Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати
маълум қилди.

Жорий йил 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра,
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида ташкил этилди. Шунингдек, Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди.
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- ақида ва калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Имом Мотуридий ва унинг издошлари бўлган алломаларнинг улкан илмий, диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш;

- ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг афкор оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказиш;

- Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби алломаларнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси ва унинг тараққиётида тутган ўрнини чуқур тадқиқ этиш, ёш авлодни миллатлараро ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинчлик-тотувлик каби ислом динининг асл қадриятлари руҳида тарбиялаш;

- “жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ислом динининг илм-маърифат, маънавий поклик, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва бунёдкорликка чақирувчи ғояларини халқимиз, айниқса, ёшларга етказишдан иборат экани қайд этилди.
Ҳужжатда Марказ ҳамда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти (ICESCO)га аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатларнинг махсус муассасалари, университетлари ўртасида самарали халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича аниқ чоралар белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак

Президент: мы должны твердо придерживаться санитарно-гигиенических правил, не повторять допущенных ранее ошибок

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 15 августдан бошлаб:

✔️автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

✔️ маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.
Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;

✔️ очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

🔸банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

🔸столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

🔸бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🔸ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

❗️Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.

✔️ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

🔸машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

🔸ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

🔸ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

✔️санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:

🔸фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;

🔸бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;

✔️ музейлар фаолияти;

✔️ гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун
– хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

✔️ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда);

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 17 августдан бошлаб:

✔️ ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;

✔️жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун:

🔸ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37°С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;

🔸жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔸транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

✔️ диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади;

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️ 2020 йил 20 августдан бошлаб:

✔️ буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти (санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир марта санитар кунини эълон қилган ҳолда). Бунда, супермаркет ва бошқа йирик дўконлар:

🔹кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлишини, шунингдек, ушбу объектларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш талаб этилади;

🔹ишчи, хизмат, умумий санитар-гигиеник узел хоналарини, йирик сиғим майдонларини (хоналарини) ва ҳаво айлантириш тизимини ультрабинафша зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш чораларини кўриши лозим.

✔️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолияти. Ушбу объектлар фаолиятини амалга оширишда:

🔹уларнинг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

🔹ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади
.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

✔️ фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;

✔️тана ҳарорати 37°С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;

✔️давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;

✔️томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;

✔️умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);

✔️тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

✔️ 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;

✔️ йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

‼️ Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

⭕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️ хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;

✔️карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;

✔️карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан кириш бўйича қуйидаги тартиб амал қилиши белгиланди:

✔️санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

✔️ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

✔️коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар — эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди. Мазкур рўйхатга асосан:

🔵 яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

🟡 сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

🔴 қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

❗️Юқоридагилардан ташқари жамоавий (коллектив) иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

‼️Шу билан бирга, мутасадди вазирлик ва идораларга оммавий ахборот воситаларида маданий-маърифий ва кўнгилочар мазмундаги кўрсатув, эшиттириш ва материалларни кўпайтириш, шунингдек ижтимоий масофани таъминлаган ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда театр, кинотеатр, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан асофслантирилган таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Изоҳ: диний ибодатларни бажариш юзасидан

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради.

Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

❗️Шу ўринда, “Барча диний ташкилотлар” деганда юртимиздаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканлари назарда тутилганини эслатиб ўтиш лозим. Бунга масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар киради.

❗️Айни дамда ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган айрим саволлар ва мулоҳазаларга ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қиламиз.

❇️Биринчидан, масжидларда кунлик беш маҳал намоз, черков, синагога ва бошқа ибодат масканларида ҳар кунлик ибодатлар тўлиқ бажарилади.

❇️Иккинчидан, масжидларда жума намози, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ вақтинча тўхтатиб турилади.

✔️Муҳтарам юртдошлар, белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асраб-авайлайлик!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Бухоро_вилояти

Вобкент туманида 2020 йил январь-июль ойларида белгиланган экспорт режаси экспортёр корхоналар кесимида бажарилади.

Бу ҳақда Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Туманнинг 2020 йилдаги экспорт режаси 8386,5 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган, жумладан:

Туманда 2020 йил учун январ-июль ойларида 4418.3 минг АҚШ долларида маҳсулотлар экспорти режаси белгиланган.

Шундан саноат маҳсулотлари экспорти режаси 1875,2 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Шундан қишлоқ хўжалиги махсулотлари экспорт режаси 6511.3 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Туманнинг январь-июль ойларида саноат маҳсулотлари режаси 1875,2 минг АҚШ доллари бўлиб, 31 июль ҳолатида 2852.3 мингАҚШ долларлик саноат маҳсулотлари экспорт қилинди.

Туманнинг январь-июль ойларидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари режаси 6511.3 минг АҚШ доллари бўлиб, 31 июль ҳолатида 1045.6 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди, ёки режа 28 % га етказилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📌“Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори тасдиқланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

🔰Қарорга мувофиқ:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба олий таълим муассасалари талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Халқаро олимпиадалар ғолибларини бир марталик мукофотлаш ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тизимини жорий этиш белгиланган.

🔰Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларини магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилиш;

🔰2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказиш ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилган.

🔰Шунингдек,
олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

🔰олий таълим муассасаларининг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага олий таълим муассасаларининг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Узбекистан побеждает практику принудительного труда

🇺🇳 Старший технический советник Международной организации труда (МОТ) Йонас Аструп прокомментировал успехи Узбекистана в ликвидации принудительного труда. На своей странице в соцсети Twitter Й.Аструп разместил пост, отмечая исчезновение принудительного труда в Узбекистане.

❗️«Узбекистан побеждает в борьбе с принудительным трудом! МОТ, Всемирный Банк, ЕС, Швейцария, Госдепартамент США, с гордостью поддерживают такие эффективные решения узбекского правительства,
как горячая линия против принудительного труда», — говорится в сообщении Й.Аструпа.

📲 В твите также отмечается, что заявить по поводу нарушения трудовых прав можно на сайте Госинспекции dmi.mehnat.uz, по номеру телефона горячей линии 1176 и через Telegram-бот @mehnathuquqbot.

🌐 В последние годы, прогресс Узбекистана в ликвидации принудительного труда получает широкое признание со стороны международных организаций и зарубежных партнёров.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

Қибрай туманидаги ер майдонларни хатловдан ўтказиш давом этмоқда

✍️ Бу ҳақда Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот
хизмати маълум қилди.

🖇Мазкур жараёнларининг бориши ҳақида фуқаролар томонидан келиб тушган саволларни эътиборга олиб, Давергеодезкадастр қўмитаси ташаббуси билан ўрганиш ишлари олиб борилди.

⁉️Хўш, айни вақтдаги ишлар қайси босқичда олиб борилмоқда? Хатловдан сўнг, кўзда тутилган имконият ва қулайликлар нималардан иборат бўлади?

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🔰 Самарқанд: Навоий шоҳ кўчаси янги қиёфага кирди

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бухоро_вилояти

Туркиянинг «TRT Avaz» телеканали Бухорода карантин қоидалари юмшатила бошлангани ҳақида репортаж тайёрлади

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Сирдарё_вилояти

Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрган уйларни таъмирлашга салкам 30 млрд сўм сарфланди

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Сардоба сув омборида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида:

* жами 74 591 аҳоли ўз яшаш манзилларига қайтарилди. 14 859 аҳоли эса кўчирилган ҳудудларда яшамоқда;
1826 та уйда таъмирлаш ишлари 97 фоизга бажарилди;
ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияларига жами 128 миллиард сўм ажратилди;
кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ва уларнинг туташ ҳудудини тиклаш ҳамда ободонлаштириш учун жами 35,6 миллиард сўм маблағ сарфланади. Хусусан, уйларни таъмирлаш учун 29,7 миллиард сўм ва ободонлаштириш ишларига 5,9 миллиард сўм сарфланади;
2020 йилнинг 20 августига қадар кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва 25 августга қадар туташ ҳудудларини ободонлаштириш ишларини тўлиқ якунлаш режалаштирилди.
Ижтимоий соҳа объектлари қурилиш-таъмирлаш ишлари жами 45 фоизга, шундан:
умумтаълим мактаблари бўйича 44%;
мактабгача таълим ташкилотлари бўйича 15%;
соғлиқ сақлаш муассасалари бўйича 53%;
коллеж бўйича 31 фоизга бажарилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📕 Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган ходимларга тўловларни тўланиши тўғрисидаги маълумотнома (7-11 август кунлари оралиғида).

*Юқоридаги рағбатлантирувчи тўловлар даромад солиғи ва ягона солиқ харажатлари билан қўшиб ҳисобланган.

🗓 Маълумотлар Молия вазирлиги ахборот хизмати телеграм каналида янгилаб борилмоқда.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official