Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Гулжаҳон Йўлдошевага Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Омбудсман ҳамкорлигида қонун доирасида зарур ёрдам кўрсатилади

Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати
маълум қилди.

Сўнгги кунларда Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, вилоят бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганлиги бир қатор интернет сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали кенг муҳокама қилинмоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Г. Йўлдошевага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиши юзасидан ташвишдалигини билдиради ҳамда мазкур ҳолатга адолатли ва холис ечим топилишини истайди.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) котибияти мудири С.Азимовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг 1-сонли тергов ҳибсхонасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева билан Омбудсман ҳузуридаги миллий превентив механизм (МПМ) доирасида суҳбат ташкил этилди.

Суҳбат давомида Г. Йўлдошева коронавирус касаллигига чалинган бемор ўлимига сабабчи бўлиш ва 250 млн. сўм маблағни талон-торож қилишда айбланиб ҳибсга олинганлиги, ушбу иш бўйича суриштирув ўтказилиб, шифокор муаммолар ҳақида очиқ гапиргани, бундан ташқари тергов ва суддан яшириниши мумкинлигини инобатга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилганлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, Г.Йўлдошева, энг аввало, она эканлиги, 6 нафар вояга етмаган, жумладан, 2 ва 3 ёшли кичик фарзандлари борлиги, тергов ёки суддан яширинишга уринмаганлигини, шу билан бирга Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси фаолияти юзасидан олиб борилаётган текширувлар ҳамда унга нисбатан юритилаётган суриштирув ва тергов жараёнларида бевосита ўзининг иштирокида холисона кўрилишини таъминлашда ўзига нисбатан қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартирилишида амалий ёрдам сўради.

Ўтказилган суҳбат натижалари бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Омбудсман билан ҳамкорликда қонун доирасида ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда юқори суд инстанцияларига қўшма мурожаат қилишини, шу асосда Г. Йўлдошеванинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Тахиатош туман Халқ депутатлари Кенгаши аъзолари, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат гуруҳ Тахиатош тумани пахта далаларида меҳнат қилаётган теримчилар ҳузурида бўлиб, улар учун яратилган шарт-шароит, меҳнат жараёнлари билан танишишди.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Тахиатош туманида пахта йиғим-терими даврида теримчилар учун белгиланган меҳнат қонунчилиги талаблари асосида шарт-шароит яратиш юзасидан ўрганиш олиб боряпмиз, – дейди Олий Мажлис Сенати аъзоси, ишчи гуруҳ раҳбари О.Атаниязова.

Олий Мажлис Сенати аъзоси О.Атаниязова, Тахиатош тумани Халқ депутатлари Кенгаши депутати А.Матмуратов, Тахиатош тумани ҳокими ўринбосари З.Сапарова ва бошқалар теримчилар билан суҳбат ўтказди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Бугунги кунда давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудлар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида 92 та филиаллари ташкил этилган.

Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати инфографика шаклида маълумот
тақдим этди.

❗️Филиаллар томонидан олис ҳудудлар аҳолисига зарур бўлган 23 000 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хотин-қизларининг оилавий турмуш муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш, ҳаётий ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш, уларнинг маиший зўравонлик қурбонига айланиб қолишларини олдини олиш, ҳаётини қайта йўлга қўйишда моддий ва маънавий, тиббий-психологик ёрдам бериш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 1146 қисқа рақамли Ишонч телефони ўз фаолиятини бошламоқда.

Вазирлик Зўравонликдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази қошида мазкур Ишонч телефони фаолиятини жорий йилнинг 10 октябрь санасидан йўлга қўйиш ва уни молиялаштириш бўйича БМТнинг Aҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПA) билан ўзаро келишувга эришди.

Ишонч телефони орқали зўравонлик қурбонига айланган хотин-қизларга ҳаётидаги мавжуд оғир вазиятлардан чиқишларига ёрдам берилиб, уларга зарур руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак берилади. Бунда мурожаатчиларнинг хоҳишига кўра, унинг шахси сир сақланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Меҳнат мигрантларига оид Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 5 апрелдаги “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида”ги битимни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Пандемия шароитида мазкур битим асосида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш, уларни жўнаб кетишдан олдин касб ва тилга ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзолари ушбу мамлакатда бўлди.

Йиғилишда Татаристон Республикаси, Москва, Санкт-Петербург, Ленинград, Новосибирск ва Свердловск вилоятлари ижро этувчи ҳокимияти органлари иштирокида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига касб-ҳунар ва рус тилини ўргатиш масалалари бўйича Ўзбекистон делегацияси билан маслаҳатлашув натижалари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилишининг якуний баённомаси лойиҳасига киритиш бўйича таклифларни мувофиқлаштириш, "World Skills Russia" йўналиши бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш каби мавзуларда музокаралар ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода "II Халқаро мотоҳаваскорлар фестивали" иштирокчилари тантанали кутиб олинди

Видеолавҳа ИИВ ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазири маслаҳатчиси Джон Тулли барча устоз ва мураббийларга табрик йўллади (ВИДЕО)

Менинг болалик хотираларимдан шуни биламанки, мени ҳар куни билим олишга, ўқишга қизиқишга ундаган инсонлар-бу устозлардир. Айнан шу устозларим меҳнати туфайли мен ҳаётимда эришаётган муваффақиятларим бор. Мен ҳар куни иш фаолиятим давомида ўқитувчилар ва устозлар билан ишлашимдан ғурурланаман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва ҳурматли вазир Шерзод Шерматовнинг алоҳида жонкуярликларини таъкидлаган ҳолда айтмоқчиманки, ҳаётни ижобий ҳолга ўзгартира оладиган куч бор ва бу Сиз азиз устозлардир.

Барча таълим тизими масъуллари, мактаб директорлари, ота-оналар номидан фарзандларимизнинг камоли йўлида тинмай қилаётган меҳнатларингиз учун сизга яна бир бор алоҳида эҳтиром ва ташаккуримни изҳор этмоқчиман. Сизга раҳмат, азиз устозлар!

Джон Тулли,
Халқ таълими вазири маслаҳатчиси

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
«Bukhara City»нинг 49 фоизи инвесторларга сотилган

Бухоро шаҳридаги 83 гектар майдонда “Bukhara City” мажмуасини барпо қилишга киришилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб китобларга кўра, 550 миллион долларни ташкил этмоқда. Лойиҳага кўра Бухорода илк бор 1,1 гектар майдонда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспо-марказ ҳамда 1,4 гектарда технопарк ҳам қуртлади.

Бундан ташқари, ҳар бири 150 ўринга мўлжалланган замонавий меҳмонхоналар, мактабгача таълим муассасаси ва бошқа кўплаб ижтимоий соҳа объектлари учун ер майдонлари ажратилган. Ҳозирда Америка, турк, рус, корейс инвесторлари билан бир қаторда 14 та маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ҳудудда ўз лойиҳаларини амалга оширишга киришган.

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, «Bukhara City» лойиҳасига тегишли 73 объектнинг 36 таси яъни 49 фоизи тадбиркор инвесторларга сотилган. Қолган объектлар бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Жорий йилнинг 3 октябрь куни Балиқчи тумани ҳокимлиги мажлислар залида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди дея хабар берди туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Матбуот анжуманида сектор рахбарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Камоловна Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Бозоров Ғайрат Назарович босма ва электрон ОAВ вакиллари, блогерлар қатнашди.

Журналистлар,электрон ОAВ вакиллари ҳамда блогерлар матбуот анжумани давомида Сенат раиси ва туманнинг тўртта секторлари раҳбарлари ҳамда мутасадди рахбарлардан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform