Hudud Inform
7.33K subscribers
18.9K photos
4.26K videos
20 files
14.9K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
⚡️ Қонунчиликка кўра, истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим.

✔️ Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

⚖️ Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун
жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида С.М. га (эркак, 1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра С. М. Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бош котибининг таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Андреас Шлахер билан учрашди.

“Маҳоратли ўқитувчи — миллат таянчи: узлуксиз касбий ривожлантиришнинг замонавий тенденсиялари” конференсияси доирасида ташкил этилган мазкур учрашувда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва режалар муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида вазир Ҳилола Умарова Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритар экан, бунинг натижасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг билим олиш кўрсаткичи ва натижалари йилдан-йилга ортиб бораётганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Мулоқот доирасида мамлакатимиздаги кўплаб мактабларда жорий қилинаётган янги баҳолаш тизими, унинг афзалликлари ҳамда таълимдаги ўсиш кўрсаткичлари ҳақида фикр юритилди.

Бундан ташқари, Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ҳузурида ташкил этилган Халқаро баҳолаш маркази фаолиятига атрофлича тўхталиб ўтилди.

Андреас Шлахер ўз сўзида:

"Барчамизга маълумки, келгуси йил PISA 2025 синовлари бўлиб ўтади ва унда ўзбекистонлик ўқувчиларнинг ҳам муносиб иштирок этиши кутилмоқда. Ва ўйлайманки, юртингизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг миқёсдаги таълим ислоҳотлари ушбу жараёнларда ҳам ўз самарасини беради.

Шунингдек, 2025 йилда TALIS 2024 тадқиқот натижалари эълон қилинади. Мактаблардаги таълим олиш сифати ва натижаларини ўзида ифода этадиган ушбу таҳлилларда ўзбек ёшларининг ўрни ва билим даражаси муносиб баҳоланишига ишонаман", — деди.


https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
🔰 Қонунчиликка кўра, ов қилиш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турларини тутишнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш:

Қизил китобга киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса:

🔹БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
🔹
3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда

“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–996-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:

🔹жисмоний зўравонлик;
🔹жинсий зўравонлик;
🔹руҳий зўравонлик;
🔹ғамхўрлик кўрсатмаслик;
🔹эксплуатация қилиш;
🔹таъқиб этиш (буллинг).

🚫Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

❗️Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

Қонунга мувофиқ:

зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

📑 Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

🗓 Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

🏢 Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📞 Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

⚠️ Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍21
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш. Мирзиёев


https://t.iss.one/hudud_inform
🇬🇧Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази "Chatham House" институтида Марказий Осиёдаги иқтисодий ривожланиш тенденцияларини тақдим этди

Қироллик халқаро муносабатлар институти "Chatham House"да Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори О.Хакимов маъруза қилди.

📝Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини етказиш ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Британия Қироллик халқаро муносабатлар институтида “Chatham House”да халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

🤝Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

📊Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркзи директори Марказий Осиё мамлакатларининг, шу жумладан Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари, савдо, инвестицион муҳити, қазилма бойликлари, энергия ресурсларидан фойдаланиш истиқболли лойиҳаларни тақдим этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
❗️Уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилинади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1001-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча киритилди

🔰Қонунга кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда:

🔹жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш (касаначилик) фаолиятидан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;

🔹уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади;

🔹тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍2
❗️ “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади


“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

🔰 Қарор билан жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

⚡️Қарорга кўра, 2025 йил:

1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;

1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;

1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;

1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

🗓2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;

🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил бўлди.

Тинчлигимиз абадий бўлсин, байроғимиз доимо мағрур ҳилпирасин!

https://t.iss.one/hudud_inform
👍2
Мудофаа вазирлигига кўра, Шарқий ҳарбий округи ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилиб борилмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан йўлларда ҳарбий техникалар ҳаратакати давомида йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш ҳамда ОАВлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик сўралмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
✔️ОКМКда экспорт прогнози муддатида аввал бажарилди

Жорий йилда ўзининг 75 йиллигини нишонлаётган ОКМК меҳнат жамоаси 2024 йил учун белгиланган маҳсулотлар экспорти прогнозини муддатидан аввал бажаришга муваффақ бўлди.

2024 йил учун 550,0 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниши белгиланган эди. 15 ноябрь санаси ҳолатига 550,8 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Айтиш жоизки йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19та давлатга экспорт қилинади.

Хорижга асосан мис, рух, молибден, рений, қўрғошин концентрати, кадмий, палладий кукуни каби маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.

2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, жорий йилдан бошлаб Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Марокаш, Португалия каби давлатларга ҳам мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилаяпти.

Бугунги кунда мамлакатимизда хом ашёдан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланиши оқибатида ички бозорда мисга бўлган талаб ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда.

Шу боис комбинатда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Мис кластерини ривожлантириш доирасида янги корхоналар ташкил этилаяпти.

▫️ОКМК Ахборот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform