Hudud Inform
7.37K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
30 август куни Ўзбек миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов 57 ёшида вафот этди.

Маълумот учун, Фатҳулла Маъсудов 1963 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1980-1984 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти талабаси бўлган.

1986-1988 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри режиссёр ёрдамчиси, 1988 йилдан эса актёр сифатида фаолият кўрсатган. 2015 йилдан Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлайди.

1999 йили "Шуҳрат” медалига сазовор бўлган. 2003 йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланган. 2014 йили "Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кўксарой қароргоҳида байрам тадбири бошланди

Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бошланди. Бу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, илм-фан фидойилари, фаол ёшлар иштирок этмоқда.

Президент:
- Ўқитувчиларнинг ойлигини, албатта, 1000 долларга етказамиз;

- "Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйилмоқда".

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
– Мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар обрўйини янада юксалтириш керак. Шундагина бугунги 1-синфдаги фарзандларимиздан 15-20 йил ўтиб, албатта, Улуғбек, Беруний, Ибн Синолар етишиб чиқади. Мен бунга албатта ишонаман, – деди Президент.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳеч ким, ҳеч қачон унутмаслиги керак, қанчалик қийин бўлмасин, қанча маблағ ва имкониятлар талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди – деди давлатимиз раҳбари.

Давлат раҳбари олий ўқув юртига ҳужжат топширган йигит-қизларга имтиҳонларни муваффақиятли топшириб олишида омад ва зафарлар тилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
- "Тараққиёт кушандаси бўлмиш иллат – коррупцияга қарши мамлакатимизда кенг кўламда кураш олиб борилмоқда. Шу борада янги тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлигини ташкил этганимиз бу масаланинг долзарблиги ва доимий эътиборимизда бўлишидан далолат беради.
Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олганини бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.
Барчангиз хабардорсиз, ҳозирги мураккаб шароитга қарамасдан, биз зиммамизга олган барча халқаро мажбуриятлар ва келишувларни тўлиқ бажариб келмоқдамиз. Хорижий шерикларимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқдамиз", деди Шавкат Мирзиёев.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Коронавирус пандемияси туфайли бу йил Мустақиллик байрами ихчам шаклда ўтказилди. Кўксаройдаги маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

31 августа в комплексе “Куксарой” состоялось торжественное мероприятие по случаю двадцать девятой годовщины государственной независимости Республики Узбекистан.
Президент Шавкат Мирзиёев выступил с речью и поздравил наш народ с национальным праздником.
В этом году из-за пандемии коронавируса празднование Дня независимости проводится в более узком формате, в режиме онлайн. Церемония в «Куксарое» транслировалась по телевидению.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #bayram #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter