Hudud Inform
7.19K subscribers
19K photos
4.28K videos
20 files
15K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#videorolik #umra

📢“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субектлари рўйхати эълон қилинди

‼️ Ҳурматли фуқаролар! Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🎥 Батафсил видеороликда

📍 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати


https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
❗️Республикада бўлиши номақбул деб топилган шахсларнинг рўйхати шакллантирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🔰Қонун билан Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишларни ёки ҳаракатларни содир этган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг "Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати"га киритилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

❗️Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Рўйхатга киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг, Сенати Кенгашининг, махсус ваколатли давлат органларининг тақдимига асосан амалга оширилади.

📕 Рўйхатга киритилган чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришига йўл қўйилмайди.

📝Рўйхатга киритилган шахс хабарнома олган кундан эътиборан ўн кун ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши керак.

⚖️Агар Рўйхатга киритилган, номақбул деб топилган шахс кўрсатилган муддат ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетмаса, мазкур шахс депортация қилинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍2
❗️ Ўтган йилги қишда 9 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ урган эди. Оқибатда 207 минг тонна ҳосил нобуд бўлди.

Президент бундай об-ҳаво шароитларида деҳқонлар зарарининг олдини олиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ, хорижий мутахассислар билан бирга “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг қабул қилиниши деҳқон ва фермерларнинг иқтисодий ҳимоясини таъминлайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
⚠️ "Навоийуран" давлат корхонаси энг юқори нуфузли халқаро кредит рейтингини қўлга киритди

🔅 Трансформация мамлакат иқтисодиёти фаолиятининг барқарорлиги ва самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлидаги ПҚ-319 сонли қарорига мувофиқ корхонани трансформация қилиш натижасида халқаро кредит рейтингини олиш ҳамда корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш вазифаси белгиланган.

🔅Жумладан, "Standard&Poorʻs Global Ratings" агентлиги “Навоийуран” ДКнинг узоқ муддатли дефольт рейтинги (Long term issuer default rating) ВВ-/барқарор (Stable) ва яккаланган кредит профили (Stand alone credit profile) ВВ-эканлигини белгилаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги йирик саноат давлат корхоналари ичида иккинчи ўринни эгаллаганлиги тасдиқланди.

🔅Шу боис, “Навоийуран” давлат корхонаси балансидаги 17 та муҳим конларнинг уран захиралари Австралиянинг JORC code стандартларига мувофиқ 71 минг тонна этиб баҳоланди ҳамда 2022-2023 йиллар учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (IFRS) талаблари асосида биринчи бор тайёрланган молиявий ҳисоботларига “Катта тўртлик (BIG FOUR)” сафига кирувчи Deloitte халқаро аудиторлик ташкилотидан “ижобий” аудиторлик хулосасини берди.

🔅Хусусан, Standard&Poorʻs Global Ratings ҳисоботига кўра “Навоиуран” ДК жаҳонда уран ишлаб чиқариш бўйича 5-ўриндалиги ҳамда ишлаб чиқариш харажатлари бўйича бошқа уран ишлаб чиқарувчи нуфузли хорижий компанияларга нисбатан энг паст эканлигини тасдиқлади.

🔅Халқаро рейтинг агентлиги, корхонанинг трансформация дастури асосида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Хусусан, корхонанинг узоқ йиллик стратегияси ва мақсадли кўрсаткичлари, операцион самарадорлик тадбирлари, корхона бошқарувига жалб қилинган хорижий мутахассислар фаолияти, корпоратив бошқарув тизими трансформацияси, атроф муҳит, ижтимоий ва корпоратив (ESG) тамойилларини жорий этиш мақсадида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (ISO 45001), энергия самарадорлигини бошқариш
(ISO 50001), ахборот хавфсизлиги (ISO 27001) экологик (ISO 14001) ва сифат менежменти (ISO 9001) бўйича қўлга киритилган халқаро сертификатлар, Global Reporting Initiative стандартларига асосан
2022 ва 2023 йиллар учун ишлаб чиқилган “Барқарорлик ҳисоботлари” (Sustainability report) ўрганиб чиқилди.

🔅Шу билан бирга, Standard&Poorʻs Global Ratings агентлиги Франциянинг “Orano mining” ва Япониянинг “JOGMEC” ва “ITOCHU” каби хорижий компаниялар билан тузилган стратегик ҳамкорлик келишувларига мувофиқ олиб борилаётган инвестиция лойиҳалари корхонани янги босқичга олиб чиқиш имконияти борлигини эътироф этди.

Маълумот учун: Standard&Poorʻs Global Ratings —халқаро рейтинг агентликларидан бири бўлиб, агентлик халқаро молия бозорлари иштирокчилари учун халқаро рейтинга эга бўлган компаниялар тўғрисида мустақил таҳлил асосида маълумотлар ва хулосалар беради.


📌 "Навоийуран" ДК ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
❗️Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Президент қарори билан давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

2025 йил 1 январдан бошлаб20 фоизга;

2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилдан бошлаб, маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ходимларининг иш ҳақи миқдорлари оширилиши ҳақида яқинда президент ҳузурида ўтган тақдимотда айтилган эди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликка бархам бериш куни муносабати билан 25 ноябрдан 10 декабрга қадар Республика бўйлаб "Зўравонликка қарши 16 кун фаол ҳаракат" тарғибот тадбирлари бошланди.

Бу кампания аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш учун жамиятнинг барча қатламлари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини эслатади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💻 Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар "Айт-чи, бу видеода сенмисан?" каби сохта хабарларга зарарли APK файл бириктириб, фойдаланувчиларни алдашга ҳаракат қилмоқда.

