Hudud Inform
8.66K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
#Қабул_2020_2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати маълумотига кўра,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:

1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;

2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.

Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:

“Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:

“Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;

“Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;

“Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади,
жами 33 балл.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Олмазор тумани - намуна, илм-маърифат ўчоғи бўлиши керак

Шавкат Мирзиёев: Алмазарский район должен стать примером, центром науки и просвещения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сурхондарё_вилояти

Тўра Боболов вилоят ёшлари билан онлайн видео мулоқот ўтказди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Zoom интернет дастури орқали воҳа ёшлари билан онлайн видео мулоқот ўтказди. “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбир шаҳар ва туманлар студияларидан қатнашган ёшлар вакиллари ҳамда бошқа онлайн мулоқотчилар фаоллигида, кўтаринки руҳда ўтди.

Учрашувда Т.Боболов вилоятда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Самарқандга хуш келибсиз!

Добро пожаловать в Самарканд!

Welcome to Samarkand!

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Самарқанд_вилояти

ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ Д. РОЗИҚОВАГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТИ

❗️2020 йил 11 июнь куни
жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчи Дилором Розиқова (1978 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, муқаддам судланган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

🧯Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Абдуҳаким Олтибоев раислигида кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2020 йил 21 январь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси М. Бекмуҳаммедов, бўлим бошлиғи ўринбосари Ф. Ибрагимов ва жами 23 нафар давлат ижрочилари билан биргаликда иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 12 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан уй-жойдан чиқариш юзасидан Самарқанд шаҳри Навоий-шох кўчаси 49-уй 16-хонадонда мажбурий ижро ҳаракатларини бошлаш жараёнида, фуқаро Дилором Розиқова уй-жойдан чиқишдан қатъий бош тортиб, МИБ Самарқанд шаҳар бўлими ходимларининг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни устига бензин ёқилғисини сепиб, қўлида ёниб турган сочиқни уларни устига қасддан улоқтириб юбориб, давлат ижрочиларини хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбур қилган.

📌 Суд ҳукмига кўра, Д. Розиқова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга узил-кесил ўташ учун 1 йил 7 ой 9 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

📝 Ушбу жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Миллий_гвардия

Миллий гвардия ходимлари кўнгиллилар сифатида 14 июнь – “Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан ташкил этилган “Эзгулик албатта қайтади” шиори остидаги хайрия акциясида иштирок этмоқдалар.

Манба: Миллий гвардия ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Андижон_вилояти

Вилоят ҳокими “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” доирасида жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусига асосан “Обод маҳалла долзарб 90 кунлиги” доирасида Андижон шаҳрида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят раҳбари Андижон шаҳрининг Ўзбекистон, Олтинкўл ва Пирмуҳаммедов кўчаларига ташриф буюрди. Ушбу кўчаларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирган ҳолда мутасаддиларга қўшимча топшириқларни бериб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Соғлиқни_сақлаш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра:

🔺2020 йил 13 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4937 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 26 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари хориждан келиб, қолган 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари эса аҳоли орасида) қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3837 (+79) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1081 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform