Hudud Inform
8.6K subscribers
18.4K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
🔰Қонунчиликка кўра, пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг пахта териш орқали топган даромадига солиқ солинмайди.

❗️Шунингдек, пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Пахта тозалаш саноати корхоналарида пахта тозалаш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

пахтани қуритиш;
пахтани тозалаш;
пахтани юклаш, тушириш;
пахтани пневмотранспортга ортиш;
қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

https://t.iss.one/hudud_inform
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига келди. 

Ўзбекистон президентини Нью-Йорк мэри Эрик Адамс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#РАСМИЙ

Пахта нархи талаб ва таклиф ҳамда томонлар келишуви асосида белгиланади

Пахта хом ашёсининг нархи бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ, ҳар бир ҳудудда ўша ҳудуддаги ернинг ҳолати, пахта етиштиришга йўналтирилган сарф-харажатлар, бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бевосита олувчи ва сотувчи томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Академик, таниқли адабиётшунос Наим Каримов 91 ёшида вафот этди.

Унинг илмий изланишлари, асосан, XX аср ўзбек адабиётини ўрганиш, жадид адиблари — Чўлпон, Фитрат, Ҳамза ижоди билан боғлиқ. 1999 йилда Наим Каримов қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоат комиссиясига раҳбарлик қилган. Олим Ўзбекистон миллий энциклопедияси бош таҳририяти аъзоси ҳамдир.

https://t.iss.one/hudud_inform
❗️“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади

“Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди

🔘 Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:

камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;

оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни

https://t.iss.one/hudud_inform
Бугун Ўзбекистон Президенти Нью-Йоркда кимлар билан учрашади?
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастурида бугун, 18 сентябрь куни бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтади.

Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарё_вилояти

А-373 халқаро автомобиль йўлининг 10 километридаги носоз кўприк ёнидан вақтинчалик айланиб ўтиш йўли қурилиб, транспорт воситаларининг ҳаракати қайта йўлга қўйилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
🔰Турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси контракт бўйича хизмат қилаётган, турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибига кирувчи шахсларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) қуйидаги миқдорда тўланиши белгиланган:

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4 бараваригача;

🔹Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3 бараваригача;

🔹бошқа шаҳарлар, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.

👨‍👨‍👧‍👧 Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ҳарбий хизматчининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

📌Бунда ҳарбий хизматчининг ҳарбий хизматни ўташ жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Шу йилнинг 16–17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Challenge Samarkand-2023» спорт фестивали бўлиб ўтди. Мазкур фестивал «Challenge Family» халқаро бренди остидаги триатлон мусобақаларидан иборат бўлди

Беллашувлар Самарқанд туризм марказидаги «Silk Road Samarkand» халқаро сайёҳлик мажмуаси ҳудудида старт олди. «Challenge Samarkand» турнирининг сузиш баҳслари эшкак эшиш каналида 1,9 км масофада ташкил этилди. 86 км масофани ўз ичига олган велоспорт бўйича пойгалар «Silk Road Samarkand» мажмуасидан бошланиб, икки даврадан иборат бўлди. Спортчилар Амир Темур ҳайкали, Регистон ансамбли, Бибихоним мадрасаси, Афросиёб бозоридан ўтиб, сўнгра замонавий Самарқанд кўчалари бўйлаб ҳаракатланишди. Югуриш босқичи эса «Silk Road Samarkand» мажмуаси ҳудудида ўтказилди ва унда спортчилар 21,5 км масофани босиб ўтишди.

Ушбу мусобақлар доирасида триатлон бўйича профессионал спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Ресупблика биринчилигида юртимизнинг энг кучли триатлончилари мамлакат чемпионлиги учун кураш олиб борди. Таъкидлаш керакки, «Challenge Samarkand-2023» спорт фестивалида 2000 дан зиёд спортчилар иштирок этди. Улар орасида хорижлик атлетлар кўпчиликни ташкил этди. Хусусан, беллашувларда Германия, Италия, Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Африка Республикаси, Хитой, Саудия Арабистони каби дунёнинг 35 та давлатидан спорт усталари қатнашди.

Мусобақанинг турли йўналишларида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга мукофотлар топширилди. Ота-оналарнинг фарзандлари билан баҳсларда иштирок этгани оилаларда соғлом турмуш тарзига тарғиботнинг ифодаси бўлди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қайси омиллар сув муаммосига энг кўп таъсир қилади?

Аҳоли сони йилдан-йилга ўсмоқда. Табиийки, сув истеъмоли ҳам катта суръатларда кўпайиб боради;

Ўзбекистон бир йилда ишлатадиган сувнинг 20 фоизигина ўзимизда шаклланади. Қолган 80 фоизи Тожикистон ва Қирғизистондан келадиган дарёлардаги сувга боғлиқ. Аммо бу икки мамлакатнинг ҳам ўз манфаатлари бор. Ҳар иккала давлат электр энергиясини дарёлар бўйида қурилган ГЭСлардан олади;

Иқлим ўзгариши оқибатида мамлакатимиз ҳудудидаги табиий сув ресурслари тобора камайиб бормоқда. Қолаверса, қишда ёғингарчиликларнинг камайиши, ёзнинг нормадан иссиқ бўлиши сув истеъмоли ҳажмларига ҳам таъсир қилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Cerberus” компанияси вице-президенти Брайан Хук билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “GE HealthCare” компанияси минтақавий президенти Роб Уолтон билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “Oppenheimer” инвестиция компанияси бошқарувчи директори Жон Тонелли билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда “CNH” компанияси вице-президенти Стив Надерни билан учрашди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида “Cintana” компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва АҚШнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик бўйича билдирилган муайян таклиф моҳияти нотўғри талқин қилинмоқда.

Давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий объектлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахасиссислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтаи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади.

Агар қуриб берилиши таклиф этилаётган мактаб ва унинг дастури юқорида назарда тутилган талабларга мазмунан мос келса, ушбу таълим муассасасининг фаолият юритиши учун ўрнатилган тартибда лицензия берилади.

Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири матбуот хизмати

https://t.iss.one/hudud_inform
⚡️Ўзбекистон – Корея: кейинги беш йилда товар айланмаси икки баравар ошди

2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 23,3 фоизга ўсди ва 2,34 миллиард  долларни ташкил қилди. 2025 йилга бориб мазкур кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш кўзланган.

https://t.iss.one/hudud_inform