⚡️Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

https://t.iss.one/hudud_inform
👍3
​​🚌Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилди

‼️ Тошкент шаҳри Миробод тумани Т.Шевченко кўчасининг Нукус кўчасидан Саид Барака кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш ишлари доирасида 2024 йил 27ноябрдан 25 декабргача ушбу манзил вақтинча автомобиллар ҳаракати учун ёпилиши сабабли, айрим автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча ўзгартирилади:

▫️ 16, 26, 37, 80-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Нукус, Амир Темур, Фидокор кўчалари орқали ўзгартирилади;

▫️ 22, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча Нукус, Ойбек, Шахрисабз кўчалари орқали ўзгартирилади.

✔️ Йўналишларнинг ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилиши сабабли, қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақтлари амалдаги вақтлардан ортиб кетиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
Бугун, 27 ноябрь куни навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси бўлиб ўтади

Тадбир ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқаётган зарарли чиқиндиларнинг салбий таъсирини камайтириш, шаҳарларда шовқин даражасини пасайтириш ва атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш мақсадида ўтказилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
❗️Фаол нуронийлар ҳар ой рағбатлантирилади


“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-405-сон, 25.11.2024) қабул қилинди

🔰Қарор билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага бириктирилади.

📝Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:

хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;

оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;

пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;

кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.

Фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТЭКМнинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади.

❗️Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1👏1
❗️❗️❗️🛡 #Фейк_хабарлар

⚠️Барча телеграм группаларга тарқатиинг!!!

Фирибгарлар Сизга телеграм орқали "Telegram Premium" номли сохта ҳаволани юборишади. Уларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш ва эгаллаб олишдир.

❗️Агар ҳаволага кириб, Сизга келган кодни киритсангиз, контактларингизга мазкур ҳавола автоматик тарзда тарқатилади ва аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади, ўзингизни эса аккаунтингиздан чиқариб юборади.

🟥Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:

Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;

Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;

Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.


📞 Ҳурматли каналимиз обуначилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Унутманг, йўл ҳаракати қоидалари хавфсизлигингиз учун яратилган!

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
❤️ Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади

Дастур миллий ва халқаро экспертлар жамоаси томонидан бир йилга яқин вақт давомидаги муҳокамалардан сўнг қабул қилинди.

"Ушбу ҳужжатга халқаро клиник амалиётлар асос қилиб олинган. 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади. Ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда “йўқолиб қолмайди”. Дастур аниқ ҳаракатлар ва даволаш протоколларини ўз ичига олган. Албатта, бу жуда катта қадам ва ушбу ўзгаришлар жараёни шахсан ўз назоратим остида бўлади", — деб ёзади Саида Мирзиёева.


https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ-1006-сон, 27.11.2024 й.) имзоланди

🔰Қонун темир йўл транспорти соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

❗️Темир йўл транспорти  фаолияти қуйидаги асосий принциплардан иборат бўлди:

қонунийлик;
хавфсизлик;
очиқлик ва шаффофлик;
барқарорлик;
экологик жиҳатдан тозалик;
темир йўл транспорти хизматларининг қулайлиги ва сифати;
темир йўл транспорти инфратузилмасидан фойдаланишдаги тенглик;
темир йўл транспорти инфратузилмасининг яхлитлиги ва узлуксиз ишлаши.

⛔️ Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари темир йўл транспорти ходимларининг ташиш жараёни билан боғлиқ фаолиятига аралашишга ҳамда уларни бошқа ишларга жалб этишга ҳақли эмаслиги белгиланди.

🚊Темир йўл қатновлари ва ташишлар қуйидаги турларга бўлинди:

ички қатновлар;
халқаро қатновлар;
тўғридан-тўғри аралаш қатновлар;
транзит ташишлар;
махсус ташишлар.

‼️Йўловчи ўзи билан бирга  алоҳида жой берилмаган ҳолда беш ёшгача бўлган бир болани, 36 килограммдан ортиқ бўлмаган қўл юкини ва ногиронлиги бўлган шахслар қўшимча равишда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган техник ёрдамчи (компенсаторли) воситаларни ва махсус ҳаракатланиш воситаларини бепул олиб юриш ҳуқуқига эга.

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида қуйидаги ташиш тарифлари турлари қўлланилади:

▪️юкларни ташиш тарифлари;
▪️йўловчиларни ташиш тарифлари;
▪️багаж ва юк багажини ташиш тарифлари;
▪️почта ва курьерлик жўнатмаларини ташиш тарифлари.

📕Интизом темир йўл транспорти ходимларининг интизоми тўғрисидаги низом билан тартибга солиниши белгиланди.

⏱️Ташиш жараёнини марказлаштирилган ҳолда узлуксиз бошқаришни таъминлаш мақсадида, уларнинг жойлашган еридан қатъи назар, мамлакатда амал қилувчи ягона ҳисоблаш-ҳисобот вақти – Тошкент вақти белгиланади.

📌Ушбу Қонун 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Қонунинг 1–29, 31–57-моддалари ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍3
Битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди — Марказий банк

Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
✍️2024 йил 29 ноябрь куни Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, IT Park Uzbekistan ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу қадам Ўзбекистоннинг ёш истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, стартап экотизими ва креатив иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган “Creative Incubator” лойиҳаси ишга туширилаётганини тантанали равишда қайд этди.

Мазкур ташаббус ижодий саноат тармоқларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган Креатив иқтисодиёт бўйича Бутунжаҳон анжумани доирасида янграган лойиҳа ва ғояларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

“Creative Incubator” – креатив индустрияларнинг юксалиши учун шарт-шароитларни яратган ҳолда таълим, маданият ва технология соҳаларини бирлаштиради.


https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1