Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Алибек Алишерович Эргашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

У 2009 йилда Тошкент Давлат жаҳон тиллар университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган.

2019 йилдан ҳозирга қадар Бошқармада Ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш сектори мудири лавозимида фаолият юритиб келган.

Агентлик директори Асаджон Ходжаевнинг 2020 йил 2 сентябрдаги буйруғи билан Алибек Эргашев Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Агентлик Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона ҳамда ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Қарши шаҳрида оилаларнинг шахсий томорқасидан унумли фойдаланишлари учун иссиқхоналар ташкил этиш ишлари давом этмоқда.

Видеолавҳа вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Пандемия шароитига мослаштирилган намунавий дарс жадвали ишлаб чиқилди

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилининг 1-чораги учун умумтаълим мактабларининг пандемия шароитларига мослаштирилган намунавий дарс жадвали ишлаб чиқилди.

Мазкур дарс жадвали асосида умумтаълим мактабларининг навбатлилиги (сменаси), ўқувчи ўрни, синфлар ва ўқитувчилар сонидан келиб чиқиб, ушбу намунавий жадвалга мослаштирилган ҳолда дарс жадвалини тузиш тавсия этилади.

Дарс жадвалини тузишда қуйидаги талабларга эътибор қаратилади. Жумладан, бир вақтнинг ўзида ўқувчилар кўп тўпланмаслиги ва тирбандликни олдини олиш учун дарс машғулотларининг бошланиш вақтлари белгиланади (бошланғич синфлар учун 8-00 да, 5-8 синфлар учун 8-30 да, 9-11 синфлар учун 9-00 да).

Ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида, жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология ҳамда тарбия фанлари ўқув йили бошида вақтинчалик ўтилиши тавсия этилмайди, ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади. Шуни аълоҳида таъкидлаш керакки, мазкур фанлардан дарс бераётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи тўлиқ сақлаб қолинади ва улар мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга жалб этилади.

Танаффус вақтларида санитар-гигиеник талабларга риоя этиш, ижтимоий масофани сақлаш ва ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотини чеклаш мақсадида дарслар оралиғида қўнғироқлар чалиш тавсия этилмайди, танаффус вақтларида бир вақтда ўқувчилар тўпланишига йўл қўйилмайди.

Дарслар орасида 5 дақиқалик танаффус берилади, шунингдек, бошланғич синфда 2-соат дарсидан кейин, 5-11 синфларда 3-соат дарсидан кейин 10 дақиқалик катта танаффус, сменалар оралиғида эса 30 дақиқа тозалаш учун вақт берилади.

Масофавий шаклда таълим олаётган ўқувчилар учун телевизион дарслар жадвали жорий йилнинг 10 сентябридан бошлаб вазирликнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўқув йили расман жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
👆 Шунингдек, ХТВ ўқув йили бошида айрим фанларни вақтинчалик ўтилмаслигини тавсия қилади

Ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида, ўқув йили бошида вақтинчалик ўтилиши тавсия этилмайдиган фанлар қуйидагилар:

жисмоний тарбия;
чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик;
мусиқа маданияти;
тасвирий санъат ва чизмачилик;
технология;
тарбия фанлари.

‼️Ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади.

Шуни аълоҳида таъкидлаш керакки, мазкур фанлардан дарс бераётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи тўлиқ сақлаб қолинади ва улар мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга жалб этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни кенг йўлга қўйиш, ёнғоқ, писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш, қўшимча ерларни оборотга киритиб, ижарага бериш бўйича топшириқлар берилди.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш борасида 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития лесного хозяйства.
Даны поручения по освоению лесных земель с привлечением частного сектора, расширению коневодства, животноводства, семеноводства, питомничества и туризма, организации плантаций грецкого ореха, фисташки, миндаля и лекарственных растений, вводу в оборот дополнительных земель и сдачи их в аренду.
Указано на необходимость доработки 10-летней программы по развитию лесного хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #urmon #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш бўйича асосий чора-тадбирлар

———————————-

⚡️План практических действий по восстановлению экономического роста и продолжению системных структурных реформ в Республике Узбекистан на 2020-2021 годы

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган_вилояти

Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг 2020 йил август ойи даромадлари ҳамда январ - август ойи харажатлари ижроси бўйича маълумот

Видеоинфографика вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тақдим этилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қашқадарё_вилояти

Видеоматериал Давлат геология қўмитаси ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ДИҚҚАТ, МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ УЧУН МУҲИМ ХАБАР!

Магистратурага кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатнома олиш имконияти яратилди.

2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун "Рухсатнома"ни https://magistr.edu.uz va https://ruxsatnoma.edu.uz/ манзили орқали юклаб олиш имконияти яратилди.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги шахсий маълумотлар киритилиши лозим.

1️⃣ паспорт серияси;
2️⃣ паспорт рақами;
3️⃣ туғилган сана

❗️Эслатиб ўтамиз: Онлайн тест синовлари жорий йилнинг 8-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда сўнгги йилларда эришилган натижаларга бағишланган “Минг бир саёҳат” кўрсатувини O’zbekiston 24 телеканалида томоша қилинг.

Шанба. Ўзбек тилида соат: 11:15, 20:25
Якшанба. Рус тилида соат: 11:15, 18:55

Материал Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан тайёрланган

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform