Hudud Inform
8.68K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​Ўзбекистоннинг миллий бренди концепциясини ишлаб чиқиш доирасида АОКА "Perceptions of Uzbekistan through the eyes of foreigners" — «Ўзбекистон хорижликлар нигоҳида» лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

🔹Лойиҳа доирасида биз Ўзбекистонда узоқ вақтдан буён яшаётган хорижий меҳмонларни таклиф этиб, улар Ўзбекистонни қандай кўришлари, яшаш учун яратилган шароитлар ҳамда улар келажакда мамлакатда кўришни истаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Бизнинг биринчи меҳмонимиз фаол ҳаёт тарзи тарғиботчиси, велосипедчи, 50дан ортиқ давлатларда бўлган Ражеш Наир (Rajesh Nair) бўлди. У юртимизда 2019 йилнинг ноябридан буён яшамоқда.

📌 Интервьюдан лавҳалар:

📎 «Ўзбекистонда жуда кўп меҳрибон ва меҳмондўст одамларни учратдим. Ўзимни қадрли меҳмондек ҳис этдим, бу ажойиб мамлакат маданиятидан баҳра олдим. Мен ўзимни худди уйимдагидек ҳис этяпман. Менга бу ерда яшаш ёқади».

📎 «Ўзбекистон мен кўрган энг хавфсиз мамлакатлардан бири».

📎 «Ўзбекистон халқи ўзи ва ўз юртидан фахрланса арзийди».

📎 «Мамлакатингиз фаол туризмни ривожлантириш учун катта потенциалга эга».

🌐 Instagram: @babavelo

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Интервьюнинг тўлиқ матни бу ерда 👉 www.aoka.uz

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

📌 Мавзу: «Саховат ва кўмак» жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сардоба» талофатларини бартараф этиш учун неча пул сарфланди?

Бу маблағлар нималарга харжланди?

📹 Шу каби муҳим масалалар юзасидан Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Жалол Арашов иштирокида АОКА штабида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Хостеллар фаолиятига қачондан рухсат берилади ва қанақа санитария талаблари қўйилади?

❗️«COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари»да меҳмонхоналар учун ишлаб чиқилган талаблар хостеллар учун ҳам амал қилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

15 июнь санасидан бошлаб бир неча чет давлатларига чиқишга рухсат берилди. Четга чиқиш учун коронавирусга тест топшириш керакми?

🔎 Хорижий давлатларга сафарга чиқишдан аввал ўша мамлакатда коронавирус инфекциясига нисбатан олиб бораётган сиёсат ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар билан танишиш зарур.

🧾 Агар бораётган давлатда ушбу талаб мавжуд бўлса, лаборатория таҳлилидан ўтиб, тегишли маълумотномани олишлари керак бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

15 июнь санасидан бошлаб Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ деган хабар берилди. Лекин ОАВларда Хитой худудида вазият яна огирлашгани тўғрисида айтилмокда. Шу тўғрисида батафсил тўхталиб ўтсангиз?

❗️Юқоридаги мамлакатларда сўнгги ҳафталарда эпидемиологик барқарорлик таъминланаётгани учунгина «яшил ҳудуд» деб белгиланди, агар эпидемиологик вазият оғирлашиши кузатилса, қўшимча қарорлар қабул қилиниши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нега жамоат овқатланиш муассасаларига рухсат берилди-ю, тўйхоналарга эса йўқ? Ресторанларга ҳам бир кунда юзлаб ода мкириши мумкинку?

✔️ Тўйларни ихчам ҳолда ва фақат яқин қариндошлари даврасида уй ховлисида 30 кишидан ошмаган ҳолда ўтказиш юзасидан Республика махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинган.

❗️Тўйхоналарда фуқароларнинг бир вақтда йиғилиши касалликка чалиниш эҳтимолини оширади.

⚡️Ошхоналарга
фақатгина қатьий санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда, тегишли талабларни бажариш шарти билан рухсат берилган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА штабида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

«Яшил» ҳудудларда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилди, буни «сариқ» ҳудудларда ҳам ташкил этса бўладими?

🔹Ҳозирда олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланаётгани ва абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида “сариқ” ҳудудларда ҳам санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўқув марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритилган.

💻 Комиссиянинг “сариқ” ҳудудлардаги ўқув марказларида таълим жараёнларини давом эттириш бўйича тегишли қарори қабул қилингандан сўнг, буни ташкил этиш мумкин бўлади. Ҳозирги пайтда “сариқ” ва “қизил” ҳудудлардаги ўқув марказларларида масофавий таълим ташкил этишни тавсия қиламиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен диплом нострификация қилиш учун ҳужжатларимини топширган эдим, карантин сабабли имтиҳон қолдирилди, имтиҳон кунлари қачон бўлиши аниқландими?

🔹Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун тестларнинг дастлабки босқичини синов тариқасида пойтахтимизга яқин ҳудудларда ўтказиш белгиланди. Унга кўра, тест ўтказиладиган кунлар жорий йилнинг 18 июнь куни, яъни эртага бошланади. Имтиҳон Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси биносида бўлиб ўтади.

📌 Имтиҳонда “Ҳуқуқшунослик”, “Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот”, “Иқтисодиёт”, “Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш” ҳамда “Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар” соҳалари бўйича синов тестлари ўтказилади.

📝 Инспекция томонидан имтиҳонда иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхатга пойтахтимиз Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятининг эпидемиологик жиҳатдан барқарор ҳудудларида истиқомат қилувчи талабгорлар киритилган. Бошқа талабгорлар учун синовлар қачон ва қай тартибда ташкил этилиши бўйича қўшимча ахборот берилади. Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

🚫 Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорлар ҳамда тиббий ниқоби бўлмаганларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

Шунингдек, фуқаролардан келиб тушаётган аризалар асосида кейинги босқичларда эпидемиологик вазият барқарорлашаётган ҳудудларда ҳудуднинг ўзига борган ҳолда тестларни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Барча ҳудудларда автомактаблар фаолияти тикландими? Пандемия шароитида уларга фаолияти олиб бориш учун қандай шартлар қўйилди?

🔹2020 йил 1 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига рухсат берилган.

🚗 Бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб онлайн ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим.

🔕 Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчиларга масофадан туриб ўқитиш имконияти бўлган ташкилотларгина иш бошлаши лозимлиги тушунтирилди. Республика махсус комиссиясининг қарори билан белгиланган талабларга амал қилмаган ташкилотларга маъмурий жавобгарликдан ташқари лицензияси бекор қилишгача бўлган чоралар қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔖 Педагог кадрлар аттестациясининг малака синовлари қачон ўтказилади?

🔖 Миллий ғоя фани номи ўзгардими?

🔖 Хусусий мактаб очиш учун карантин даврида лицензия олиш мумкинми?

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида ўтказилган брифингда шу каби муҳим масалалар юзасидан жавоб қайтарилди

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️«Сардоба» офатидан зарар кўрган ҳудудларда олиб борилаётган ишлар

АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️〰️

☎️ Бугунги кунга қадар 12-05 қисқа рақамлари орқали 8142 та мурожаат келиб тушди, шундан 8027 таси (99,9%) ижобий ҳал этилди, қолган 115 таси тегишли ташкилотларга юборилган, ижроси назоратга олинган.

🔎 Шунингдек, 8255 та камчиликдан 5875 таси жойида бартараф этилган.

📢 Янгидан қурилаётган 547 та уй-жой ўрганиб чиқилиб, 1571 та тавсия берилди.

💦 Қозоғистонда офат оқибатларини бартараф этиш учун 130 дан ортиқ шахсий таркиб, 42 та техника жалб этилган.

🌱 Мактаарал тумани Жанажул округидаги 2 902 гектар майдонга 87 060 кг чигит экилди. 585 гектар пахта майдонларида эса култивация ишлари олиб борилди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Эшмаматов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚪 Ёпиқ эшиклар ортида нима бор

Сиз ҳам шу ҳолга тушишни истамасангиз, ўзингизни ҳимоя қилинг!

〰️〰️ 18+ 〰️〰️

🚪 Что за закрытыми дверями

Если вы не хотите оказаться в такой же ситуации, защитите себя!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Кичик бизнес вакиллари 332,8 млрд. сўмлик солиқлардан озод бўлади

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

💰Бугунги кунда мамлакат бўйича имтиёзга эга бўлган 142,5 мингта кичик бизнес вакиллари мавжуд бўлиб, улар 332,8 млрд. сўмлик солиқлардан озод бўлади. Бу сумма икки турдаги — мол-мулк ва ер солиғи ҳиссасига тўғри келади.

💼 Мисол учун, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги "Тошкент қоғози" жамиятнинг кўчмас мулкининг қолдиқ қиймати 28,1 млрд. сўмни, эгалигидаги ер майдони 12,2 гектарни ташкил қилади. Макур корхона 2020 йил учун 563,3 млн.сўм мол-мулк солиғи ҳамда 1330,3 млн.сўм ер солиғи, жами 1893,6 млн. сўм солиқ тўлаши керак эди. Президент Фармонига асосан, эндиликда ушбу субъектда 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача бўлган давр учун солиқ имтиёзи қўлланилиши натижасида мол-мулк солиғидан 140,8 млн.сўм, ер солиғида 332,5 млн.сўм жами 473,3 млн.сўм маблағ иқтисод қилиниб, жамият ихтиёрида қолади.

Кичик тадбиркорлик субъектларига фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этилган, апрель-май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк ва ер солиғи суммаларидан воз кечилди. Натижада 2 422 та солиқ тўловчининг 123 миллиард сўм миқдоридаги кечиктирилган солиқларни тўламайдиган бўлди.

📉 2020 йил 1 майдан 1 июлгача микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 %дан 1%гача пасайтирилди.

Натижада 1 млн. 681 минг 769 та иш ўрни ташкил этилган 328 782 та микрофирмалар ва кичик бизнес субъектлари солиқ тўловчиларига солиқ юки камайтирилди.

🚫 Микрофирма ва кичик корхоналарнинг айланма маблағлари камайишининг олдини олиш мақсадида солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади.

📑 Солиқ тўловчилар 2020 йил 15 май ҳолатига солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ижро этилмаган тўлов топшириқномаларини қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 "Сардоба" сув тошқидан зарар кўрган масжид ва қабристонларда таъмирлаш, тиклаш ишлари тўлиқ якунланди

📹 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ўтказилган брифинг видеоси — спикер: Мурод Содиқов (ахборот хизмати раҳбари)

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники