ТАЙИНЛОВ
Подполковник Отамурод Бахтиёрович Аҳмедов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А. Аҳмедов Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🌐 Facebook 🌏Telegram

Эртага, 11 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар
Тошкент — Новосибирск — Тошкент
❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент – Сеул – Тошкент ҳамда Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейслари амалга оширилган эди.

#Фарғона_вилояти
Сўх тумани аҳолисига GPON технологиялари асосида 536-портли алоқа воситалари етказиб берилади
📞 2020 йил 3 июнь куни Сўх туманидаги Ӯзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида бӯлиб ӯтган фаоллар йиғилишида туманда алоқа соҳасида муаммолар борлиги, туман аҳли асосан, Қирғизистон Республикаси симкарталаридан фойдаланиб келаётганликлари қайд этилган эди.
📱Туман аҳолиси Uz Mobile, Beeline, UMS, U Cell компаниялари алоқа воситалари билан таъминланган бӯлса-да, лекин алоқа бутун туманни қамраб олмаган. Тоғли ҳудудда жойлашгани боис, алоқа тӯлқинлари туманнинг барча ҳудудларига етиб бормайди.
🛠 Туманга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 55 нафар мутахассислари етиб келишди. Асосий мақсад жойлардаги камчилик ва муаммоларни аниқлаб, бартараф этиш ва туман алоқа соҳасидаги носозликларни ечишдан иборат.
📌 Туманга барча зарурий техникалар билан биргаликда алоқа соҳасининг энг замонавий асбоб-ускуналари, шунингдек, 62 000 метр оптик кабел, бетонли танячлар олиб келинди. Туман аҳолисига GPON технологиялари асосида алоқа воситалари ва Интернет етказиб берилади...
Манба: Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

#Қашқадарё_вилояти
Республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилояти фуқаролари учун сайёр қабуллар ўтказмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари У.Муҳаммадиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан фуқароларнинг сайёр қабуллари Қарши шаҳридан бошланди.
Кейинги сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар: 👇
- 10.06.2020 - Касби туманида (Касби ва Миришкор туманлари учун);
- 10.06.2020 - Муборак туманида (Муборак ва Косон туманлари учун);
- 11.06.2020 - Шаҳрисабз туманида (Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари учун);
- 11.06.2020 - Яккабоғ туманида (Қамаши, Яккабоғ ва Чироқчи туманлари учун);
- 12.06.2020 - Ғузор туманида (Ғузор, Деҳқонобод ва Нишон туманлари учун).

🔺2020 йил 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 (+27) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.
❗️Айни пайтда юртимизда 3459 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1070 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

🔰Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:
⚡️ сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
⚡️ даволаш-профилактика озиқ-овқати;
⚡️ газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
⚡️ махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.
Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

🔰 Болалар мусиқа ва санъат таълим муассасаларида аниқланган камчиликлар муҳокама қилинди.
✅ Бош прокуратура томонидан Маданият вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва маданият марказларида ушбу соҳага оид қонун ҳужжатлари ижроси ўрганилди.
✅ Бунда, болалар мусиқа ва санъат таълим муассасаларида вояга етмаганларнинг баркамол ўсиши, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ўқувчиларга меҳнатсеварликни сингдириш борасидаги ишлар аҳволига алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Ўрганиш натижалари Маданият вазирлигининг кенгайтирилган (масофавий) йиғилишида раҳбар ва масъул шахсларнинг иштирокларида муҳокама қилиниб, фаолиятида масъулиятсизликка йўл қўйган ходимларнинг жавобгарлик масалалари ҳал этилди.
✅ Шу билан бирга, аниқланган қонунбузилишлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

#Навоий_вилояти
🔰Лангар тоғ-тизмасида инфратузилма янгиланди
Навоий вилоятида маҳаллий ва хорижий туристларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятнинг тоғли ҳудудларида инфратузилмани ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Хатирчи тумани Лангар тоғ тизмасидан ўтувчи йиллик ҳисобда 20 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар қатнов қисми бўлган 10 км. йўл тўлиқ таъмирланди.

📺 "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида газ таъминоти тизимида қатор лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
⚜️ Хусусан, табиий газни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилиши асносида "ақлли" табиий газ ҳисоблагичларининг ўрнатилиши, соҳага инсон аралашуви омилини камайтириш ҳамда истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини оширишга хизмат қилади.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
| Youtube | Facebook | Telegram |

Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
#Xalqaro bozor_
Европа Иттифоқида соя экспорти қайта тикланади
Европа Иқтисодиёт Комиссияси (ЕИК) коронавирус пандемияси туфайли қатор озиқ-овқат маҳсулотлари , хусусан соя экспортини 12 апрелдан 30 июнгача тақиқлаган эди. Эндиликда, сояга қўйилган чеклов олиб ташланади ва 13 июндан бошлаб ушбу маҳсулот экспортига яна йўл очилади.
Ушбу қарор ЕИК томонидан 2020 йил 2 июнь куни қабул қилинган.
Ҳужжат 13 июндан кучга киради. ЕИК савдо блокида тушунтирилганидек, 13 июндан экспорт қилиш мумкин, 1 июндан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар эса тасдиқловчи ҳужжатлар билан мувофиқлаштирилади.
___________
Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.iss.one/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding

Telegram
Uzb Oziq Ovqat Bozori
Uzboziqovqat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий блок идораларининг "Мунозара клуби" очилади
Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров твиттердаги саҳифасида "Мунозара клуби" платформасини ташкил қилиш таклифини илгари сурди.
🗣 Вазирлик ахборот хизмати маълум қилишича, иқтисодий ва молиявий соҳа экспертларини бир майдонда бирлаштирадиган "Мунозара клуби"да долзарб мавзулар ва қизиқарли кейслар муҳокама қилинади.
🎤 Дискуссияларда Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Марказий банк билан бирга экспертлар ҳамжамияти, ОAВ ва блогерлар иштирок этади.

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Даволаниш учун шифохонага борганда коронавирус инфекциясига текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?
❗️Йўқ, даволаш-профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текшириш ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ.
🧪 Фақат коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги шахслардан биологик намуна олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши белгиланган:
➖ бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслар;
➖ иккиламчи мулоқотда бўлган шахслар;
➖ хорижий давлатлардан келган шахслар;
➖ тиббиёт ходимлари.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда? Март-апрель ойларида кунлик касаллар сони ҳозиргидан кам бўлса-да, қатъий карантин чоралари қўлланилганди?
❗️Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра:
🔴 жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси — «қизил» ҳудуд;
🟡 132 таси — «сариқ» ҳудуд;
🟢 339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.
☑️ Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓«Яшил» ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?
❗️Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда тоифаланишидан қатъий назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:
🚧 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш;
😷 фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланишлари;
👨👩👦 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик;
🧴антисептик воситалардан фойдаланиш.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓8 июндан автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Одамларни касаллик юқтириб олиш хавфи катта эмасми?
❗️Жамоат транспортларига қуйидаги талаблар белгиланган:
🚿 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;
😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;
👨✈️ ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.
Касалликни олдини олиш ва карантин тадбирларига амал қилиш ўз қўлимизда. Илмий асосланган ва барча учун оддий бўлган гигиена қоидаларига амал қилиш орқали касалликдан ҳимояланиш мумкин.
@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники