Hudud Inform
8.56K subscribers
18.4K photos
4.02K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия даврида мактаблар очилиши учун қандай талаблар мавжуд?

Баҳром Алматов — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синфда ўқувчилар қандай жойлаштирилади?

Мактабга кириш-чиқишда ўқувчилар орасида тиқилинч бўлса, бу вирус тарқалишига олиб келмайдими?

Мактаблар очилса, ўқувчиларнинг тана ҳароратини ўлчашдан ташқари яна қандай чоралар кўрилади?

〰️〰️〰️〰️
Усмон Шарифхўжаев — Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда қатъий форма талаб қилинадими?

Давомад, ўқувчиларнинг келиш-кетиши назорат қилинадими?

〰️〰️〰️〰️
Шерзод Шерматов — Халқ таълими вазири.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Гулистон шаҳар 1-мавзе, Сайқал маҳалласи, А.Навоий кўчаси Гулистон шаҳри марказий ўйингоҳи бу йилги тест синовлари ўтказилишига шай ҳолатда

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Автомобилнинг орқа-ён ойнасига парда ўрнатиш масаласида ИИВ бошлаган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши суд томонидан тугатилди

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов
маълумот берди.

📝 Б. Бахранов 2019 йил 18 апрель куни Бухоро шаҳри кўчалари бўйлаб “Нексия” русумли автомашинада ҳаракатланиб бориш вақтида ЙҲХБ ходими томонидан тўхтатилган. Текширув вақтида автомашинанинг орқа ён эшик ойналарига ҳайдовчи ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарса ўрнатилган транспорт воситасидан фойдаланиб келиб, “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-иловаси 7.3-банди талабларини бузганлиги учун МЖтК 126-моддасининг 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Б. Бахранов ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатишни сўраган.

Судда мутахассис сифатида сўралган Ф. Ирисов техник регламентга мувофиқ кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлган тақдирда ушбу автомашиналардан фойдаланиш тақиқланиб, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно эканлиги, шунингдек, парда ўрнатилган ойнада ёруғлик ўтказувчанлиги даражасини текшириш имкони мавжуд эмаслиги, чунки мазкур текширув фақатгина туси ўзгартирилган ойналарда ёруғлик ўтказувчанлигини текширишни назарда тутиши, парда ўрнатилиши ойналарни тусини ўзгартириш (қорайтириш) ҳисобланмаслигини баён қилди.

❗️Б. Бахранов бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинанинг орқа ён эшик ойналарига парда ўрнатган ҳолда ҳаракатланганлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлса-да юқоридаги Қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳайдовчи ўрнидан теварак-атроф кўриниши майдонига орқа ён эшик ойналари кирмаслиги назарда тутилган бўлиб, ушбу ойналарга кўришни чекловчи қўшимча нарсалар ўрнатиш ёки қопламалар суртиш мумкин эмаслиги амалда бўлган қонун ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тақиқланмаган.

📌 Бундан ташқари, суд, мутахассис Ф. Ирисовнинг берган кўрсатмалари ва ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб Б. Бахрановнинг автомашина орқа ён эшикларига парда ўрнатганлик ҳолатини “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-иловаси 7.4-банди талабларини бузилиши сифатида малакалаб бўлмайди, - деб ҳисоблади.

⚖️ Суд, юқоридаги қонун талаблари ва ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, Б. Бахрановнинг транспорт воситасини орқа ён эшик ойналарига парда ўрнатган ҳолда фойдаланиб келганликда ифодаланган ҳаракатларида МЖтК 126-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топиб, унга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатишни лозим деб топди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ТАЙИНЛОВ

📝 Тошкент шаҳар Сергели туманига Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич ҳоким этиб тайинланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
ТАЙИНЛОВ

📝 Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Торкунов Анатолий Васильевични Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

О награждении Торкунова Анатолия Васильевича орденом «Дўстлик» Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тошкент вилоятида туман ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарлари танлов асосида ишга қабул қилинади

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларининг бошқарув аппаратида мавжуд бўлган вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида, очиқ танлов эълон қилади.

📌Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ!

Танловда иштирок этаётган номзод учтагача бўш турган иш ўрни учун ўз номзодини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат этиши мумкин.

💠Аризаларни қабул қилиш, номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади. Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма илова қилинади.

❗️Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотларни Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларининг расмий сайтлари орқали билиб олишингиз мумкин.

📆Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 27 августдан 11 сентябргача бўлиб ўтади.

🔹Манзил: Нурафшан шаҳри, Ташкент йўли кўчаси 152 уй
📞Мурожаат учун тел:
(70) 762-58-18, (70) 762-58-70

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Сирдарё вилоятидаги "Сирдарё универсал ойна" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сирдарё универсал ойна" в Сырдарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Босқинчиликка учраган фуқаронинг интернет тармоқларига жойлаган мурожаати юзасидан Наманган вилоят ИИБнинг расмий муносабати

"Zo'r TV" телеканали "Bu kun" информацион дастурида батафсил сўз юритилган.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🔰 Фарғонада етиштирилган шафтолилар қайси давлатларга экспорт қилинди?

Ўзбекистон 47,7 минг тонна шафтоли мевасини 9 та хорижий давлатларга экспорт қилди.

🏢 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 август ҳолатига қиймати 36,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 47,7 минг тонна шафтоли меваси хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 минг тоннага кўп.

📌 Экспорт қилинган жами шафтолининг 34, 9 фоизи яъни, 16,7 минг тоннаси Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келган. Бу борада Наманган вилояти 8,2 минг тонна, Тошкент вилояти 7,5 минг тонна ҳамда Хоразм вилояти 5,5 минг тонна маҳсулот экспорти билан кейинги ўринларни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, Россия Федерациясига 22,1 минг тонна ва Қозоғистонга 20,6 минг тонна шафтоли меваси экспорт қилинган.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

Самарқанддаги ноқонуний қурилишларга қачон барҳам берилади?

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан тайёрланган лавҳа шу ҳақда.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Бугун, 26 август куни Мўйноқ аэропортида илк самолёт парвози амалга оширилди

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати
маълум қилди.

Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида эътиборлари асосида кундан-кун чирой очиб бораётган Мўйноқ аэропортига мана кўп йиллик узулишлардан сўнг илк AIRBUS A-320 самолёти келиб қўнди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform