Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Фарғонада “CALL CENTER” – тиббий Маслаҳат маркази фаолиятини кўрсатмоқда

Вилоят аҳолисига тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган “Call-center” туну кун – узлуксиз фаолият кўрсатиш маркази фаолият олиб бормоқда.

☎️ Вилоятдаги олий малакали шифокор, етакчи профессор-ўқитувчиларидан иборат “CALL CENTER” маслаҳат маркази ҳар куни (73) 244 26 70 ёки ички телефон 1055 телефон рақамлари орқали 24 соат – узлуксиз фаолият кўрсатади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Хоразм вилояти

📞 Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи "1105" қисқа рақамли Call-марказ ўз фаолиятини давом қилдирмоқда.

☎️ Қўшимча маслаҳат ва ёрдам кўрсатиш мақсадида, 24 соат давомида (+99862) 224-66-40, (+99862) 224-66-70, (+99862) 224-66-13, (+99862) 224-66-23 рақамли ишонч телефонлари саволларингизга жавоб беради. Штабга беркитилган навбатчи шифокорлар сизларнинг саволларингизга жавоб беришга тайёр.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Қашқадарёда коронавирус бўйича Call-марказ ишга туширилди

Коронавирус инфекцияси таркалиши билан боғлик эпидемиологик вазият таҳлили ва назоратини амалга оширувчи вилоят бош штаби таркибида фаолияти йўлга қўйилган марказда олий малакали шифокорлар, етакчи мутахассислар ва тегишли мутасаддилардан иборат марказ ҳар куни 24 соат давомида фуқаро мурожаатларини қабул қилади.

Call-markaz билан боғланиш рақамлари - (75) 220-03-00.

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform
Тошкент шаҳридаги туманларнинг “COVID-19” бўйича аҳолининг саволларига жавоб берувчи куну тун ишловчи телефон рақамлари

☎️
Агар сизда “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволлар бўлса, Тошкент шаҳрида ташкил этилган Call-марказлар рақамлари орқали аниқ ва тўлақонли жавоб олишингиз мумкин.

Бектемир ва Миробод туманлари - (71) 289-52-33
Сергели тумани - (71) 208-72-23
Мирзо Улуғбек тумани - (71) 208-72-55
Учтепа тумани - (71) 289-49-98
Яшнобод тумани - (71) 289-73-32
Чилонзор тумани - (71) 289-73-27
Яккасарой тумани - (71) 289-52-88
Юнусобод тумани - (71) 289-61-15
Олмазор тумани - (71) 208-54-42
Шайхонтоҳур тумани - (71) 208-70-11

Каналга уланиш:
👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​❗️Касаллик аломати бўлмаган беморлар уйда қандай даволанишлари керак? Эксперт тавсиялари

Кун.уз сайти мухбири Аброр Зоҳидов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова билан суҳбатлашди:

Бемор барча кўрсаткичлар бўйича уйда даволанишга мос деб топилди. Энди унга қандай тавсиялар берилади?

Бунда бемор ва унинг қариндошлари қуйидагиларга аҳамият беришлари шарт:

☑️ Биринчи навбатда бемор алоҳидаланиши, хонага кириш ва чиқиш қатъий чегараланиши керак.

☑️ Иккинчидан, ажратилган хона деразалари бор, шамоллатиш имконияти бўлиши шарт. Бу хона кунига 3-4 маҳал шамоллатилиши ёки дераза ойнаси кўп вақт очиқ бўлиши керак. Кондиционерлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур, чунки улар хонадаги ҳавони қуритиш билан бирга, нотўғри фойдаланилганда шамоллашга сабаб бўлиши мумкин.

☑️ Учинчидан, хонада ҳар 2-3 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши зарур. Бу билан бемордан ҳаво томчи йўли билан ажралган вирусни турли сатҳларга ўтириб қолиши ва шу орқали оиланинг бошқа аъзоларига юқишининг олди олинади.

☑️ Тўртинчидан, беморнинг шахсий буюмлари (идиш-товоқ, сочиқ, кийим-кечак) 60 даражадан юқори ҳароратдаги сувда алоҳида ювилиши ва зарарсизлантирилиши керак.

☑️ Бешинчидан, ҳаво иссиқлигини аҳамиятга олган ҳолда, кунига 3-5 литргача илиқ ҳолдаги суюқлик ичилиши керак. Бунда совуқ ва газли, ширин ичимликлар қатъий ман қилинади. Суюқликлар асосан минерал сув, илиқ чой (лимонли, занжабилли, қоқили чой), компот, турли доривор ўсимликлар дамламаси бўлиши мумкин.

🥃 Суюқликнинг кўп миқдорда берилиши вируснинг таъсиридаги заҳарланиш — интоксикацияни камайтириш билан бирга, қоннинг қуйилиб қолишига йўл бермайди. Суюқ қон орқали шифобахш ўтлар, озиқ-овқат орқали олинган витамин ва минераллар ҳар бир органга тўлиқ етиб боради.

☑️ Олтинчидан, бемор кунига камига 5 маҳал овқатланиши зарур, бунда соат 11:00 ва 16:00да толма чой берилади. Асосан суюқ овқатлар, кунига 400 граммдан кам бўлмаган мева ва сабзавотлар, сут маҳсулотлари ва кўкатларни истеъмол қилиши зарур. Ёғли, қовурилган, аччиқ, шўр ва ярим ҳолда тайёр овқатлар (ҳот-дог, гамбургер, чипс ва бошқалар) хамир таомлардан вақтинча воз кечиш керак.

🍏🥕 Бахтимизга ҳозир айни пишиқчилик мавсуми. Мева ва сабзавотларга алоҳида аҳамият қаратиш зарур, чунки улар табиий витаминлар манбайи ҳисобланиб, айниқса вирус юққан даврда таркибида С витамини кўп бўлган наъматак, олма, петрушка, укроп, қизил булғор қалампири, карам каби дармон бўлувчи маҳсулотлар ҳамма учун муҳим.

🚶🏻‍♂️Шунингдек, бемор ўринда узлуксиз ётмасдан, эрталабки бадантарбия ва кун бўйи 10 дақиқадан бир неча марта осон жисмоний машқларни бажариши керак. Бу машқлар орқали организмда қон айланиши яхшиланади ва органлар тўлақонли ишлаши таъминланади.

🚫 Бемор бу даврда алкоголь ва тамаки маҳсулотларнинг зарарли таъсири яна ҳам кўп бўлишини унутмаслиги керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
ДАВОМИ ҚУЙИДА👇

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​ДАВОМИ👆
〰️〰️〰️〰️〰️

Кун.уз сайти мухбири ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова билан уйда даволанувчи беморларга бериладиган тавсиялар бўйича суҳбатлашди:

Дейлик, касалликка хос айрим белгилар пайдо бўлди, бунда нима қилинади? Ҳозир ҳамма жойда турли-туман тавсиялар кўпайиб кетди, уларнинг қай бири тўғри?

Биринчи эътибор қилишимиз керак бўлган жиҳат — ҳар бир организм ва касаллик кечиши ўзига хос ва шунга қараб даво услуби танланади. Шунинг учун шифокор назорати бежиз олиб борилмайди.

Умумий тавсияларга келсак — белгилар пайдо бўлганидан кейин, уларнинг яққоллик даражасига кўра шифокор беморнинг назорат тактикасини ўзгартиради. Бунда тана ҳарорати кўтарилса (38,5 даража ва ундан юқори ҳолатда) иситма туширувчи аспирин ва унинг муқобилларини, томоқ ва бўғимларда оғриқлар, йўтал каби белгилар пайдо бўлганда антибиотик ёки вирусга қарши препаратларни тавсия қилади.

💊 Билиб-билмай дори-дармонларни қабул қилиш орқали беморларда касалликнинг асоратланишига олиб келиши эҳтимоли бор. Масалан, иситма ёки томоқдаги оғриқни тўлиқ даволамай оғриқнигина вақтинча қолдириш ҳисобига касаллик янада чуқурроқ илдиз отиши, ёки антибиотиклар қабул килсак у вирусга таъсир қилмай, жигар, ичаклар ёки буйракка ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам шифокор маслаҳатига қулоқ тутиш, оддий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаол бўлиш муҳим.

Гигиеник талаблар қандай?

Вируснинг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида бемор тез-тез қўлини совунлаб ювиши, кунига имкон қадар 2 марта чўмилиши зарур. Шунингдек, қўринадиган шиллиқ қаватлар — оғиз ва бурунни илиқ ҳолдаги тузли эритма билан кунига 4-5 марта чайиб туриш муҳим, томоқни чайишда йод томизилса ҳам бўлади.

Беморда коронавирус касаллигига таалуқли бўлган ҳеч қандай белгилар бўлмаса-да, ўзида аввалдан касалликлари мавжуд бўлса, бу касалликларни даволаш муҳим, бунда доимий ичиб юрган дориларни шифокор тавсиясига кўра қабул қилишда давом этиши керак.

Касаллик аломати бўлмаса ҳам, амбулатор шароитда қолдирилган бундай беморлар оила шифокорлари томондан тизимли назоратда бўлади. Яъни оила шифокори кунига 1-2 марта бемор ва унинг қариндошлари билан телефон орқали боғланиб, унинг ҳолидан хабар олади. Мазкур ҳолатда бемор ўзида пайдо бўлган оддий белгилардан, гарчи улар аҳамиятсиз туйилса ҳам тиббиёт ходимини воқиф қилиши зарур.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номидаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонасида бўлиб, ундаги шароитлар билан танишди ҳамда COVID-19 билан хасталанган фуқароларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

🔹 Кейинги манзил Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам хизмати диспетчерлик маркази бўлиб, ҳоким келиб тушаётган мурожаатларнинг қабул қилиниш жараёнини кўздан кечирди. Мавжуд муаммоларга жойида ечим таклиф қилиб топшириқлар берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Андижон шаҳридаги "Digital City" технопарки

Обновляющийся Узбекистан: технопарк "Digital City" в городе Андижане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев туман аҳолисига мурожаат қилди.

Мурожаат туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан
тақдим этилди.

Аҳолига инфекция билан касалланишнинг олдини олиш, унинг тарқалишига йўл қўймаслик, даволаниш билан боғлиқ саволлар ҳамда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш юзасидан 4 та секторда туну-кун 24 соат ишлайдиган штабларнинг телефон рақамлари эълон қилинди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида брифинг.

Карантинда давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ишлаяптими? Уларга қандай мурожаат қилиш мумкин?

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
📌 Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармон билан таъминланади

Бу
ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🚑 Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, уйида даволанаётган коронавирус инфекциясига чалинган беморларга қуйидаги дори-дармонлар белгиланган миқдорда бепул етказиб берилади:

- “Гидроксихлорохин”;

- “Азитромицин”;

- “Парацетамол”;

- “Витамин С”;

- бир марталик тиббий ниқоблар.

🏘 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идоралар зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантиради ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўяди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🦠 Мутахассис каронавирус клиник белгиларисиз ёки енгил кечаётган беморлар уй шароитида даволанганда нималарга аҳамият қаратиш кераклиги ҳақида муҳим маълумотларни берди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Тайинлов

Бекзод Ҳамдамов Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

Халқ депутатлари Чуст туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Чуст тумани ҳокими лавозимига Бекзод Ҳамдамов номзодини таклиф қилди. Депутатлар ушбу номзодни маъқуллади.

Бекзод Ҳамдамов 1979 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2001 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йилда эса Солиқ академияси магистратурасини тамомлаган.

У шу кунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Нуробод туманида коммунал соҳада кенг қўлланиладиган кран-букса маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати шу мавзуда видеолавҳа тақдим этди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
📞 Тошкент вилояти ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 1-сектор раҳбарларининг қўл телефонлари

Пандемия шароитида ўзингизни қийнаётган муаммоларни, таклиф ва мулоҳазаларингизни қўнғироқ қилиб билдиришингиз мумкин.

Сектор раҳбарлари ҳар қандай муаммоли масалага ечим топиш йўлида Сизга камарбаста бўлишга шай.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Республика махсус комиссияси ахбороти

Каналга
уланиш: 👇
@hudud_inform
Фармацевтика соҳасидаги коррупциянинг олдини олиш учун янги бот ишга тушди

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги
хабар берди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилувчи махсус @Stop_corruptionbot фаолиятини ишга туширди.

Эндиликда аҳоли соҳага доир қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келганда, ушбу бот ёки (71) 234-06-04 ишонч телефони орқали Агентликка мурожаат қилиши мумкин.

Ҳар бир мурожаат Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори назорати остида кўриб чиқилади.
Мурожаатлар фуқаронинг шахсига доир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вилояти

📢 Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича шаҳар аҳолисига мурожаат қилди.

Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш:👇
@hudud_inform
#Фарғона_вилояти

Дастурхонга яширилган 235 миллион сўмлик дориларни фош этилди

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
маълум қилди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Д. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автомашина кузатувга олинди.
Шундан сўнг, Қува ҳудудида ушбу автомашина тўхтаганида, фуқаро А.Х. қўлидаги дастурхонга ўралган сават билан автомашина ёнига бориб, автомашинадан узатилган 1 дона қоғоз қутини дастурхони орасига солганида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Текширув давомида, ушбу саватдаги қоғоз қутида умумий қиймати 235,2 миллион сўмлик жами 7840 дона “Регапен 300мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform