Hudud Inform
7.18K subscribers
19K photos
4.28K videos
20 files
15K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
📺 "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида газ таъминоти тизимида қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

⚜️ Хусусан, табиий газни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилиши асносида "ақлли" табиий газ ҳисоблагичларининг ўрнатилиши, соҳага инсон аралашуви омилини камайтириш ҳамда истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини оширишга хизмат қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

| Youtube | Facebook | Telegram |
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Xalqaro bozor_
Европа Иттифоқида соя экспорти қайта тикланади

Европа Иқтисодиёт Комиссияси (ЕИК) коронавирус пандемияси туфайли қатор озиқ-овқат маҳсулотлари , хусусан соя экспортини 12 апрелдан 30 июнгача тақиқлаган эди. Эндиликда, сояга қўйилган чеклов олиб ташланади ва 13 июндан бошлаб ушбу маҳсулот экспортига яна йўл очилади.

Ушбу қарор ЕИК томонидан 2020 йил 2 июнь куни қабул қилинган.

Ҳужжат 13 июндан кучга киради. ЕИК савдо блокида тушунтирилганидек, 13 июндан экспорт қилиш мумкин, 1 июндан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар эса тасдиқловчи ҳужжатлар билан мувофиқлаштирилади.

___________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий блок идораларининг "Мунозара клуби" очилади

Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров твиттердаги саҳифасида "Мунозара клуби" платформасини ташкил қилиш таклифини илгари сурди.

🗣 Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, иқтисодий ва молиявий соҳа экспертларини бир майдонда бирлаштирадиган "Мунозара клуби"да долзарб мавзулар ва қизиқарли кейслар муҳокама қилинади.

🎤 Дискуссияларда Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Марказий банк билан бирга экспертлар ҳамжамияти, ОAВ ва блогерлар иштирок этади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Даволаниш учун шифохонага борганда коронавирус инфекциясига текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?

❗️Йўқ, даволаш-профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текшириш ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ.

🧪 Фақат коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги шахслардан биологик намуна олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши белгиланган:

бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслар;

иккиламчи мулоқотда бўлган шахслар;

хорижий давлатлардан келган шахслар;

тиббиёт ходимлари.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда? Март-апрель ойларида кунлик касаллар сони ҳозиргидан кам бўлса-да, қатъий карантин чоралари қўлланилганди?

❗️Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра:

🔴 жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси«қизил» ҳудуд;

🟡 132 таси — «сариқ» ҳудуд;

🟢 339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.

☑️ Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

«Яшил» ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?

❗️Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда тоифаланишидан қатъий назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:

🚧 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш;

😷 фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланишлари;

👨‍👩‍👦 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик;

🧴антисептик воситалардан фойдаланиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

8 июндан автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Одамларни касаллик юқтириб олиш хавфи катта эмасми?

❗️Жамоат транспортларига қуйидаги талаблар белгиланган:

🚿 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

👨‍✈️ ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

Касалликни олдини олиш ва карантин тадбирларига амал қилиш ўз қўлимизда. Илмий асосланган ва барча учун оддий бўлган гигиена қоидаларига амал қилиш орқали касалликдан ҳимояланиш мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
«Севимли шаҳар» — «Любимый город»

📸 Муаллиф/Автор: Belyalov M.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Савол_жавоб
#Мудофаа

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Мудофаа вазирининг матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Пандемия шароитида Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига қабуллар қандай тартибда бўлади?

➡️
Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига номзодлар белгиланган квота асосида ҳарбий округ саралаш комиссиялари томонидан ҳарбий қисмлардан сараланади.

Айни пайтда кичик мутахассисларни қабул қилиш тартибига ўзгартириш киритилмаган.

Фақат бугунги пандемия шароитидан келиб чиқиб, номзодларни саралаш ва танлаш тадбирлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилади.

Жорий йилда уларни тайёрлашга киришиш сентябрь ойидан бошланиши режалаштирилган.

Агарда пандемиянинг юқори хавф даражаси ортса ва шунга асосан Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, мамлакатимизда бошқача тартиб белгиланса, ушбу муддат ўзгариши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
#Хоразм_вилояти

🔰 УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ ЯНА БИР КЎЧА ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНДИ

"Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан шаҳардаги автомобиль йўлларининг қатнов қисмини яхшилаш, автотранспортлар ҳаракатини хавфсиз ва тўхтовсиз ташкил этишни таъминлаш мақсадида жадал ишлар амалга оширилмоқда.

Урганч шаҳридаги "Зарафшон" кўчасида 9300 кв метр
майдонга асфалт ётқизилди. Ушбу йўл қурилишида 20 дан ортиқ махсус техникалар ва 50 га яқин ишчи-мутахассислар тун-у кун меҳнат қилиб, қисқа вақт ичида фойдаланишга топширдилар.

Шаҳримизда йўл қурилиш соҳасида амалга оширилаётган бугунги ишлар яқин келажакда шаҳримиз иқтисодиётини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform