарилаётганлиги ва бу вилоят ҳокимининг оғзаки буйруғи эканлиги рўкач қилинган.

Кўр-кўрона тарқалган мазкур хабар асослантирувчи бирор бир далил ва исботга таянилмаганлиги, шунингдек, бу маълумот айни пайтда давом этаётган пахта-йиғим терими жараёнларидан мутлақо йироқ бўлган шахс томонидан иғво эканлигини кўриниб турибди.

Ҳолбуки,
жорий йил Навоий вилоятида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб териб олиш учун 56461 нафар ишчи кучига эҳтиёж борлиги аниқланган ҳамда айни пайтда 58468 нафар аҳоли вакиллари ихтиёрий равишда терим жараёнларида иштирок этмоқда. Бундан кўриниб турибдики, мавжуд пахта ҳосили теримига турли ташкилот ходимларини ортиқча ёки мажбурий жалб этишга ҳеч қандай зарурат йўқ.

Шунингдек, айни пайтда пахта йиғим-теримига иштирок этаётганлар учун санитария талаблари асосида, белгиланган шарт-шароитлар (тиббий хизмат, иссиқ овқат, транспорт ва ҳ.к.) яратилган ҳамда уларнинг барчасига терим пуллари ўз вақтида бериб келинмоқда.

Юқоридагиларни
инобатга олиб вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, ижтимоий тармоқлар ва бошқа манбалар орқали тарқатилаётган турли бўҳтон ва ёлғон хабарларга ишонмаслигингизни ҳамда бу каби сохта маълумот тарқатувчилар ҳақида тегишли ҳуқуқ тартибот органларига маълум қилишларингизни сўрайди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳимоя ордери қай тартибда берилади?

Ҳукумат қарори билан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби белгиланган.

Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.

Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун acoc ҳисобланади:
• тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
• жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
• тазйиқ ёки зўравонлик содир этиши ёҳуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
• давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

❗️Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида хабар берган шaxcлap ва тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.

Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ва ўрганиш мобайнида:
• жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;
• жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиш сабаблари ва шарт- шароитларини ўрганади;
• жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича:
• тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда – ҳимоя ордерини расмийлаштиради;
• зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғрисида жабрланувчининг розилиги билан фyқapoлapнинr ўзини ўзи бошқариш органларини ва бошқа ваколатли органларни хабардор қилади;
• тазйиқ ва зўравонлик аломатлари аниқланмаган тақдирда тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирокида далолатнома расмийлаштиради;
• Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳaл қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.

18 ёшга тўлмаган жабрланувчиларнинг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади.

Ҳимоя ордери уч қисмдан иборат:
• биринчи қисми (асли) тўлдирилгандан сўнг жабрланувчиларга берилади;
• иккинчи қисми (нусхаси) зўравонлик содир этган шахсларга берилади;
• учинчи қисми профилактика инспекторида қолади.

Ҳимоя ордери амал қилиш муддати – 30 кунгача (қўшимча 30 кунга узайтирилиши мумкин).

Ҳимоя ордери билан қуйидаги чекловлар ўрнатилади:
• тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;
• тарафлар ўртасида алоқани тақиқлаш (иш ва таълим муассасаларида билвосита алоқага йўл қўйилади);
• тарафларнинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
• зўравон шахс зиммасига мажбуриятлар юклаш (жабрланувчини даволаш, моддий ва маънавий зарарни қоплаш);
• зўравон шахснинг қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш ёки тақиқлаш (хизмат қуролидан ташқари).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Йўловчилар диққатига ‼️


Транспорт вазирлиги ахборот хизмати бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб 😷 билан биргаликда тиббий қўлқопда🧤 бўлиш тартиби жорий этилишини маълум қилади.


👮 Шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг санитария қоидалари ва белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилишларини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бошқармаси инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи томонидан транспорт инфратузилма объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилади.


Жорий йилнинг 19 октябридан эътиборан шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг 😷 тиббий ниқобда, шунингдек, 🧤 тиббий қўлқопда бўлишлари қатъиян талаб этилади.


❗️ Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлар шаҳар жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилинг. Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Хоразм вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда яриммарафон ва веломарафон ўтказилди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Унда аҳолининг барча қатламлари, жумладан, ёшлар, меҳнат ходимлари, ҳаваскор спортчилар ва талабалар иштирок этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

Нидерландия компанияси Нурафшон шаҳрида бетон устунлар ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи завод қуради

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

⚡️Нурафшон шаҳрида Нидерландиядаги "Lumidea Engineering" қурилиш компанияси томонидан ишлаб чиқариш заводи барпо қилинади.

💰Таъкидланишича, лойиҳа қиймати 29 миллиард 600 миллион сўм бўлиб, завод 5 гектар ер майдонида бунёд этилади. 2021 йилнинг март ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган ишлаб чиқариш объектида 200 нафарга яқин ишчи ўрни яратилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жиззах шаҳридаги янгиланган 29-Меҳрибонлик уйи фойдаланишга топширилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Ғузорда қарийб 2 мингдан ортиқ иш ўрнига эга йирик лойиҳа ишга туширилади

Қишлоқ хўжалиги вазири дастлаб Ғузор тумани бўлиб, «CANADIAN SOY INTEGRATED PRODUCTION» МЧЖ Ўзбекистон–Канада қўшма корхонаси томонидан «Навоий» ҳудудида 2 минг гектарга яқин майдонда етиштирилган соя ҳосили ҳамда уни ўриб олиш жараёнлари билан танишди.

Ғузорда кластер усулида етиштирилган соя экинини ўриб олиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган ва гектардан ўртача 15-20 центнер ҳосил олинмоқда.
Канадалик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа тумандаги йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади ва келажакда соя маҳсулотини қайта ишлаш заводи қурилиши эвазига 3 минг нафарга яқин ишсиз иш билан таъминланади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 15 млн доллар инвестиция киритилиши мўлжалланган.

Соя экини дуккакли ўсимлик ҳисобланиб, ўсимлик мойи, чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун озуқа базасини мустаҳкамлашда соя экинининг аҳамияти катта.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилади

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади.

Бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Олий ўқув юртларига қўшимча квоталар асосида қабул қилинган 37 нафар жиззахлик қизларни рағбатлантириш тадбири бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

Самарқанд шаҳри, Оқдарё ва Жомбой туманларини боғловчи кўприк фойдаланишга топширилди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилди.

Самарқанд шаҳридаги Ширин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқдарё устида қурилган янги кўприкнинг фойдаланишга топширилиши ҳам бугунги байрам - Самарқанд шаҳри куни учун муносиб туҳфа бўлди.

''Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси'' томонидан 3,5 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган кўприкнинг узунлиги 90 метр, эни 7,5 метр, 100 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга.

Кўприкка тунги ёритиш чироқлари учун 15 та устун ҳам ўрнатилди. Шунингдек, кўприк иллюминацион чироқлар билан ҳам безатилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform