Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий қисмда ўтказилган меҳнат ярмаркасида кўплаб ҳарбий оилалар ишли бўлди

🎥 Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилган видеолавҳада
батафсил

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1 400 сўм бўлади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов маълум қилди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, пахта мавсумида яхши терадиган теримчилар кунига 100-120 минг атрофида даромад олишлари мумкин.

“Пахта терувчилар 2 хил бўлади. Биринчиси ўз манзилида пахта терадиганлар, иккинчиси эса бошқа ҳудудлардан келиб теримга ёрдамлашадиганлар. Барча теримчилар учун меҳнат шароитлари ташкиллаштирилади.

Теримга, авваламбор, ишсизлар: ёшлар, хотин-қизлар, хоҳиш билдирса, кексаларни ҳам жалб қиламиз”, - деди Баҳодир Умрзоқов.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Бирорта ёлланма ишчи шартнома тузмасдан туриб пахта даласига чиқмайди.

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Бу йилги пахта мавсумида меҳнат қонунчилигига, Халқаро меҳнат ташкилотлари томонидан билдирилган тавсияларга қатъий амал қилинади, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилмайди.

Ўтган йиллари мажбурий ва болалар меҳнати билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бироқ бу йил бунга жиддий қараймиз.

Пахта теримига ишчилар шартнома асосида, кўнгилли равишда жалб қилинади. Бирорта ёлланма ишчи шартнома тузмасдан туриб пахта даласига чиқарилмайди», — деди Умрзоқов.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Кўнгилли равишда пахта тераман деб рўйхатга ёзилганларнинг ҳар бирига ишни бошламасдан туриб маош сифатида 500 минг сўмдан берилади. Отряд раҳбарларига эга 2 миллион сўм. Бунга молиявий манбалар ҳам етарли.

Биз пахта теришга қўрқитиш орқали эмас, моддий рағбатлантириш орқали жалб этишимиз керак. Агар давлат талабларини бузадиганлар бўлса, улар катта жазога тортилади», — Баҳодир Умрзоқов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Интернетда terim.uz сайтини очдик. Ҳар бир кўнгилли ушбу сайтга кириб, қайси ҳудудда пахта термоқчи эканлигини онлайн тарзда маълум қилишлари мумкин.

Ёлланма терувчи ким? У қайси талабларга мувофиқ ишлаши лозим? Иш берувчи ким? Уларнинг вазифалари ва масъулияти қандай? Ушбу масалалар бўйича махсус низом ишлаб чиқилди. Бу — тарихда илк бор.

Ҳар бир туманда, ҳудудда ёлланма терувчиларни ишга жалб этиш масалалари ҳам низомда кўрсатилмоқда. Ҳеч қандай тушунмовчилик бўлиши мумкин эмас.

Узоқ жойдан келиб пахта тераётганларга барча шароит ташкил этилади. Ҳаттоки, уларнинг ишдан сўнг телевизор кўриб, радио тинглаб, газета ва китоблар мутолаа қилишлари учун шароит яратиш масаласи ташкилий томондан ҳал этилмоқда.

Терувчилар ўзи истаган муддатга шартнома тузиши мумкин. Хоҳласа бир ҳафта, хоҳласа 15 кун, хоҳласа бир ой. Ҳеч ким қанчадир муддатга шартнома тузишга мажбурланмайди», — Баҳодир Умрзоқов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бизда кўп болалари оилалар бор. Айрим ота-оналар яхши пахта теради, деб 10-15 ёшли фарзандларини пахта даласига олиб чиқмоқчи бўлиши мумкин.

Бироқ бу мумкин эмас! Ҳаттоки ота-онаси хоҳласа ҳам. Керак бўлса ота-онага чора кўришгача бориш мумкин, агар болаларни мажбур қилаётган бўлса.

Ўзбекистонда болалар меҳнати — маън қилинади. Бу масалада орқага қайтилмайди», — Баҳодир Умрзоқов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Мажбурий меҳнат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра таъқиқланган бўлиб, меҳнатга мажбурлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тошкент_вилояти

❗️Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб ижодкорлар ўртасида ўтказилган "Энг улуғ, энг азиз" кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи якунланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

📍Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносида шу муносабат билан ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Мурожаатларнинг ижро ҳолати муҳокама этилди

Видеоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ “Меҳнат шароитлари: пахта мавсумига тайёргарлик, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар”га бағишланган матбуот-анжумани.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йиллик стратегияси қабул қилинган.
Давлат томонидан пахта хом-ашёси нархини белгилаш амалиётидан воз кечилган.
Фақатгина уруғчилик соҳаси давлат томонидан назорат қилинмоқда.
Бу йил механизация ва қўл терим усули тажрибасидан фойдаланилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Наманган_вилояти

Шу йилнинг 3-5 сентябрь кунлари Наманган муҳандислик-технология институтида алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишига кириш ижодий имтиҳонлари бўлиб ўтди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Енгил саноат технологияси факультетининг дизайн (костюм) таълим йўналишига 50 ўрин учун 291 нафар талабгор ҳужжат топширган эди. Ижодий имтиҳоннинг сўнгги кунида 93 нафар абитуриент келиши белгилаб қўйилган эди. Уларнинг 8 нафари имтиҳонларга келмади. Уч кун давом этган имтиҳон жараёнларида жами 238 нафар абитуриент иштирок этган бўлса, 53 нафар талабаликка талабгор турли сабабларга кўра қатнашмади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform