Hudud Inform
7.4K subscribers
18.9K photos
4.25K videos
20 files
14.8K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Тошкент вилоятида инспекторлар браконьерлар ҳужумига учради

Инспекторлар номаълум фуқаролар томонидан тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ ёрдамида балиқ овланаётгани ҳолатига дуч келиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйиш мақсадида ноқонуний балиқ овлаётган фуқароларни ёнига қайиқ билан боради. Аммо шу пайтда ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборишади.

Шунингдек, браконерлар инспекторларни сувга чўктириш мақсадида резина қайиқни ёришади. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни билган инспекторлар эса дарёни қирғоғига сузиб чиқишади. Буни кўрган ҳуқуқбузарлар инспекторларни ҳақоратлаб, ов қуролларини олиб, қочиб кетишади.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍8👎1
Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани тоғлари.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Матбуот_анжумани

🔈 Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар диққатига!

Жорий йилнинг 3-5 май кунлари Бухоро шаҳрида "II Халқаро зардўзлик ва заргарлик" фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль Матбуот маркази томонидан эртага, 3 май куни матбуот анжумани ташкил қилинади.

🕗 Бошланиш вақти: 3 май куни соат 10:00 да.
🏢 Ўтказиладиган жой: Бухоро шаҳридаги "ARK Hotel" меҳмонхонаси
📍Мўлжал: Мир Араб олий мадрасаси ён томони

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📖 «Усмон мусҳафи» (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмаcи реставрация қилинади

ЮНЕСКО томонидан «Жаҳон Хотираси» рўйхатига киритилган ушбу ноёб манба давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра консервация ва реставрация қилиниши режалаштирилган.

Бу ҳақида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди ва ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машина олд ойнасига қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнкалар ёпиштириш мумкинми?

https://t.iss.one/hudud_inform
👍3
Hudud Inform
Photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева бошчилигида Кембриж университети кутубхонаси, Лувр музейи реставраторларидан иборат жамоа ноёб Қуръон қўлёзмаси – «Усмон Мусҳафи»ни қайта тиклашни бошлади

«Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси томонидан бир қатор халқаро экспертлар, жумладан, Кембриждан Кристи Роз, француз реставраторлари Аксел Деле ва Корали Барб, истанбуллик Нилл Байдар жалб этилди.

Мутахассислар «Усмон Мусҳафи» қўлёзмасининг ҳар бир саҳифасини синчковлик билан ўрганиб, реставрация режасини ишлаб чиқадилар.

Ушбу муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қолиш йўлидаги эзгу ишнинг барча босқичларида омад ёр бўлишини тилайман», –
деб ёзади Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.


https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍132❤‍🔥1🕊1
🔰 Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳисобланади:

меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;

ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;

судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Президент Хорижий инвесторлар кенгаши доирасида тўртта йўналишда ишчи гуруҳларни ташкил этиш ва уларни тўлиқ амалга оширишда фаол иштирок этишга таклиф этди.

Биринчидан, капитал бозорини ривожлантириш. Бу йўналишда хорижий инвесторларнинг талабларига тўла жавоб берадиган халқаро молия марказини ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални кенг жалб этишга асосий эътиборни қаратиш лозимлиги таъкидланди.

https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
Иккинчидан, масъулиятли бизнес юритиш. Бу борада иқтисодиёт барқарорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тегишли тамойилларини кенг жорий этиш долзарб вазифадир.

Учинчидан, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш. Бунда стартап, инновацион лойиҳалар, биргаликдаги сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Венчур инвестициялар тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш катта аҳамиятга эга.

Тўртинчидан, инвесторлар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш. Хорижий инвесторлар билан давлат органлари ўртасидаги барча хизматларни амалга ошириш учун мукаммал электрон платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш вақти келгани таъкидланди. Бу инвесторларни қийнаётган комплекс муаммоларни ўз вақтида ва тизимли ҳал этишга имкон беради.

https://t.iss.one/hudud_inform
📍 Италия Ўзбекистон билан туризм ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Италиянинг «Arsenale Group» Бош директори Паоло Барлетта билан учрашув ўтказди.

«Умид қиламанки, таклиф этилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизга сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш ва Ўзбекистон салоҳиятини бутун дунёга танитиш имконини беради», – дейилади хабарда.


https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51❤‍🔥1
🔈 Сурхондарёда “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали ўтказилмоқда

Шу кунларда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу йил еттинчи бор ташкил этилаётган фестивалда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, Европа иттифоқи сингари нуфузли халқаро ташкилотлар, Буюк Британия, Таиланд, Япония каби мамлакатлардан фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда. 40 дан ортиқ давлатдан 150 га яқин иштирокчи ва фольклор, миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати мухлислари ташриф буюрган.

Халқаро фестиваль бу йил янгича услубда ўтказилмоқда. Шу мақсадда Бибиширин маҳалласида замонавий туристик маскан қад ростлаб, беш қаватли, тўрт юлдузли муҳташам меҳмонхона, йирик саҳна, амфитеатр, вилоятлар қўрғонлари учун жой, этноспорт майдончалари ва бошқа инфратузилма иншоотлари қурилди. Қадимий ўтовлар ўрнатилиб, Термиз шаҳри, туманлар ва вилоят ташкилот, муассасаларининг қўрғонлари ташкил этилди. Сўлим осмонўпар тоғлар қўйнида пикник сайёҳлик зоналари барпо қилиниб, туристларга хавфсиз шароит, квадратцикл ва ҳаво шарларида мароқли саёҳат қилиш учун зарур қулайлик яратилди.

Фестивалнинг халқаро кўрик-танловида 15 та маҳаллий ва 16 та хорижлик жамоа ҳамда яккахон хонанда ўз санъатини намойиш этмоқда. Улар сафида Буюк Британия, Белгия, Эрон, Италия, Руминия Қозоғистон, Тожикистон каби мамлакатларнинг фольклор санъати усталари бор. Қатнашчилар ижро этаётган куй-қўшиқларни халқаро ҳакамлар ҳайъати фестиваль низоми мезонлари асосида баҳоламоқда.

Нуфузли танловда фахрли биринчи ўринни эгаллаган жамоа 3 минг 500, иккинчи ўрин соҳиблари 2 минг 500 ва учинчи ўринни қўлга киритган фольклор ҳамда миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати усталари 1 минг 500 доллар миқдоридаги пул мукофоти ва эсдалик совғалар билан тақдирланади. Совриндорларга, шунингдек, махсус диплом, сертификат ва халқаро фестиваль статуэткаси топширилади. Фестиваль доирасида ўтказилаётган кураш мусобақаси мутлоқ ғолибига автомобиль соврини қўйилган.

Очиқ осмон остидаги санъат байрами 7 майга қадар давом этади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👌1