Hudud Inform
8.69K subscribers
18.3K photos
4.01K videos
19 files
14.1K links
Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим, ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Мурожаат учун:
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Навоий вилояти ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги брифингда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Умид Адизов иштирок этди.

Брифинг давомида об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида соҳа ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар борасида маълумот берилган.
Маълумот учун, Навоий вилояти ИИБда ташкил этилган тезкор штаб телефон рақамлари:

(79) 229-53-16, (79) 229-53-57

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Навоий вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Лутфулло Хайруллаев иштирокида брифинг.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Навоий вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Н.Жуманиёзов иштирокида брифинг

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоий кон-металлургия комбинати 1958 йилда ташкил топган. Жорий йилда комбинат тарихида янги саҳифа очилиб, корхона ташкил топганига 65 йил тўлади. Сана муносабати билан НКМК тарихига оид қизиқарли маълумотлар, фактлар, фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

ЗАРАФШОН ШАҲРИ: КЕЧА ВА БУГУН

1972 йилда Қизилқум кенгликларидаги олтин топарлар шаҳри – Зарафшонга шаҳар мақоми берилди. 1965 йилда минглаб ишчилар, кончилар, муҳандислар учун Зарафшонда биринчи уйлар фойдаланишга топширилди. Бу ерда “НКМК” АЖнинг энг йирик бўлинмаси – Марказий кон бошқармаси ҳамда Зарафшон қурилиш бошқармаси жойлашган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Навоий вилоятида фойдаланишга топширилган янги корхоналар

📹
Видеолавҳа Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

Маҳаллалар моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ҳамда Навбаҳор туман бўлинмаси томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида тумандаги “Сарбозор”, “Навкар”, “Қизилтепа”, “Юқори Бешработ” МФЙларга компьютер ва “Навкар” МФЙга мебель жамланмалари топширилди.

Дастлаб “Сарбозор” маҳалла фуқаролар йиғинида фаоллар, нуронийлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар хусусида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда. Бунинг учун маҳаллаларга кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилаяпти.

Энди барча маҳаллаларда “маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилиб, эҳтиёжманд аҳолини рўйхатга киритиш, моддий ёрдам, субсидия ва кредит ажратиш каби 70 дан ортиқ масалалар туман ва вилоят идораларига чиқмасдан, маҳалланинг ўзида жамоавий ҳал қилинади, – деди Фонднинг вилоят бўлими раиси Фахриддин Солиев. – Шунингдек, Бандлик, Тадбиркорлик ва Касаначилик жамғармалари маблағлари ҳар бир маҳаллага тақсимлаб берилади. Маҳаллада қулай ва электрон иш юритиш йўлга қўйилади. Амалдаги учта платформа – “Онлайн маҳалла”, “Хотин-қизлар”, “Ёшлар портали” ўзаро интеграция қилиниб, ягона тизимда мужассамлаштирилади. “Маҳалла еттилиги” ишини мувофиқлаштиришда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади.

“Сарбозор” МФЙ 2000 йилда ташкил этилган бўлиб, шу кунга қадар маҳалла фаоллари эски бинода фаолият олиб боришган. Бугунги кунда маҳаллада 2561 нафар аҳоли истиқомат қилади. Юртимизда маҳалла фуқаролар йиғинларига берилаётган эътибор натижасида жорий йилнинг июнь ойида 750 миллион сўм маблағ сарфланиб, маҳалла учун янги бино қурилди.

Учрашув сўнггида маҳаллада яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд 8 нафар аҳоли хонадонларига борилди. Уларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навбаҳор туман бўлинмаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва фонднинг эсдалик совғалари топширилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

Маҳаллада кутубхона очилди


Навоий вилояти Хатирчи туманидаги Кўксарой маҳалласида 593 хонадонда 3104 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда учта мактаб бор.

Жорий йилнинг май ойида маҳалла ўзининг янги биносига эга бўлганди. Яқинда эса “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хатирчи туман бўлинмаси ташаббуси билан маҳалла фуқаролар йиғини биносида кутубхона ташкил қилинди.

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида Kўксарой маҳалласи “Китобни севиш – ўзликни севиш” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, 32 миллион 575 минг сўм грант маблағини ютиб олганди. Ушбу маблағ ҳисобидан мебель жиҳозлари ва 430 дона ҳар хил турдаги китоб харид қилинди.

Кутубхонанинг очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

– Бугунги кунда юртимизда аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китобга қизиқиш, мутолаа маданиятини юксалтириш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди маҳалла раиси И.Мирзаев. – Ушбу кутубхона маҳалла аҳли учун бўш вақтини мазмунли ўтказиши, ёшлар ўз билимини ошириши, маҳаллада эса китобхонликни ривожлантиришга ҳисса қўшади.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ва туман бўлинмалари маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни компьютер техникаси ва мебель жиҳозлари билан таъминлашда фаол иштирок этиб келмоқда.

Жорий йилда республика фондидан ажратилган 10 минг донага яқин турли мавзулардаги китоб вилоятдаги 232 та маҳалла фуқаролар йиғинига тарқатилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Навоий_вилояти

Навоий вилоятида “Конституция кўчаси” ташкил этилди. Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тарғибот тадбирида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат ташкилотлари конституцияга оид кўргазмалари билан иштирок этишди,

Мингдан ортиқ фуқаролар бош қомус кўчасида кўргазмаларни томоша қилдилар.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

Қизилқум кенгликларида
...

📸Сирож Аслонов медиатўпламидан

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

🏔🌄🌈 Нурота тумани "Сентоб" қишлоғи табиат манзараларидан фотожамланма.

Сирож Аслонов олган суратлар

https://t.iss.one/hudud_inform
#Навоий_вилояти

Навоий вилояти ўтовли оромгоҳ ҳамда сафари объектлари катталиги ва сони жиҳатидан Ўзбекистонда биринчи ўринда туришини билармидингиз?

Навоий вилоятининг Конимех туманида янги барпо этилган “Yurt Camp Sputnik Navoi” ўтовли оромгоҳи сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

Конимех туманида бугунги кунда Ўзбекистондаги илк сафари туризм кластери кўринишидаги ўтов оромгоҳи очилган 2 гектар майдонда 30 та ўтов мавжуд бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 500 нафар сайёҳга хизмат кўрсата олади.

⚡️Маълумот ўрнида, Навоий вилояти ўтовли оромгоҳ ҳамда сафари туризм объектлари катталиги ва сони жиҳатдан Ўзбекистонда биринчи ўринда туради. Ҳудудда бугунга қадар жами 855 ўринга эга 7 та ўтов лагерлар фаолият юритиб келмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform