Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади.

Видеоролик Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Онлайн_вебинар

ЎЗБEКИСТОНДА АЁЛЛАР ВА МЕҲНАТ:
Гендер тенглиги ва барча учун муносиб меҳнат

Жорий йилнинг 8 октябр куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқаро меҳнат ташкилоти(ХМТ)нинг халқаро экспертлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда аёллар ва меҳнат: Гендер тенглиги ва барча учун муносиб меҳнат” мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Тадбирда ХМТ Москва бюросининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича директори О. Кулаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т. Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. Хусанов, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Б. Маҳмадалиев, Савдо-саноат палатаси ва Иш берувчилар Конфедерацияси раиси А. Икромов ҳамда вазирлик ва идоралар, Ўзбекистондаги халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

Шу йил 8 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган жуда кўплаб фикрлар ва таклифлар билдирилди.

Бироқ, мазкур йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов томонидан билдирилган таклифлар орасидан “Оқсоч аёлларга талаб ортиб бормоқда, хотин-қизларни шу касбга ўргатишимиз керак” деган жумла контекстдан ажратиб олинган ҳолда, асоссиз гап сўзлар тарқатилиб, нотўғри талқин қилинмоқда.

Аввало, шуни очиқ айтишимиз лозимки, бугунги кунда меҳнат бозорида малакасиз ишчи кучи жуда кўп. Ва сир эмаски, бугун мамлакатимизда энагалик, оқсочлик хизмат турига эҳтиёж катта.

Бироқ, ҳозирда бу ишни айрим қўштирноқ ичидаги “тадбиркорлар” бизнесга айлантириб олган ҳолда, энага ва оқсоч топиб бериш “хизмати” кўрсатишни йўлга қўйиб олган. Аммо, улар бу хизматни кўрсатувчи аёлларимизнинг саломатлиги, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаяпти ва кафолатламаяпти.

Шу сабабли, меҳнат бозорида уй юмушларига ва болалар парваришига кўмаклашадиган энага, оқсоч хизматига эҳтиёж бор эканми, мазкур фаолият турини қонунийлаштириш, яъни бу хизмат тури билан шуғулланишни истовчи аёлларимизга ўз ҳуқуқларини ўргатиш мақсадида ўқитиш, уларни уй-рўзғор ишларини юритиш бўйича малакасини оширишни амалга оширувчи махсус марказлар ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Мазкур марказларда малакасини оширган аёлларимизни қонуний асосда ташкил этиладиган махсус идора (фирма)лар орқали шартнома асосида хизмат кўрсатишларини йўлга қўйиш, уларни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, нафақа ёшига етганларида пенсия олишларини кафолатлаш механизми яратилиши лозим.

Бу орқали, чет мамлакатларда айнан шу хизмат тури билан шуғулланишни истовчи аёлларимизнинг ҳам қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш кўзда тутилмоқда. Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирда Россия, Исроил, Туркия ва бошка кўплаб чет мамлакатларда аёлларимиз айнан шу хизмат тури билан шуғулланиб келишмоқда, лекин уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш юзасидан бирор бир ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Бу эса, кўп ҳоларда уларнинг ҳуқуқлари бузилишига, камситилишига ва бошқа зўравонликлар (тазйиқлар остида қолишига) келиб чиқишига олиб келмоқда. Ҳаттоки, ҳозирда мазкур фаолият тури билан шуғулланувчилар сони ҳақида бирор бир идорада расмий маълумот мавжуд эмас.

Биз қайд этиб ўтган механизм асосида босқичма-босқич иш ташкил қилиниши, мазкур фаолият тури билан шуғулланаётганлар ҳақида аниқ ҳисоб юритилишига, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишига, бу борада жамоатчилик назорати ўрнатилиб, аёллар ва ёшларимизни касбга ўргатиш орқали, бошқа хизмат турлари билан шуғулланиши учун шароит яратади.

Қолаверса, бу хизматни кўрсатиш билан шуғулланишни истовчи аёлларимиз ўз қонуний ҳуқуқларини билишса, бугунги кунда уй-рўзғор ишларида ишлатиладиган замонавий техникаларни ишлатилишини ўрганишса, буни нимаси ёмон?

Шу ўринда, айрим меҳмонхоналарда ҳам шундай фаолият билан шуғулланаётган хотин-қизларда тажриба ёки малака етишмаслиги оқибатида бирор хатоликга йўл қўйса, уларнинг қонуний ҳуқуқлари поймол этилаётганлиги каби ҳолатлар кўплаб кузатилаётганлиги ҳам барчамизга маълум.

Албатта, биз қадрли опа-сингилларимизни энага, оқсочлик қилишларини тарғиб этмоқчи ёки буни оммалаштиришни таклиф қилмоқчи эмасмиз ва бу фикрдан мутлақо йироқмиз.

Биз, юқорида қайд этиб ўтганимиздек, ушбу фаолият тури билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонуний ҳимоя қилиниши ва бу борада жамоатчилик назорати ўрнатилиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарларининг Қирғиз Республикасидаги воқеалар юзасидан қўшма баёноти

Совместное заявление глав государств Республики Казахстан, Республики Таджикистан, Туркменистана и Республики Узбекистан о событиях в Кыргызской Республике

#Mirziyoyev #qoshmabayonot #MarkaziyOsiyo #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Зойир Мирзаев аслида нима деганди?

Отабек Бакировнинг телеграмдаги шахсий каналида таъкидланганидек, Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев фаолияти давомида муаммоларга дуч келаётган тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри ZOOM дастури орқали мулоқот қилган.

Бу борада Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Мулоқот давомида кўплаб тадбиркорлар кредит олиш жараёнларида банк ходимларининг тўсиқларига учраётгани ва бу ҳолат фаолиятига катта таъсир ўтказаётганини таъкидлаган.

Бугунги кунда тадбиркорлар Ҳукумат томонидан ҳам қўллаб-қувватланиб келинаётганлиги яқинда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда ҳам ўз аксини топди. Шунинг баробарида, О.Бакиров "Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан банкларнинг, шу жумладан, кредит портфели ва банк активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш фаолиятига аралашиши тақиқланади"(ПФ-5992, 12.05.2020), дея эътироз билдирганликлари ҳам тўғри.

Қашқадарё вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига банк кредитлари ажратиш, кредит соҳасидаги имтиёзларни қўллаш, шунингдек тадбиркорликка кўмаклашиш жамғармаларидан кўмак берилиши соҳасида. Ушбу йўналишларида жами 1952 та мурожаат келиб тушган.

Тижорат банклари томонидан ушбу мурожаатларнинг 231 таси ёки бўлмаса, 12 фоизининг кўриб чиқиш муддатлари бузилган. (АТБ “Агро банк” фаолиятида 106 та, ДТ “Халқ банки” фаолиятида 87 та, “Микрокредит банк”да 23 та, “Ипак йўли” банк фаолиятида 8 тани ташкил қилади).

Масалан, Шаҳрисабз тумани "Мўминобод" МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Назарова 2020 йил 16 сентябрда мурожаат қилиб, жорий йилнинг июнь ойида “Ҳар бир оила тадбиркор" давлат дастури асосида иссиқхона фаолиятини ривожлантириш мақсадида Шаҳрисабз туман Халқ банкига 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш учун барча зарурий ҳужжатларни топширмоқчи бўлганлигини, аммо, ҳозирги кунга қадар ҳужжатларини қабул қилмаётганлигини билдириб мурожаат қолдирган ва мурожаатчининг аризаси Шаҳрисабз тумани АТ “Халқ банки” томонидан тушунтириш бериш орқали ёпилган.

Шунингдек, Миришкор тумани "Янги Миришкор" МФЙда яшовчи тадбиркор Хайдаров Давид Навруз ўғли тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги ПҚ-4752 сон қарорига асосан 300 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит сўраб АТБ "Агро банк" Миришкор туман филиалига мурожаат қилганлигини, лекин ҳозиргача кредит ажратилмагандан шикоят қилиб, кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мурожаат АТБ "Агро банк" Миришкор туман филиали томонидан ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ёпилган.

Қайд этилганлардан ташқари, айрим банкларда мурожаатларни кўриб чиқишда саёз ёндошиш ёки мурожаатда акс этган талабларнинг тўлиқ ўрганилмаслиги оқибатида такрорий равишда мурожаатлар келиб тушишига сабаб бўлган.

Жорий йил 1 октябрь ҳолатига жами 220 та такрорий мурожаатлар келиб тушган. (АТБ “Агро банк” фаолиятида 58 та, ДТ “Халқ банки” фаолиятида 29, Ер ресурслари ва давлат кадастр идоралари фаолиятида 35 та, туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятида 54 та, Архитектура ва қурилиш идораларида 9 та, Мажбурий ижро бюроси идораларида 13 та).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "ZOOM" орқали бўлган мулоқотда банкларнинг фаолиятига аралашиш фикридан йироқлигини, бироқ, тадбиркорларни ҳақ ёки ноҳақ эканлигини аниқлашда уларнинг мурожаатлари бузилган-бузилмаганлигини кўриб чиқиш учун прокуратура ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш таклифини берган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Дебул шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашув ўтказилди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Жанубий Кореянинг Дебул шаҳридаги “Барака” ошхонасида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан Квангжу Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонаси ходимлари учрашуви ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.

Квангжу Чет эллик ишчиларни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари иштирокчиларга Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги меҳнат муносабатлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар, марказ фаолияти ҳақида маълумот берди.

Учрашувда хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш тартиблари, меҳнат мигрантлари ишлаётган заводдан 13-ойликни ўндириш, иш жойини ўзгартириш ва бошқа масалаларда берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ташқи_меҳнат_миграцияси

“Курск 2 атом электростанцияси” қурилишида ишлаш учун арматура, дурадгорлик ва бетон қуйиш ишларига фуқаролар таклиф этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
УРГАНЧ ШАҲРИДА ТИББИЙ КИСЛОРОД ИШЛАБ ЧИҚАРИШ СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛМОҚДА

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Хабарингиз бор, Урганч шаҳридаги тақсимлаш маркази ҳақида олдин ҳам маълумотлар берган эдик. Бу марказда COVID-19 инфекцияси аниқланган беморлар стандартлар асосида даво муолажаларини олиб боришмоқда.

Ушбу тақсимлаш марказида даволанаётган беморлар учун қўшимча тиббий кислород ишлаб чиқариш станциясини қуриш ишлари якунланмоқда.

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев тақсимлаш марказида бўлиб, қурилиши давом этаётган тиббий кислород ишлаб чиқариш станцияси билан танишди. Шунингдек, ҳозирда қурилиш ишларида фаолият юритаётган соҳа мутаҳассислари билан суҳбатлашди. Ушбу станцияда беморлар учун соатига 15 куб тиббий кислород етказиб бериш имконияти яратилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сурхондарё_вилояти

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Сурхон” спорт мажмуаси базасида ташкил этилган вақтинчалик саралаш ва тақсимлаш марказида бўлиб, коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Марказдаги 2 та блокда жами 264 ўрин мавжуд бўлиб, биринчи блок ўрта ва ўрта оғир, иккинчисида оғир ва ўта оғир даражадаги беморлар учун белгиланган. Бу ерда ултратовуш текширув аппарати (УЗИ), рентген аппарати, ЭКГ ва лаборатория хизмат кўрсатади. Беморларни ташхислаш ва даволаш учун барча зарур тиббиёт воситалари ва нафас олишни енгиллаштирувчи аппаратлар ўрнатилган.

Тўра Боболов муассасада даволанаётган беморлар билан суҳбатлашиб, уларнинг соғайиши учун барча чоралар кўрилишини айтган. Бу ердаги шароитлар, моддий-техник база ва дорилар таъминоти билан танишиб, мутасаддиларга беморларнинг бу касалликдан тўлиқ соғайиб чиқишлари учун ҳеч нарсани аямаслик кераклигини таъкидлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Фото_саёҳат

🌨❄️⛄️Зомин тоғларида қор ёғди.

Фотоматериал туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform