Hudud Inform
⚡️Ўзбекистондаги пахта толасининг нархи энди Нью-Йорк биржасидаги нархга қараб белгиланади Янги фармонга кўра, фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Асрор Мансуров, кластер раҳбари:
https://t.iss.one/hudud_inform
«Бугунги кунга қадар қишлоқ хўжалиги соҳасида фермерлар билан ишлашда, хусусан, пахта хомашёсини сотиб олишда ечилмай қолган бир неча муаммолар мавжуд эди. Президентимизнинг янги фармони билан фермер хўжаликларидан сотиб олинадиган пахта хомашёсини эркин бозор тамойиллари асосида, яъни биржа орқали шаклланган нархлар асосида сотиб олиш ва фьючерс шартномаларини тузиш тартиби анча осонлашди. Бу иккала томон — пахта хомашёсини етиштирувчилар ва пахта хомашёсини қайта ишловчи кластерлар учун жуда катта енгиллик бўлди».
https://t.iss.one/hudud_inform
❤2👏2🔥1
"Humo Air" Тошкент - Нукус йўналиши бўйича биринчи рейс амалга оширди
Бугун маҳаллий вақт билан соат 06:41 да Тошкент - Нукус йўналиши бўйича биринчи рейс амалга оширилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” ахборот хизмати хабар берди.
Кун давомида пойтахтдан Қарши, Самарқанд ва Урганч аэропортларига ҳам парвозлар амалга оширилди. Ҳафтанинг бошқа кунларида авиакомпания Навоий, Термиз, Бухоро ва Фарғона шаҳарларига ҳам парвозларни режалаштирмоқда. Авиакомпания хабар беришича, ички йўналишларга чипталар нархи 99 минг сўмдан бошланади.
Авиакомпания томонидан 2024 йилда Олма-ота, Истанбул ва Дубай каби шаҳарларга халқаро рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

👍4
Тошкент вилоятининг Бурчмулла қишлоғи яқинидаги Кўксу тоғ дарёси акс этган сурат 61 мингдан ортиқ материаллар орасида Wiki Loves Earth 2023 танловининг энг яхшилари қаторидан жой олди.
Сурат муаллифи — машҳур саёҳатчи-блогер, фотограф Марат Нажибаев (унинг Instagram'даги саҳифасида Ўзбекистон табиати нақадар гўзал эканига амин бўласиз).
Эслатиб ўтамиз, яқинда Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида олинган сурат National Geographic журнали талқинига кўра йил фотосуратларидан бири деб тан олинган эди.

👍3
⚡️Ўзингизни ва яқинларингизни ис газидан заҳарланишдан сақлаш учун нима қилиш керак?
⭕️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тайёрланган мазкур инфографикада бу бўйича асосий тавсиялар акс эттирилган.
https://t.iss.one/hudud_inform
⭕️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тайёрланган мазкур инфографикада бу бўйича асосий тавсиялар акс эттирилган.
https://t.iss.one/hudud_inform
✳️ Қонунчиликка кўра, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилиши белгиланган.
🔹ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;
🔹қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;
🔹юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.
https://t.iss.one/hudud_inform
🔹ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;
🔹қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;
🔹юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.
https://t.iss.one/hudud_inform
👍7
🔰 Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:
🔹 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;
🔹 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;
🔹 узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;
🔹 узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.

🚫 Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:
🔸 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;
🔸 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;
🔸 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;
🔸 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

🔰 Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
Ўзингизни ва яқинларингизни ис газидан заҳарланишдан сақлаш учун нима қилиш керак?
Бу бўйича асосий тавсиялар инфографикада акс эттирилган.
Манба
https://t.iss.one/hudud_inform
Бу бўйича асосий тавсиялар инфографикада акс эттирилган.
Манба
https://t.iss.one/hudud_inform
❗️Сертификатланган уруғлик тайёрлаш вазифаси босқичма-босқич пахта-тўқимачилик кластерлари ва хусусий уруғчилик корхоналарига ўтказилади
“Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-391-сон, 15.12.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб кириш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги пахта экиладиган майдонларнинг 10 фоизигача жойлаштиришга рухсат берилади.
📌 Ҳудудларда ҳар 2 йилда экилаётган навни тўла алмаштириш, ҳар йили тегишли нав уруғини бошқа ҳудудлардан олиб келиш орқали уруғ алмаштириш ва йиллик қўшимча уруғ захирасини яратиш билан келгусида босқичма-босқич “тиндирилган уруғ” экиш амалиёти жорий қилинади.
🗓 Шунингдек, 2024 йилдан:
🔹пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан келтирилган ғўза уруғларининг генетик тозалигини молекуляр-генетик таҳлил қилиш бўйича маҳаллий ваколатли лабораториялар хулосаси олинади ҳамда барча импорт қилинадиган ғўза уруғларининг экинбоплик сифат кўрсаткичлари баҳоланади;
🔹пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан олиб келинган ғўза навлари ва дурагайлари 2 йиллик етиштириш натижаларига кўра кўрсатилган талабларга мос келган ҳолларда Ўзбекистон ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилади.
✅ Ғўза уруғчилигида эркин рақобат муҳитини шакллантириш ва бозор муносабатларини ривожлантириш бўйича:
➖пахта хомашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик тайёрлаш вазифаси босқичма-босқич пахта-тўқимачилик кластерлари ва хусусий уруғчилик корхоналарига ўтказилади;
➖2024 йил ҳосили учун уруғлик чигитни Пахтачилик кенгашининг хулосасига асосан қўшимча тарзда хусусий уруғчилик корхоналари томонидан етказиб бериш амалиёти жорий этилади;
➖халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтиш шарти билан хусусий сертификация идораларини ташкил этишга рухсат этилади.
📁 2024 йил пахта ҳосилидан ҳар бир ҳудудда камида 500 гектар майдонда юқори агротехнологияларга асосланган тажриба майдонларини ташкил қилиб, пахта етиштирувчилар учун амалий дала семинарлари ўтказиб борилади.
🏢 2024 йил пахта етиштириш мавсуми охиригача Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси таркибида “е-уруғ” платформаси ишга туширилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
📣 📣 Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади
✅ Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабр, қишки таътилнинг илк куни 28 декабр саналади.
➖ Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.
❗️III чорак дарслари 2024 йил 11 январдан бошланади.
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ахборот хизмати

Ғофуржон Джамалов Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.
Анвар Отаходжаев Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Чортоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
https://t.iss.one/hudud_inform
Анвар Отаходжаев Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Чортоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
https://t.iss.one/hudud_inform
👍4
❗️ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизимини қайта кўриб чиқиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалалари Савдо-саноат палатасига ўтказилади.
Шунингдек, Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.
Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекэкспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.

⚡️Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади
Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади, вилоят марказларини ўзаро боғловчи ҳафтасига камида 1 тадан рейс амалга оширилади, камида 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади, вилоят марказларини ўзаро боғловчи ҳафтасига камида 1 тадан рейс амалга оширилади, камида 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очилади.
https://t.iss.one/hudud_inform
👍5🔥1
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлади.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довонида айни вақтдаги вазият
Довон ҳудудида қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.
Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
https://t.iss.one/hudud_inform
Довон ҳудудида қалин туман тушиб, йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.
Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
https://t.iss.one/hudud_inform
👍1
❗️Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади
Президент томонидан имзоланган Қонун билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:
➖ Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади;
➖ Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади;
➖ Партия рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин, ушбу рўйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади;
➖ Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин. Бошқа сиёсий партиянинг аъзолари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин эмас;
➖ депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади;
➖ аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40 фоизини ташкил этиши керак. Бунда партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар 5 нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши лозим.

CNN телеканали “Самарқанд руҳи” ҳужжатли фильмини эфирга узатади. Фильм канал томошабинларини Самарқанднинг бетакрор гўзаллиги, тарихий бой туризм имкониятлари, мамлакатимизнинг замонавий ҳаёти ва қадимий анъаналари билан таништиради.
https://t.iss.one/hudud_inform
https://t.iss.one/hudud_inform