Hudud Inform
8.37K subscribers
18.5K photos
4.12K videos
19 files
14.4K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
✔️СамарқанддаCentral Asia-2024" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда

Бугун, 15 май куни А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказида “Кутубхона ҳамжамияти: ҳамкорлик ва инновация” шиори остида бўлиб ўтаётган Ҳамдўстлик Форуми доирасида “Ўзбекистон кутубхоналарида болалар ва ёшларнинг медиа ва ахборот саводхонлигини шакллантириш” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда гибрид шаклда бўлиб ўтди. Унда ахборот-кутубхона марказларини замонавий-технологик ривожлантириш, рақамли муҳитда босма ва қўлёзма илмий мерослар тақдимоти, китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш дастурлари, кутубхоналарда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу кутубхонада Ҳамдўстлик Форуми доирасида Марказий Осиё чегара кутубхоналари директорларининг "Трансчегаравий кутубхона ҳамкорлиги: халқаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари" мавзусида Евроосиё кутубхоналари Ассамблеяси, Россия Давлат кутубхонаси вакиллари иштирокида видеоалоқа шаклида махсус йўналтирилган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Трансчегаравий кутубхона ҳамкорлигининг махсус концепцияси ишлаб чиқилиши зарурати музокара қилинди ҳамда уни Евроосиё кутубхоналари Ассамблеясига тақдим этилиши таъкидланди.

Тадбирда Қорақалпоқистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказлари директорлари чегара ҳудудларида жойлашган кутубхоналарда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашди.

Халқаро конференция доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жума шаҳрида котлован - хандақ қазилаётганда қўшни уйга зарар етказилгани юзасидан тарқалган хабар бўйича

Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги ахборот хизмати дастлабки маълумот сифатида қуйидагиларни маълум қилди:

Мазкур объект вилоятнинг Пастдарғом тумани «Самарқанд» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган.

Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Ижтимоий тармоқ саҳифаларида «Тошкент шаҳридаги 209-мактабда ёнғин чиқди» сарлавҳаси билан видео хабарлар тарқалганди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

Кеча, 15 май куни соат 14:37 да Мирзо Улуғбек туманидаги 209-сонли умумтаълим мактаби биносининг иккинчи қаватидаги электр энергияси узатиш тармоғида қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлган.

Воқеадан хабар топган мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари зудлик билан «1050» қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. Ёнғинга қарши кураш ва ўт ўчириш бўлинмаси ходимлари 3 дақиқада тезкорлик билан воқеа жойига етиб келишган. Ўз вақтида қилинган мурожаат натижасида соат 14:45 ларда ёнғин бартараф қилинган.

Ҳеч ким жабрланмаган ва мактаб талафот кўрмаган. Ўқув жараёнининг иккинчи навбатида дарс машғулотлари давом эттирилганлигини билдирамиз.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд_вилояти

🎞 Самарқанд вилоятида Coca-Cola заводи ишга тушди

📹 Видеолавҳа Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача айрим товарларни, жумладан, қуйидагиларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади:

▫️йогурт;
▫️пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
▫️пишлоқ ва твороглар;
▫️янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
▫️янги олма, нок ва беҳи;
▫️буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
▫️какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

🏔🌄🌈 Нурота тумани "Сентоб" қишлоғи табиат манзараларидан фотожамланма.

Сирож Аслонов олган суратлар

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этади, маданият ва санъат соҳасидаги янги маскан ва лойиҳалар билан танишади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жалақудуқ туманида асоссиз равишда бўшатилган икки нафар хотин-қизлар фаоли фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг қарори билан иш жойига тикланди

https://t.iss.one/hudud_inform
#Тошкент_шаҳар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қатор чорраҳалари ва кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланишини маълум қилди.


Ишларнинг асосий қисми жорий йилнинг май ойидан сентябригача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади.

Ишлар асосан тунги вақтда бажарилади. Пойтахтдаги пиёдалар ва ҳайдовчилар бу ишларнинг оғирлигини ҳис қилмасликлари учун барча имкониятлар ишга солинади.

Иш биринчи марта кенг кўламда, янги қоплама (ШМА) турларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, ер ости коммуникациялари ҳам текширилади.

"Иш жараёнида ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам ноқулайликлар туғилиши муқаррар. Биз олдиндан узр сўраймиз ва вазиятни тушунишингизни сўраймиз, чунки бу қисқа муддатли қийинчиликлар узоқ муддатли қулайлик учун хизмат қилади", дейилади хабарда.

https://t.iss.one/hudud_inform