Hudud Inform
8.7K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Самарқанд вилояти ҳокимлигида табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш масалалари муҳокама этилди.

Бу хақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
хабар берди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра
улар қуйидагича:

Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:

👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• 1 та болали оилага - 131 000 сўм;
• 2 та болали оилага - 217 000 сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;

👉 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

👉 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Инфографика

Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш инфографикаси Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Жамоатчилик_назорати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги қарорига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилган ва унга мувофиқ, Шофиркон туманидаги мавжуд ҳолат “қониқарсиз” деб топилган.

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “қониқарсиз” деб топилган туман, шаҳар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериши зарурлиги вазифаси топширилган эди.

Сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича “Йўл харитаси”ни тақдим этди.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шофиркон тумани нега “қониқарсиз” ҳудудга тушиб қолган? Туман ҳокими Шукурулло Ҳакимов бунинг сабабларини маълум қилиб, ундан чиқиш бўйича режасини баён қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра Наманганда Сенат раиси Танзила Норбоева иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгаши сессияси якунланганидан сўнг вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ташкилланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева иштирок этди.

—Ҳар қандай даражадаги раҳбар ОАВ учун очиқ бўлиши керак. Президентимизнинг ҳам талаби шундай. Шахсан ўзим журналистларни энг яқин ҳамкорим деб биламан ва улар билан мулоқотга доим тайёрман, — деди Сенат раиси.

Танзила Норбоева ўз чиқишида Наманганда бугунги кунда олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Журналистлар матбуот анжумани давомида Сенат раиси ва туман ҳокимига мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб топди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform