#Самарқанд_вилояти
Самарқандда 100 йиллик тарихга эга кутубхонанинг замонавий биноси очилди
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ва 2019 йил 19 март куни Президентимиз томонидан ўтказилган селектор йиғилишида 5 та муҳим ташаббус илгари сурилди. Бу беш ташаббуснинг тўртинчиси бўлган ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Шундан келиб чиқиб, Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази реконструкция қилинди. Бино замон талабларига мувофиқ таъмирланиб, ташқи кўриниши Самарқанднинг тарихий биноларига мослаштирилди.
Реконструкция ишларига маҳаллий бюджетдан 6 миллиард 600 миллион сўм маблағ сарфланди.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Ахборот хизматлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида давлат органлари томонидан медиа макондаги ахборот таҳдидларига ўз вақтида, малакали жавоб бериш механизмларини такомиллаштиришга бағишланган ишчи учрашув ташкил этилди.
Унда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Энергетика, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Транспорт вазирликлари, Экология қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги каби ташкилот ва идоралар матбуот котиблари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, 12 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 27 июндаги 4366-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда ахборот хизматлари фаолияти таҳлил қилинган, матбуот хизматларининг фаоллигини ошириш, фуқароларни расмий маълумотга бўлган эҳтиёжини қондириш юзасидан муҳим топшириқлар берилган эди.
Бугунги учрашувда матбуот котибларининг медиа маконда кенг муҳакамаларга сабаб бўлаётган материалларга жавоб бериш, муносабат билдириш ҳолати танқидий муҳокама қилинди. Таҳлилларга кўра, 2020 йил бошида ушбу кўрсаткич 83 фоиз бўлган бўлса, сентябрь ойида 73 фоизга тушиб кетган.
Тадбир сўнггида матбуот хизматларининг фаоллигини янада ошириш, интернет, ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлар каналларидаги резонансли материалларга тезкор муносабат билдириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

#Бухоро_вилояти
Ҳиндистоннинг Манипал университети Бухорога қизиқиш билдирмоқда
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра вилоят Инвестиция ва ташқи савдо бошқармасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ризо Асадов бошчилигидаги мутасадди вакилларнинг Ҳиндистон Республикасининг Манипал университети — Manipal University Jaipur раҳбарияти билан онлайн мулоқоти ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Д.Хамидов, Бухоро давлат университети ректори О. Ҳамидов, Бухоро давлат Тиббиёт институти ректори Ш.Тешаев, Бухоро Муҳандислик-технология институти ректори Н.Баракаевлар иштирок этдилар.
Ўз ўрнида Manipal University Jaipur олий таълим даргоҳининг халқаро ҳамкорлик бўйича директори Аджай Шарма ҳамда директор ўринбосари, доктор Правин Суорлиа жаноблари мамлакатимизда чет эл инвесторларига яратилган қулай муҳит хусусида тўхталиб, айнан Манипал университетининг Бухоро вилоятида филиалини очиш лойиҳасини илгари сурдилар.

Халқаро пресс-клуб навбатдаги сессиясини бошлаш арафасида. Мавзу «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари».
Мавзу жиддий, мавзу ўта муҳим. Биздан узоқлашманг. Чунки инсон ҳуқуқлари соҳасига доир кўплаб муайян саволларга бугун аниқ ва равшан жавоб берилади.
«Ўзбекистон 24» ҳамда «УзРепорт» телеканаллари орқали жонли эфирда кузатиб боринг.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мавзу жиддий, мавзу ўта муҳим. Биздан узоқлашманг. Чунки инсон ҳуқуқлари соҳасига доир кўплаб муайян саволларга бугун аниқ ва равшан жавоб берилади.
«Ўзбекистон 24» ҳамда «УзРепорт» телеканаллари орқали жонли эфирда кузатиб боринг.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти
Самарқандда жорий йилнинг 1 ноябрь куни ўтказиладиган Samarkand Half Marathon яриммарафонига кўрилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Марафоннинг бу йилги мавзуси инклюзив муҳит ва аутизмга чалинган одамларнинг муаммоларини ёритишга қаратилади.
Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Samarkand Half Marathon ташкилий қўмита раиси А.Абдуҳакимов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Эрматов ва бошқа масъуллар қатнашмоқда.

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги - «Ўзбекистон - БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари» мавзусидаги сессияси.
Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди. Бу овоз бериш жараёнида Ўзбекистон энг кўп овоз олди. Бу ватанимиз, давлатимиз тарихида бурилиш ясайдиган ва шу билан бирга олдинги бизнинг ривожланишимизнинг охирги 4 йилда олиб борилаётган ислоҳотларни янги якун ясовчи, янги даврни очилиши бўсағасида эканлигимизни намоён қилади.
© Содиқ Сафоев, Олий Мажлис сенати раисининг биринчи ўринбосари.
——————————————-
Авваламбор, турли халқаро ташкилотларда, катта давлатлар, халқаро марказларда қандайдир муносабат туғилдики, Ўзбекистон ҳеч қачон ислоҳ қилинмайдиган давлат, жамият. Нега деганда мана шу ислоҳотларни уч йил олдин бошлаган бўлсак, ундан олдин 20 йил мобайнида биз ҳеч қачон бу ташкилотлар билан шундай яқин ишламаган эдик ва инсон ҳуқуқларига етарли эътибор берилмаган эди.
© Абдулазиз Камилов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

Охирги 4 йил мобайнида бизнинг мамлакатимиз президентимиз раҳнамолигида энг муҳим мақсадга эришди. Ўзбекистоннинг халқаро имиджи ўзгарди. Бу ниҳоятда қийин, халқаро обрў, халқаро имидж инерцион куч. Уни ўзгартириш ўз-ўзидан бўлмайди, бу фундаментал ҳам дипломатияни, ҳам ички сиёсатни ўзгартириш билан боғлиқ. Биз бугун шуни хулоса қилишимиз мумкин-ки, Ўзбекистоннинг ребрендинги, янги қиёфаси вужудга келди.
Кўп йиллар мобайнида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласи қандайдир салбий маънога эга бўлган. Ҳудди инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, муҳофаза қилувчи ташкилотлар бу давлатнинг душмани сифатида ёндошиб келган. Биз кўп халқаро ташкилотлар билан мулоқотни тўхтатган эдик, Ўзбекистон улар билан тизимли мулоқотга эга бўлмаган эди.

Сўнгги 4 йил ичида Ўзбекистонга БМТнинг тўртта юқори даражали вакиллари келишди.
2017 йил майда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси делегацияси.
2017 йил сентябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид жаноблари ташриф буюрда.
2018 йил Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишга БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Женева шаҳридаги бўлинмаси бош директори Майкл Мёллер келди.
2019 йил октябрь ойида БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян келди.
© Акмал Саидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари.

Ўзбекистонни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйиа кенгашига сайланиши катта шараф ва шу билан бирга катта масъулият. Кимнинг олдида масъулият дейсизми? Авваламбор, бу Ўзбекистон халқининг олдидаги масъулият. Қолаверса, бутун халқаро ҳамжамият олдидаги масъулият. Бу дегани Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда бошқа мамлакатларда андоза бўлишини англатади. Ундан ташқари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини тарғибот қилишда стандарт ва андозаларни қўллаб-қувватлашда янада олдинга интилиши мақсадга мувофиқ.
© Хелена Фрейзер, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакили.
——————————————-
Бу ўзича бўлгани йўқ. Бу йўлга ўзича эришилгани йўқ. Бунинг остида жуда катта заҳмат, меҳнат ётибти. Ўзбекистоннинг меҳнати, Ўзбекистон президентининг сиёсий иродаси. Даладан уч ярим миллион одамни бир кунда чиқармаслик тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун жуда катта сиёсий ирода ва хохиш, истак бўлиши керак.
© Шерзод Қудратхўжаев, Халқаро пресс-клуб раҳбари