Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
ДАВОМИ👆
〰️〰️〰️〰️〰️
Кун.уз сайти мухбири ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова билан уйда даволанувчи беморларга бериладиган тавсиялар бўйича суҳбатлашди:
➖ Дейлик, касалликка хос айрим белгилар пайдо бўлди, бунда нима қилинади? Ҳозир ҳамма жойда турли-туман тавсиялар кўпайиб кетди, уларнинг қай бири тўғри?
➖ Биринчи эътибор қилишимиз керак бўлган жиҳат — ҳар бир организм ва касаллик кечиши ўзига хос ва шунга қараб даво услуби танланади. Шунинг учун шифокор назорати бежиз олиб борилмайди.
Умумий тавсияларга келсак — белгилар пайдо бўлганидан кейин, уларнинг яққоллик даражасига кўра шифокор беморнинг назорат тактикасини ўзгартиради. Бунда тана ҳарорати кўтарилса (38,5 даража ва ундан юқори ҳолатда) иситма туширувчи аспирин ва унинг муқобилларини, томоқ ва бўғимларда оғриқлар, йўтал каби белгилар пайдо бўлганда антибиотик ёки вирусга қарши препаратларни тавсия қилади.
💊 Билиб-билмай дори-дармонларни қабул қилиш орқали беморларда касалликнинг асоратланишига олиб келиши эҳтимоли бор. Масалан, иситма ёки томоқдаги оғриқни тўлиқ даволамай оғриқнигина вақтинча қолдириш ҳисобига касаллик янада чуқурроқ илдиз отиши, ёки антибиотиклар қабул килсак у вирусга таъсир қилмай, жигар, ичаклар ёки буйракка ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.
👩🏻⚕️ Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор маслаҳатига қулоқ тутиш, оддий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаол бўлиш муҳим.
➖ Гигиеник талаблар қандай?
➖ Вируснинг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида бемор тез-тез қўлини совунлаб ювиши, кунига имкон қадар 2 марта чўмилиши зарур. Шунингдек, қўринадиган шиллиқ қаватлар — оғиз ва бурунни илиқ ҳолдаги тузли эритма билан кунига 4-5 марта чайиб туриш муҳим, томоқни чайишда йод томизилса ҳам бўлади.
Беморда коронавирус касаллигига таалуқли бўлган ҳеч қандай белгилар бўлмаса-да, ўзида аввалдан касалликлари мавжуд бўлса, бу касалликларни даволаш муҳим, бунда доимий ичиб юрган дориларни шифокор тавсиясига кўра қабул қилишда давом этиши керак.
Касаллик аломати бўлмаса ҳам, амбулатор шароитда қолдирилган бундай беморлар оила шифокорлари томондан тизимли назоратда бўлади. Яъни оила шифокори кунига 1-2 марта бемор ва унинг қариндошлари билан телефон орқали боғланиб, унинг ҳолидан хабар олади. Мазкур ҳолатда бемор ўзида пайдо бўлган оддий белгилардан, гарчи улар аҳамиятсиз туйилса ҳам тиббиёт ходимини воқиф қилиши зарур.
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️12 хил дори, антибиотикли ва гормонли осма уколлар — танишининг тавсияси билан муолажа олиб, ўпкаси 80 фоизга зарарланган ва нафас етишмовчилигидан вафот этган бемор тарихи
➖ Уйида, ўзи билганича, таниш-билишларидан эшитган тавсиялар бўйича даволанаётган беморлар йўқ эмас. Ачинарлиси, улар ўз ҳаётини таҳлика остига қўймоқда. Шу беморларнинг бундай йўл тутишини бир қараганда оқлаш ҳам мумкиндир. Аммо уларга нотўғри маслаҳат бераётган шифокорлар ҳақида нима деймиз? Келинг, далиллар асосида фикр юритайлик.
▪️БАТАФСИЛ ☝️ видеолавҳада
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
➖ Уйида, ўзи билганича, таниш-билишларидан эшитган тавсиялар бўйича даволанаётган беморлар йўқ эмас. Ачинарлиси, улар ўз ҳаётини таҳлика остига қўймоқда. Шу беморларнинг бундай йўл тутишини бир қараганда оқлаш ҳам мумкиндир. Аммо уларга нотўғри маслаҳат бераётган шифокорлар ҳақида нима деймиз? Келинг, далиллар асосида фикр юритайлик.
▪️БАТАФСИЛ ☝️ видеолавҳада
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📣 ЭЪЛОН!
Бугун, 9 август, соат 17:00 да АОКА залида коронавирус пандемияси даврида ҳукумат томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда Тошкент шаҳридаги саралаш ва тақсимлаш марказлари бош шифокорлари иштирок этади:
Пирназар Алихонов
Алишер Ҳожиметов
Воҳид Азимов
〰️〰️〰️〰️〰️
📲 Конференция @aoka_uz телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Республика махсус комиссияси қарори
〰️〰️〰️〰️〰️
📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
〰️〰️〰️〰️〰️
📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Инфографика. Карантин талабларини тўлиқ сақлаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларининг фаолият юритиши бўйича асосий шарт ва шароитлар.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Инфографика. Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш бўйича тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида бу йил байрам мушакбозлиги бўлмайди.
✨ Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан ҳар йили кечки соатларда байрам мушакбозлиги бўлиб ўтар эди. 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли ушбу тадбир ташкиллаштирилмайди.
🚫 Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда, дейилганди Республика Махсус комиссиясининг аҳолига мурожаатида.
❗️Ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш тавсия қилинади.
Манба

РАСМИЙ БАЁНОТ
Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.
Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.
Шуни унутмаслик керакки, бирор инсоннинг фақат ўзига тегишли бўлган фундаментал ҳуқуқи ҳисобланувчи шахсий саломатлиги ёки коронавирус касаллигидан вафот топгани ҳақидаги хабарларни эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилиниши лозим.
Мазкур қонунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақатгина ўзини розилиги, агарда у муомалага лаёқатсиз бўлса унинг қонуний вакили, мабодо оламдан ўтган тақдирда меросхўрларининг ҳужжат шаклидаги розилиги билан эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бундан ташқари, аҳоли орасида фейк хабарларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, нотўғри хабарлар билан чалғитиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарлик келтириб чиқаради.
Агентлик оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ишончсиз ахборотларни тарқатмаслик ҳамда нохолис манбалардан фойдаланмасликни сўрайди.
Бугунги мураккаб вазиятда ахборот майдонида қонунга зид ҳолатлардан йироқ бўлган ижобий муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшайлик.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги